Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet119/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

ПСИХОТРОП ВОСИТАЛАР.


Бу гуруҳ воситалар руҳий касалликларни даволашда қўлланилади. Уларнинг ўзига хос таъсири шундан иборатки, улар МНС функциясининг бузилишида юзага чиқадиган руҳий бузилишга ижобий таъсир кўсатадилар. Психотроп воситаларнинг кўплари нафақат рухий ва асаб касалликларида, балки оддий соматик хасталикларда ҳам кенг қўлланилади. (нейролептанальгезия, сунъий гибернация ва ҳоказо). Замонавий психотроп воситалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  1. Нейролептиклар.

  2. Анксиолитиклар.

  3. Седатив воситалар.

  4. Манияни даволашда қўлланиладиган воситалар (литий тузлари).

  5. Антидепрессантлар.

  6. Психостимуляторлар.

  7. Ноотроп воситалар.

  8. Аналептиклар.

НЕЙРОЛЕПТИКЛАР


(антипсихотик воситалар)
Нейролептиклар кучли тинчлантириш ва антипсихотик таъсир (яъни алахсираш, галлюцинацияларни йўқотадилар)га эгадир. Шу туфайли кучли ҳис-ҳаяжонлар, руҳий ва ҳаракат қўзғалишини камайтирадилар, руҳий беморларда алахсираш, галлюцинацияларни кескин камайтириш ҳисобига касалликни ривожланишига тўсқинлик қиладилар. Нейролептикларнинг антипсихотик таъсир механизми лимбик системада (неостриатумда) дофамин рецепторларини сусайиши билан боғлиқ бўлса керак. Қора субстанциянинг неостриатумни тормозловчи таъсири, нейролептиклар таъсирида қамалланиши туфайли, неостриатумни ҳаракат фаоллигини бошқаришдаги қатнашиши бузилади, натижада дорилар таъсирида юзага чиқадиган паркинсонизм ривожланади. Дархақиқат, бу нейролептикларнинг нохуш асоратларидан биридир.
Неостриатум функционал ҳолатининг бузилиши, нейролептикларнинг антипсихотик ва бошқа таъсирларининг (қайт қилишга қарши, тана ҳароратининг пасайиши, галакторея ва бошқалар) ривожланишда ҳам ахамияти бўлса керак. Нейролептикларнинг тинчлантирувчи таъсири ретикуляр формациянинг мия пўстлоқ қаватига фаоллаштирувчи таъсирнинг сусайиши билан тушунтириш мумкин, чунки нейролептиклар таъсирида ретикуляр формация нейронларнинг норадреналинга бўлган сезувчанлиги камаяди. Нейролептикларнинг тинчлантирувчи таъсирининг заминида уларнинг лимбик система ва гипоталамусга таъсири муҳим ахамиятга эга. Бундан ташқари нейролептиклар пресинаптик мембранага таъсир этиб, ундан НА ва дофаминнинг ажралишини, ҳамда уларнинг нейронал қайта сўрилишини бузадилар. Шу билан бир қаторда нейролептиклар бош миядаги серотонин ва М-холинорецепторларнинг қамал қилсалар керак.



Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish