Тошкент Тиббиёт Академияси


Ишлаб чиқаришда микроиқлим шароити



Download 2,75 Mb.
bet17/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Ишлаб чиқаришда микроиқлим шароити.
Ишлаб чиқаришдаги метеорологик омил деб иш шароитида ишловчиларнинг иссиқлик холатига таъсир этувчи физик омиллар йигиндисига айтилади.
Буларга ҳавонинг физик холати (ҳарорати, намлиги ҳаракат тезлиги) атрофни ураб тўрган сатхлар ҳарорати ва иссиқлик нурланишлари киради. ишлаб чиқариш шароитида метеорологик шароитлар турли кўринишда бўлади: комфорт, иссиқлик таъсир этувчи (қонвекцион иссиқлик, ва иссиқлик нурланиши таъсири алоҳида ва биргаликдаги холлари) совуқ ҳарорат таъсир этувчи,ўзгарувчан,намлик таъсир этувчи ва бошқалар.
Метеорологик омил кўрсаткичлари:
- ҳаво ҳарорати бу ҳаво малекуласида мавжуд иссиқлик миқдоридир цельсий градусида (С) улчанади.
- ҳавонинг намлиги бу ҳаво таркибида мавжуд намлик миқдори (нисбий намлик) % кўрсаткичда аниқланади.
- ҳаво ҳаракати тезлиги ҳаво қатламлари орасидаги ҳароратдаги фарқга боғлиқ бўлиб м/с да аниқланади.
- иссиқлик нурланиши ёки инфрақизил нурланишлар деб 760нм 1мм тўлқиннинг узунлигига эга бўлган электромагнит тўлқинларга айтилади.
Бу нурланишлар манба бўлиб ҳар қандай иссиқ тана хисоланади. Булар ҳамиша баланд ҳароратли танадан паст ҳароратли тана томон йўналган бўлиб уз йўлида бевосита ҳаво ҳароратига таъсир кўрсатмайдилар, ютилган жойида иссиқлик вужудга келтирадилар. Иссиқлик (инфрақизил) нурланишлар даражаси вт/м2 бирлигида аниқланади.
Меҳнат гигиенаси врачи метеорологик омилга гигеник баҳони беришни қуйидаги нарсалаларни ҳал этишда бажаради:
- огоҳлантирувчи санитария назоратида куриниб (таъмирланиб) ишга туширилаётган корхоналарга цехлардаги) соғломлаштириш чора-тадбирлари самарадорлигига баҳо беришда;
- режа бўйича мукаммал санитария текширувлари утазилишида;
- ҳаво намуналарини олишда (санитария-кимё текширувлари ўтказишда);
- ишловчилар физиологик холатларини ўрганишда;
- касб билан, боғлиқ ва умумий касалликлар сабабларини аниқлашда;
- жорий этилган (ўзгартирилган) соғломлаштириш чора-тадбирларнинг самарадорлигини аниқлашда ва бошқалар.
Метеорологик омилга баҳо бериш қуйидаги босқичларда олиб борилади:
Технологик жараённи ўрганиш (ҳаво холатига таъсир этувчи омиллар ва улар манбаларини аниқлаш таъсир этиш шароитларини ургиниш,инфрақизил нурлар манбаларини ва нурланиш тарқалиш сабабларини аниқлаш, мавжуд соғломлаштириш чора-тадбирларини ўрганиш).
Иш хоналари эскизларини (нусҳаларини) чизиш ва унда текширув ўтказилиши лозим бўлган нукталарни аниқлаш.
Асбоб-ускуналар ёрдамида текширувлар ўтказиш. Олинган натижаларни амалдаги хужжатларда келтирилган меъёрларга нисбатан баҳолаш. Талабаларга жавоб бермайдиган метеорологик шароитни яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқариш.
Юқорида келтирилган босқичлар асосан меҳнат гигиенаси врачи томонидан олиб борилади. Асбоб ускуналар ёрдамида омил кўрсаткичларини ДСЭНМларнинг санитария-гигиена лабароториялари ходимлари томонидан олиб борилади. Бу ишларни бажарилиши хақида меҳнат гигиенаси врачи лабараторияларга талабнома беради (качон, каерда, кай шароитда тадкикотлар ўтказилиши кўрсатилади).
ДСЭНМ таркибида лабораторияси бўлмаган ҳолда текширишлар Меҳнат гигиенаси булими ходимлари томонидан олиб борилиши лозим. Бу максадларда катта корхоналар кошида мавжуд махсус лабараториялар (иш шароитларини ўрганувчи) хизматидан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Курсаткичларни ўлчаш амалдаги қойдаларга асосан олиб борилади. Уларга кўра ҳаво ҳарорати, намлиги ва ҳаракат тезлиги иш жойларида утириб иш бажариладиган холларда полда 1.0 ва тик туриб иш бажариладиган бўлса 1.5 м баланликда улчанади. Инфрақизил нурларни ҳар бир манбадан энг кўп нурланиш иш жойларига тарқалаётган йўналиши бўйича: ўлчаш асбобини шу йўналишга перпендикуляр равишда қуйиб полдан ёки иш майдонидан 0.5: 1.0:ва 1.5 м баландликда улчанади.
Ҳаво намлиги абсолют, максимал ҳамда нисбий кўрсаткичлар билан аниқланади. Абсолют намлик-бир метр куб ҳавода текширув ўтказиш шароитида бор бўлган сув буғлари миқдоридир.
Максимал намлик - текширув ўтказилган шароитда бир метр куб ҳавони тўла туйинтириш учун керак бўладиган сув буғлари миқдоридир.
Нисбий намлик абсолют намлиликнинг максимал намликка бўлган нисбати. Гигиеник амалиётда ҳавонинг намлик даражасига нисбий намлик бўйича баҳо берилади. Бу ишлар бошқа омиллар каби гигиеник меъёрларга кўра олиб борилади. Метеорологик омил меъёрлари амалдаги санМваҚ 02,03-06 санитария меъёрларида келтирилган. Ҳавонинг физик холатини белгиловчи кўрсаткичларни (ҳарорати, намлиги, ҳаракат тезлиги) гигиеник баҳолаш учун метеорологик омилнинг меъёрлаш принципларини билиш лозим. Буни билмай туриб ҳар бир иш жойлари учун керакли меъёр тўғри белгилаш мумкин эмас.

Метеорологик омилнинг меъёрлаш принциплари.


Метеорологик омил йилнинг совуқ ва иссиқ даврлари учун алоҳида белгиланади (ташқи ҳаво ҳарорати +10ºС баланд б-са илиқ паст б-са, совуқ давр ҳисобланади);
Бажарилаётган ишнинг оғирлик категорияси амалга олинади (енгил 1а, 1б; ўрта оғирликдаги 2а, 2б ва оғир 3);
Оптимал ва йўл қуйиб бўладиган меъёр кўрсаткичлари мавжуд. Оптимал кўрсаткичлар иш жойларининг барча минтақаларга тадбиқ этилади. Йўл қуйиб бўладиган кўрсаткичлар техник, технологик ва иқтисодий талаблар нуктаи назардан оптимал шароитлар таъминланиши иложи бўлмаган холларда қўлланилади.
Меъёрда жойлар иқлим шароити ҳам амалга олинган. Бунга мувофиқ тўртинчи иқлим туманида жойлашган. Корхоналардаги иш жойларида ишловчиларга ортиқча иссиқлик таъсирини олдини олиш мақсадида йўл қуйиб бўладиган ҳаво ҳароратининг юқори кўрсаткичи қуйидагича кўтарилиши мумкин, енгил иш бажаришда 31-32ºС гача, ўрта оғирликдаги ишларда 30-31ºС гача, оғир иш бажаришда 29-30ºС гача.
Бунда жадвалда келтирилган йўл қўйиб бўладиган ҳаво ҳароратининг юқори кўрсаткичидан ҳар бир ºС ошишига ҳаво тезлиги 0.1 м/сек оширилиши камлиги 5% камайтирилиши керак.
иссиқлик нурланишлари меъёри иш бажариш вақтида нурланиш таъсиридаги тана сатҳи миқдорига қараб белгиланган доимий иш жойларида тана сатҳининг 50% га таъсир этса нурланиш 35вт/м2 дан 25-50 % бўлса,70вт/м2 дан ва 25%гача бўлса, 100вт/м2 дан ошмаслиги кузда тутилади. Очиқ ҳавода иш бажарилишида иссиқлик нурлари таъсирида тананинг25%дан кам сатҳида таъсир этган ҳолда нурланиш 140вт/м2 дан ошмаслиги керак.Мисол: машинасозлик заводининг темирга киздириш йўли билан ишлов берувчи темирчилик цехида ёзда ўтказилган текширишлар натижасида темирчилар иш жойида микроиқлим кўрсаткичлари қуйидагича: ҳаво ҳарорати 30-34С, нисбий намлиги 36%, ҳаракат тезлиги 0.5-0.8м/сек.
Инфрақизил нурланиш интенсивлиги 268вт/м2 гача етади (темирчилар тананинг 25% гача сатҳи нурланиш таъсирида бўлади).
Бажариладиган ишлар оғирлиги бўйича 3-чи категорияга киради. Юқоридаги микроиқлим шароитига гигиеник баҳо бериш учун қуйидагича иш тутилади.

  1. Амалдаги микроиқлим меъёрлари кўрсатилган хужжатдан СанМваҚ 0203-06 олинади.

  2. Меъёрлар жадвалидан иқлим даврда 3-чи категориядаги ишлар учун оптимал микроиқлим кўрсаткичлари аниқланади (ҳаво ҳарорати 18-20ºС, нисбий намлик 40-60%, ҳаракат тезлиги 0.4м/сек дан ошмаслиги инфрақизил нурланиш 140вт/м2 дан ошмаслиги керак ).

  3. Олинган микроиқлим кўрсаткичларини оптимал меъёрлар билан солиштириш ҳаво ҳарорати 14ºС га юқори намлиги 4% кам, тезлиги 0.3м/с кўп инфрақизил нурланиш 128 вт/м2 га кўп кўрсатади.

  4. Хулоса темирчилик цехида ишчи жойлари микроиқлими гигиеник талабларга жавоб бермайди.

Метеорологик омил кўрсаткичларини турли хил микроиқлимни вужудга келтиради.
Микроиқлим турлари :

  1. Комфорт микроиқлим.

  2. Юқори намлик ҳарорати.

  3. Иситувчи микроиқлим.

А) конвекцион иссиқлик
Б) инфрақизил нурланиш
4. Совитувчи микроиқлим
5. Ўзгарувчан микроиқлим

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish