Чангларнинг физик-химик хоссалари ва уларнинг гигиеник аҳамияти.
Фиброген таъсирли аэрозолларнинг организмга таъсири унинг физик-кимёвий хоссаларига, таъсир вақтига, миқдорига, заҳарлилик ҳусусиятига ва организмнинг индивидуаллигига боғлиқдир.
Чангларнинг дисперслиги уларнинг ҳаводаги турғунлиги, нафас йўлларига кириш ва қанча чукўрликка кириб бориш имкониятини белгилайди. Чангларнинг ўлчами қанча кичик бўлса, улар нафас йўлларига шунча чуқур кириб боради, ўпкада шунча кўп ушланиб қолади ва фиброгенлик ҳусусиятини оширади. Нафас олганда альвеолаларга асосан 5 мкм гача катталикдаги заррачалари киради. Фиброгенлик ҳусусияти бўйича 1-2 мкм бўлган чанглар жуда ҳавфли ҳисобланади. Чанг заррачаларини дисперслик даражасини ошиши билан уларнинг солиштирма юзасининг катта бўлишига олиб келади ва чангни шикастланишлар ривожланишида ҳал қилувчи роль уйнайди. Агарда 1 см3 хажмдаги қаттиқ қисмини 0,1 мкм ўлчамли заррачаларгача майдаласак унинг умумий юзаси 6 дан 600000 см2 га кўпаяди, яъни 100000 мартагача ортади.
Чанг заррачалари ўз юзаларига турли газлар. Зарарли парларни бириктириб олиш (адсорбцион) ҳусусиятга эга бўлиши, бу эса уз навбатида унинг заҳарлилик ҳусусиятини оширади ва портлаш, ёниш ҳавфини орттиради ( кўмир, қанд, ун, крахмал ва бошқа чанглар). Чангларни ҳавода қанча вақт муаллақ холатда бўлиши ва ерга тушиш тезлиги унинг дисперслиги билан борликдир. Субмикроскопик заррачалар 0,25—0,1 мкм ва ундан кам бўлган чанглар Броун ҳаракати қойдаларига буйсўнган ҳолда ҳавода узоқ вақт айланиб юради. Чанг заррачаларининг 0,1—100 мкм ўлчамлари Стэке қонунига биноан ерга сёкин тушади (эркин тушиш тезлигига асосан). 100 мкм ва ундан ортиқ бўлган заррачалар Ньтон қонунига буйсўнган ҳолда ерга тортиш кучи таъсирида ортиб борувчи тезлик оқибатида дарров ерга тушади.
Чангнинг кимёвий таркиби.
Ишлаб чиқаришда чанглар асосан аралаш бўлгани учун ҳам кимёвий таркибидан унинг ҳавфлилиги ва зарарлилиги белгиланади. Фиброген таъсири бор чангларни кучлилиги ва заҳарлилиги унинг таркибида кремний (П)-оксиди борлиги билан ифодаланади.
Менделеев маълумотига кўра углерод тирик ўсимлик дунёсининг асосий қисмини (тартибини) белгиласа, кремний эса ер қатламининг асосини ташкил этади. У ер қатламининг 27,6 % ни ташкил этади. Эркин кристалл. Кремний (П) – оксиди, кварц чанглари энг агрессив, фибраген чанг ҳисобланади.
Эрувчанлиги. Фиброген чангларнинг агрессивлиги уларнинг эрувчанглиги билан турли пропорционал бўлмайди. Масалан, кварцга қараганда аморф кремнийнинг эрувчанлиги юқори, лёкин кварцнинг фиброген активлиги анча кўп. Эрийдиган чанглар нафас йўлларида тутилиб, сурилади ва қонга ўтади, организмга кўрсатадиган кейинги таъсири уларнинг кимёвий таркибига боғлиқ. Ёмон эрийдиган фиброген чанглар организмга салбий таъсир этиб, ўпкада тўпланади. Яхши эрийдиган чангларнинг баъзи турлари (қанд, крахмал, баъзи тузлар) организмдан тез чиқиб кетади ва ҳавф уйготмайди. Аксинча, заҳарли чангларнинг яхши эриши (симоб, қурғошин, мис, кадмий) организмга зарарли таъсир кўрсатади.
Ишлаб чиқариш жараёнида чанг ҳосил бўлишида заррачаларнинг 85-95% мусбат ёки манфий зарядланади. Анча йирик заррачалар кўп зарядли бўлади. Мусбат зарядли аэрозоллар турғунлиги кам бўлади., улар мусбат ва манфий зарядли заррачаларнинг бўлиши чанг заррачаларининг йириклашиши ва тушишини тезлаштиради. Конденсация аэрозоллари аэрозоль дезинтерацияга қараганда кам зарядли бўлади.
Чанг заррачаларининг қаттиқлиги. Уларнинг зарралигини аниқлашда айтарли роль уйнамайди. Масалан, олмос чангини қаттиқлиги юқори бўлишига карамай, юмшокрок кварц чангидан зарарсизрокдир.
Чангни энг ҳавфли ҳусусиятларидан бири - унинг радиоактивлигидир. Чанг радиоактивликни узининг адсорбцион ҳусусиятлари билан юзасига радиактив газларни бириктириб олиши билан ифодаланади. Ёки чангни ўзи (уран) шу ҳусусиятга эга бўлиши мумкин. Айникса, шундай чангларни ўпка, лимфоцитларда тўпланиши ички нурланишга олиб келади ва ҳавфли ҳисобланади.
Пневмоканиоз - энг кўп тарқалган касб касалликлари қаторига киради. Фиброген таъсири бўлган чангларни узоқ вақт нафас йўллари орқали организмга тушиши туфайли ҳосил бўлади. Асосан пневмоқониоз 6 гуруҳга бўлинади.
1.Силикоз - эркин кремний (П) - оксиди таъсирида.
2. Силикатоз - кремний кислотаси тузларининг чанги.
3. Карбокониоз - таркибида углерод бўлган чанглар, антракоз (кўмир чанги), графитоз (графит чанги).
4. Металлокониоз - (металл чанглари) металл номи билан боғлиқ бериллиоз, алюминоз, баритоз.
5. Биссиноз - органик чанглар таъсирида: ун (аминоз), тамаки(табакоз), пахта (биссиноз).
6. Аралаш чанглар таъсирида (сидеросиликоз, антракосиликоз).
Do'stlaringiz bilan baham: |