Ишлаб чиқаришдаги чарчаш ва организмда бўладиган ўзгаришлар.
Бизга аввалдан маълум, кишининг иш қобилияти иш хафтаси жараёнида ўзгариб туради. Шу қобилиятининг юқори даражага эришиш ва сақлашни чегаралайдиган факторларидан бири бу-чарчаш. Шу боисдан ҳам чарчаш муаммоси меҳнат гигиенаси ва физиологиясининг энг зарур ва долзарб муаммоларидан бири- дир. Бу муаммо амалий жихатдан катта аҳамиятга эга, чунки у меҳнат унумдорлиги билан боғлиқдир,худди шунингдек бу муаммо назарий аҳамиятга ҳам эга,негаки у инсон организмининг умумфизиологик қонуниятлари билан ҳам боғлиқдир.
Чарчаш муаммосининг қуйидаги уч тарифини ажратиш мумкин:
а) чарчаш табиати (пайдо бўлиш сабаблари ва ривожланиш механизми)
б) чарчаш диагнозтикаси ва иш қобилиятини баҳолаш
в) чарчашни олдини олиш.
Чарчаш узи нима ?
Чарчаш-бу давомли, жадал(интенсив), статик ёки нотами ш иш бажарилганда пайдо бўладиган ва иш қобилиятини пасайтирадиган организмдаги қайтар жараённинг мажмуасидир Чарчаш муаммосини ечишга биринчи бўлиб Галилей уринади. У муаммо билан мускуллар ишининг механикасини анализ қилиш жараёнида дуч келади. Галилейнинг фикрича, чарчашни пайдо бўлишига сабаб, скелет мускулларининг оғирлигини,кучига қарши нафақат ўз оғирлигини,балки гавданинг бошқа қисмларининг ҳам оғирлигини кўтаришдир. Юрак бўлса уз оғирлиги билан ишлагани учун чарчамайди.
Физика фанини ривожланиши билан бу муаммо бўйича кўплаб олимлар иш олиб борадилар. Лекин уни систеъматик равишда ўрганиш фақат ўтган асрнинг ўртасида бошланади, бу вақт ичида чарчашнинг сабаблари тўғрисида бир қанча гипотезалар пайдо бўлиб, улар асосан икки гипотезага олиб келади, куч йўқотиш ва заҳарланиш.
1.а) Чарчаш - куч йўқотиш мушакларнинг энергетик ресурслари ҳамда углеводлар асосида етади - Шифф.
б) Чарчаш кислород билан етарлича таъминланмаганлиги ҳам-деоксидланиш жараёнининг бузилишидан келиб чиқиб, одатда буғилиш дейилади - Ферворн
2.а) Чарчаш — бу туқима махсулотлари алмашинишининг нотозалиги ёки улардан заҳарланиш натижасида келиб чиқади - Пфлюгер
б)Чарчаш кетокеиндан заҳарланиш натижасида иш фаолияти давомида мушакларда ишлаб чиқилади - Вейхордг.
в)Чарчаш сут к-тасининг йигилиши асосида ривожланади - Хилл.
Чарчаш - узоқ давом этувчи, жадал (нотаниш) ҳамда статик иш бажариш қобилиятини пасайишига олиб келувчи организмдаги жараён қайтар жараёндир.
Чарчашни вужудга келиш сабабларини аниқлашга қаратилган тури теориялар мавжуд. 19-аср боши, 20-аср охирларида олимлардан Хилл, Шифф, Ферворн.
Локал - гуморалистик назарияни ўртага ташлади. Бу назарияга кўра энергия захираси камайиши билан иш бажариш жараёнида гликоген миқдори кескин камаяди ва чарчашга олиб келади дейшади. Заҳарланиш назарияси. Бу назария тарафдорлари фикрича мушакларнинг иш бажариш натижасида кенотокеинлар вужудга келади, бу мушакларни заҳарлаб иш қобилиятини пасайтиради.
Иш жараёнида МНС да содир бўладиган ўзгаришлар уч фазада боради:
1. Инерцион тормозланиш. Бу холат ишни бошида кузатилади. Унинг давомийлиги ишловчини малакасига боғлиқ.
2. Ишлаш қўзғалиши.
3. Ҳимоя тормозланиш - яъни чарчаш белгиси.
Ишдан сўнг МНС да содир бўладиган ўзгаришлар:
1. Ишдан сўнги қўзғалиш.
2. Тормозланишни давом этиши.
3. Кузгалишни тикланиши.
Кузгалиш ва тормозланиш жараёнлари орасида баланс ҳосил бўлиб доминант марказ ишчи организмини чарчашга олиб келмайдиган марказ вужудга келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |