Ишнинг сув алмашинувига таъсири.
Иш вақтида сув баланси, яъни организмга кирган ва ундан чиққан суюқлик миқдорлари орасидаги нисбат бузилиши мумкин. Организм учун сувнинг аҳамяти гоят каттадир, сув балансининг бузилиши бутун организмда турли ўзгаришларни вужудга келтиради. Огир жисмоний меҳнат қиладиган ва иссиқ цехларда ишлайдиган ишчилар бир иш кунида 6-10 литр ва ундан ҳам кўп миқдорда суюқлик истеъмол этадилар. Шунинг билан бирга иш вақтида ажралиб чиқадиган сийдик миқдори анча камаяди. Чунки сувнинг ортиқча миқдори тер безлари орқали ажралиб чиқади. Кўп миқдорда тер билан бирга организмдан туз ҳам кўп ажралиб чиқади. Сув балансининг бузилиши дам олиш вақтида нормага келади. Сув-туз балансини бузадиган шароитларнинг ёмон таъсирини бартараф қилиш учун суюқлик ичиш режимига риоя қилиш лозим.
Ишнинг қон таркибига таъсири. Ишнинг таъсири туфайли моддалар алмашинишида қоннинг таркибига таъсир қилувчи ўзгаришлар юзага келади. Ишдан илгари ва ундан сўнг ўтказилган махсус биохимик текширишлар шуни кўрсатадики, сут кислота тўпланади, нормада доимий таркибига ҳамда суст ишкорли реакцияда бўлган қоннинг кислоталиги ошади. Кўп диққатни талаб қиладиган ишларнинг олий нерв систеъмасига тасири. Хар қандай иш вақтида процеесга ҳаммадан илгари нерв систеъмаси ва унинг олий булими-бош мия ярим шарлари пустлогининг функционал холатига, кўп диққат талаб қиладиган ишлар, анализаторларнинг узаро нозиқ ва аниқ бажарилиши билан боғлиқ бўладиган ишлар, тезкор механизм ларда бажарилувчи ишлар, поток ва қонвейрлардаги ишлар, автоматларнинг ва х. к. ларининг ишини кузатиш юзасидан олиб бориладиган ишлар айникса кучли таъсир кўрсатади. Бу ҳолда сарф қилинган энергияларга энергетик жихатдан бохо бериб бўлмаслигига карамасдан, юрак-қон томир систеъмасидаги ўзгаришлар кўпинча ўртача ҳолда қолса ҳам, меҳнат яхши уюштирилмаган такдирда иш кунининг охирида меҳнат унумининг пасайиши, ишчи узини ёмон хис қилиш тўғрисида шикоят қилиш ва бошқалар кузатилиши мумкин. Юқорида кўрсатилган ишларни бажарилишида диққат кўп бўлинмаслиги туфайли таъсирловчи жараён бош мия пустлогининг озрок хужайраларида тўпланади. Пустлокнинг айрим хужайраларига тушадиган хаддан ташқари функционал юклама шу ишлаётган хужайраларнинг функционал жихатдан тезда толиқишига ҳамда тормозланиши эс катта ярим шарлар пустлок хужайраларини янада оғиррок оқибатларга олиб келадиган толиқишидан сақлайди.
Нотўғри ташкил қилинган ва кўп диққатни талаб қиладиган ишнинг бундай салбий натижаларини бартараф килмоқ ёки анчагина камайтирмоқ учун мехнатнинг санитария-гигиена шароитларини яхшилаш, ишни тартибга солиш, қисқа муддатли танафуслар қилиш, шу билан бирга кўп малака талаб килмайдиган қонвейрларда ишловчиларнинг маълум вақт ўтганда бир операциядан иккинчи операцияга кучириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |