Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 2,75 Mb.
bet3/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

2 БОБ. МЕҲНАТ ФИЗИОЛОГИЯСИ.


Меҳнат ҳаммадан аввал ижтимоий категориядир. Меҳнат бу-истеъмол қийматлари-ни вужудга келтириш учун қилинадиган фаолиятдир. Физиологик томондан бу киши организмининг функцияси ва бундай функциянинг ҳар бири унинг мазмуни ва шакли қандай бўлишидан қатъий назар, аслида киши миясининг, нервларнинг, мускулларининг,сезги органларининг ва шу кабиларининг сарф қилинишидир. Меҳнат жараёнида организм хаёт функцияларнинг ўзгаришини меҳнат физиологияси ўрганади.
Меҳнат физиологиясининг вазифаси - меҳнат фаолияти вақтида юз берадиган жараёнларни ўрганиш асосида,одамнинг иш қобилиятини оширадиган ва соғлигини чиниктирадиган чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат.
И.П Павлов одамнинг хаётида физиологиянинг ролига катта баҳо берган ва Физиологлар олдига меҳнатни юқори унумли бўлиши учун ва меҳнаткашларнинг хаётий кучини сақлаб қолиш учун зарур шаоитларни вужудга келтириш масалала-рини қўйган.
"... табиат бойликларидан рохат олиш учун,-деган эди у,-одам соғлом.кучли. ақлли бўлиши керак...Физиология бизни тўғри, самарали ҳамда хавас билан ишлаш-га,дам олишга, овқатланиш ва бошқаларга борган сари тўларок ва мукаммалрок равишда ургатиб боради". И.П Павлов кашф қилган олий нерв фаолияти қонунларини ижодий қўлланиш, меҳнат унумини ошишига ва меҳнатнинг илгор янги шаклларини ўзлаштиришга ёрдамлашадиган соғломлаштириш чораларини аҳамиятли ишлаб чиқиш имкониятини беради.
Меҳнат вақтида одам ва табиат ўртасида узаро муносабат тегишли шартли рефлекслар ишлаб чиқиш йўли билан олий нерв фаолияти томонидан идора этилиб туради. Шартли рефлекслар пайдо бўлишида қуйидаги ҳодисалар юз беради:
1. Ташқи дунё омилининг таъсири
2.Таъсирга жавобан рефлектор реакция
Ҳайвонлар устида тажриба қилинганда шартли рефлекслар реакцияси ҳайвонга овқат бериш ёки оғзига бемаза моддаларни куйиш билан олиб борилади. Биринчи Навбатда шартли рефлекс шартсиз овқатланиш рефлекси асосида пайдо бўлади. Одамнинг иш фаолиятидаги рефлексларнинг пайдо бўлиши эса бутунлай бошқачадир Биринчидан бунда шартли индеферент(фарқсиз)сигнал ролини,бошқа ҳодисалар билан бирга, суз, шунингдек одамга тушунарли бўлган меҳнат мақсади,демак,иккинчи сигнал систеъмасининг таъсирлари уйнайди: иккинчидан бундай жавоб реакцияси маълум иш ҳаракати сифатида ифодаланади: учинчидан,шартли рефлекс эмас, балки бутун жамият учун аҳамиятли бўлган фойдали натижага эришиш мустахкамловчи омил бўлади. Бош мия пустлогини идора қилувчи роли шундан иборатки,пустлоқ ташқи муҳит сигналларини анализ қилади, актуал шартли рефлексларни одам тушунадиган, меҳнат мақсадини қўлга киргизишга қаратилган умум бир рефлектор фаолиятга бирлаштиради.
Меҳнат жараёнида организмнинг ҳамма функциялари яъни мушак фаолияти, оксидланиш-қайтарилиш жараёнлар ва бошқалар кескин равишда ўзгаради. Иш бошланишидан илгари,фақат иш жойига келиш биланок одам функциялари тегиш-ли равишда ўзгаради.Одатда пульс тезлашади ва бир минутда сарф қилинган миқдори ошади. Функцияларнинг бу шартли рефлектор ўзгаришида олий нерв фаолияти-нинг"ишга солиш механизмлари" ҳаракатга келади. Катта ярим шарлар пустлогининг ишга солиш таъсирлари организмнинг тинч холатидан,фаолиятли холатга келтиради. ёки шу пайтгача ички таъсиротлар остида утаётган фаолиятни кескин равишда кучайтиради. Сёкин катта ярим шарлар пустлоги ишга солган органларга ҳам таъсир қилишни давом этади. Мия пустлогидан келган импульслар ишлаётган органларга таъсир қилган чогда,пустлок уйғунлаштириш таъсирини кўрсатади. Катта ярим шарлар пустлогидаги ишга солиш ва уйғунлаштириш механизмларнинг оксидлаш жараёнларига қандай таъсир қилишини куриб чиқамиз. Тинч ҳолда корбанат ангидрид ажралиши ва кислород ютилиши одамга 1 соатда 1 кг оғирликда 1 катта калорияга яқин миқдорда иссиқлик энергияси пайдо бўлишга тўғри келади(минутига 200-250 см3 га яқин кислороднинг истеъмол қилиниши). Иш бошланишидан илгари цех шароитларида нафас билан чиқкан ҳавони текшириб кислород истеъмол қилинишининг ва карбонат ангидрид ажралиб чиқишининг шарт­ли рефлектор йўсинда ошганлигига ишониш мумкин. Мас: ҳали иш бошламаган пайтда ўтказилган бир текширишда цех биносида текшириладиган одамларда 1 мин. куб сантиметрлар ҳисобида кислород истеъмол қилиниши керак. Ташқи муҳитдан келаётган шартли таъсиротларга қараб ҳар хил бўлишини кўрсатадиган қуйидаги киесий миқдорлар олинади(1-жадвал)
Иш бошлангунча кислород истеъмол қилиш даражасининг бу ўзгаришларида Катта ярим шарлар пустлогини ишга солиш, регуляция қилиш таъсири намоён бўлади. Иш бошланиши билан модда алмашиниши жараёнларининг ўз-ўзидан регуляция қиладиган шартсиз рефлектор механизми ишга тушади,жумладан, кисло­род истеъмол қилиниши янада кўпроқ даражада ошади. Жадал иш натижасида пайдо бўладиган модда алмашиниш махсулотлари қон оқимига кириб, қон билан бирга нерв систеъмасига ўтади, бу ерда нафас марказига таъсир қилади. Кон таркиби ўзгариши ва нафас маркази таъсирланиши натижасида ўпка вентиляцияси ва кислород ютилиши ошади.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish