Тошкент Тиббиёт Академияси


БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ ЗАРАРЛИ ВА ХАВФЛИ ОМИЛЛАР



Download 2,75 Mb.
bet14/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

3 БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ ЗАРАРЛИ ВА ХАВФЛИ ОМИЛЛАР.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЧАНГИ.
Ишлаб чиқариш чанги деб, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган, маълум бир вақт ҳавода муаллақ холатда турадиган қаттиқ майда заррачаларга айтилади. Чангни яна аэрозоль деб юритиш ҳам қабул қилинган.
Чанг аэродинамик систеъма бўлиб, дисперсион муҳитни ҳаво, дисперс фазани эса қаттиқ заррачалар ташкил этади. Чанг инсон организмида доим таъсир этиб турувчи омиллар туркумига киради ва маълум шароитларда организмга таъсир кўрсатади.
Чангланганликни олдини олиш, гигиеник жихатдан технологик жиҳатдан иқтисодий жихатдан амалга ошириш керак. Ишлаб чиқаришни деярли барча соҳаларида технологик жараёнлар мавжуд жойларда алббатта ҳавога чанг ажралиб чиқиши билан боғлиқдир, жумладан:
1. Технологик жараён тоғ рудаси ва кўмир саноатида руда ёки кўмир қатламларини пармалашда, портлатиш ишларида, тог машиналари ва кўмир комбайнлари ишларида, рудалар, кўмир ер остида ишланган махсулотларни ташишда, навларга ажратишда ва ишлаб беришда кўп миқдорда чанг ажралади.
2. Машинасозликда - технологик жараённи бошлашдан олдин иссиқ цехлардан - чўян темир куйиш, металларга иссиқ ишлов бериш, темирчилик куймаларини тозалаш, кесиш, чархлаш, буюмларни қум оқими билан тозалаш жараёнларида ҳосил бўлади.
3. Металлургияда бутун технологик жараён давомида иш жойи ҳавосига чанглар ажралиб чиқади.
4. Қатор қишлоқ хўжалик ишларини бажаришнинг биринчи босқичида, хом ашёни қайта ишлов беришда чанг ҳосил бўлади.
Қатор қишлоқ хужалик ишларини бажаришда далада турли чанглар ҳосил бўлади. Минерал ўғитларни ишлатишда қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлашда, тозалашда, домни пахта канопни қайта ишлашда ва бошқалалар.
5. Бир қатор химия заводларида ёғочни қайта ишлашда, мебель ишлаб чиқариш корхоналарида, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда.
Қурилиш ишларини олиб боришда ҳам чанг ҳосил бўлади, бунда албатта, йил вақти, об-ҳаво ерни намлигига ҳам боғлиқ бўлади.


Чанг таснифи.
Чанг ишлаб чиқариш омили бўлганлиги учун, энг аввало уни ишчи организмга таьсири бўйича таснифланади:
1) фиброген 4) канцерроген
2) заҳарли 5) кичитувчи
3) аллергенли 6) ионлантирувчи
Келиб чиқиши бўйича:
Органик:

  • ўсимлик (тегирмон, мебел фаб., пахтани қайта ишлаш)

  • ҳайвон (пилла, терига ишлов бериш, ҳайвон махсулотларини қайта ишлаш, туқимачилик, балиқчилик)

  • сунъий (полимер, пластмасса).

Чанг ҳосил бўлишини 2 йўли:
Конденсация аэрозоли - юқори температура жараёнларида металл буғларини совиши ва қонденсацияси натижасида ҳавода қаттиқ заррачаларни юзага келишидир.
Конденсация аэрозолини ўлчами анча кичик бўлиб, кўп қисми думалок шаклга эгадир.
Дисперслиги бўйича:

  • кўринадиган чанг - катталиги 10 мкм дан юқори;

  • микроскопик чанг - ўлчами 10 дан 0,25 мкм гача;

  • субмикроскопик чанг - катталиги 0,25 мкм дан кичик чанглар.

Чанг ажралишининг гигиеник аҳамиятидан ташқари салбий томонлари ҳам мавжуд. Чанг технологик ускуналарни тез ишдан чиқарувчи, жихозлар емирилишини тезлаштиради, ишлаб чиқараётган махсулотни сифатини пасайтиради. Кўпгина чанглар қимматбаҳо материалларининг хом ашёси ҳисобланади. Уларни чанг сифатида тарқалиши катта иқтисодий зарар етказади, атроф-муҳитни ифлослантиради, жумладан дераза ва ёритувчи арматураларни ифлослантиради, оқибатда ёруғликни камайтиради.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish