Тошкент Тиббиёт Академияси


Чанг касалликларининг олдини олиш чора-т



Download 2,75 Mb.
bet16/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Чанг касалликларининг олдини олиш чора-тадбирлари.
Чанг ҳосил бўладиган ишлаб чиқаришнинг барча тармоқларида унга қарши кўраш ва чанг касалликларининг олдини олиш комлекс чора-тадбирларидан иборат бўлиб, асосан уч йўналишда олиб борилади:
1. Технологик
2. Санитар-технологик
3. Тиббий-профилактика тадбирлари.
Технологик чоралар энг самарали ҳисобланади, чунки бу йўналишда чангни ҳосил бўладиган манбада камайтирилади ёки бутунлай бартараф этиш мумкин. Энг самарадор тадбирларга технологик жараёнини ўзлаштириш киради. Тог рудаси ва кўмир санъатида сувли пармалашни жорий қилиш (пармалашда канални сув билан ювиб туриш) ҳавони чанг билан ифлослашга қарши кўрашда рационал усул булди. Сувли пармалашда ҳосил бўлган чанг намланади, сув билан чуктирилади ва ҳавога қўшилмайди. Кумир қатламларига олдидан 3-4 атм. Босимида сув урилганда, махсулот сирти хулланганда, уни йиғиб олиш, ортишда, ташишда ва туширишда чанг ҳосил бўлиши ва уни таркаши кескин камаяди.
Машинасозлик саноатида қуймани кум билан тозалашни сув билан тозалашга алмаштириш, силикоз ҳавфини йўқотади. Ташқи муҳитни, аҳолини чангдан ҳимоя қилишда ишлаб чиқариш корхоналарининг СХМ га риоя қилиши катта аҳамиятга эгадир, бунда «шамол гули» албатта ҳисобга олиниши керак.
Санитар-технологик чора-тадбирлар. Маҳаллий ва умумий вентиляциядан фойдаланиш катта аҳамиятга эга бўлиб, чангга қарши кўрашда тулдирувчи асосий сан-технологик чоралардандир. Асосан маҳаллий ҳаво олиб кетувчи вентиляцияга, манбани қобиқ, ён томонидан герметизациялашган мослама ўрнатилиши мақсадга мувофиқдир. Чангни тортиб олиш жойидаги ҳавонинг тезлиги 1,5—4 м/сек дан кам бўлмаслиги, чангни оғирлиги ошиши, тортиш тезлиги ошиши билан амалга оширилади. Маҳаллий ҳавф тортувчи вентиляцияни қўллаш чангни манбани узида йўқотиб, иш жойи ҳавосида чанг бўлишини камайтиради. Бундан ташқари умумий олиб келувчи вентиляция ўрнатилиши иш жоиидаги турғунлигини таъминлайди.
Шаҳсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қўшимча тадбир бўлиб, юқоридагилар (техника ёки вентиляция) қўлланилганда керакли самара бермаса тулдирувчи чора ҳисобланади. Асосан нафас йўлларини ҳимоя қиладиган воситалар қўлланилади (респиратор ва б.) агар чангни маҳаллий таъсири бўлса, унда куз ва терини ҳимоя қиладиган воситалардан фойдаланилади (ҳимоя кўзойнаги керак, қулқоп, чангга қарши костюм ва б.).
Тиббий-профилактик тадбирлар касб касалликларининг олдини олиш чораларининг унумдори бўлиб, ишга қабул қилишдан олдинги ва даврий тиббий кўриклар ҳисобланади. Бу кўриклар Ўзбёкистон Республикаси ССВ нинг № 300 сонли буйруги асосида ўтказилади. Чанг ҳосил бўладиган иш жойларига, нафас
йўлларида касали бор шахслар (бурун тусигини кийшиги, сурункали бронхоўпка касалликлари, ўпка, тери касаллиги, аллергияси бор шахслар ишга олинмайди. Жорий тиббий кўрикларда касб билан боғлиқ бўлган касалликларни дастлабки белгиларини
аниқлаш ва уни олдини олишдан иборатдир. Д.Т.К ўтказилиши чангни турига қараб 12-24 ойда 1 марта ўтказилади. Кўрикда: терапевт, лор, дерматолог, окулист,
акушер-гинеқолог, стоматолог мутахассислари катнашади. Чангга қарши асосий тадбирларда йўл қўйиладиган энг кўп миқдор (РЭМ) гигиеник меъёрлар ҳисобланиб, қонунлаштирилган. Ҳозирги кунда 100 дан ортиқ фиброген таъсири бор аэрозоллар меъёрлангандир. Булар 1-10 мг/м3 орасидадир. Профилактика яна чанг билан ишлайдиган ишчиларни ёши чегараланиши, яъни ер остида чанг ҳосил бўладиган иш жойларига 20 дан ёш эркак ва аёллар қўйилмайди. Бир қатор ишлаб чиқаришда (кўмир, ТОЭ, кимёвий металлургия) иш вақти 6 соат. Кушимча иш соати, таътил ва олдинроқ пенсияга чиқиш.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish