Тошкент Тиббиёт Академияси


Совутувчи микроиқлим шароитларини салбий таъсирини олдини олиш чора тадбирларининг асосий йўналишлар



Download 2,75 Mb.
bet24/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Совутувчи микроиқлим шароитларини салбий таъсирини олдини олиш чора тадбирларининг асосий йўналишлар.
Совутувчи микроиқлим иш шароитларини организмга салбий таъсирини олдини олишда юқорида келтирилган техник ва технологик йўналишдаги чоралар билан бир қаторда хоналарни совиб кетишини олдини олиш чоралари мухим аҳамиятга эга. Бу йўналишда хоналарни йилнинг совуқ даврида иситишини йўлга куйиш бевосита амалга оширилиши мумкин. Хона ҳароратини бу даврда гигиеник талаблар даражасида бўлишини таъминлашда хонага берилаётган умумий ҳаво олиб келувчи вентиляция воситасида, ҳавони махсус таёрлаш мосламаларида иситиш ҳам яхши смара беради.
Хоналарни ҳавосини совушини олдини олишда дарвоза эшикларга иссиқ ҳаво олиб келувчи вентиляция учун иссиқ ҳаво бевосита хонада ўрнатилган мосламалар ёрдамида иситилади.
Ноқулай метеорологик омил таъсирида ишловчиларни махсус озука махсулотлари билан таъминланиши ҳам йўлга қўйилиши керак.
Метеорологик омилни ишловчилар организмига салбий таъсирини камайтиришда меҳнат гигиенаси врачи олиб борадиган санитария маорифи ишлари мухим аҳамиятга эга.


ЭЛЕКТРОМАГНИТ МАЙДОН ҲУСУСИЯТЛАРИ.
Манба қўлланилиши.
Электромагнит майдонлари вақт ва йўналишда ўзгарувчи токлар томонидан вужудга келтирилади. Электромагнит тўлқинлари тўлқин узунлиги бўйича 1000 км дан 0, 001 мкм ва ундан ҳам оралиқда,тебраниш частотаси бўйича 3*10 2 дан 3*1020 гц гача бўлади.
Бу оралиқда радио тўлқинлар оптик ҳамда ионлаштирувчи турлари бор. Ҳозирги кунда ҳалк хужалигида ионлаштирмайди­ган электромагнит энергия. Юқорида келтирилганлар шундан далолат берадики, ЭММ манбаларида турли ишларни бажариш жараёнида бу майдонлар таъсирига бевосита ушбу ишларни бажарувчилар ҳамда бошқа ишларни бажарувчилар ҳам бўлар экан.
ЭММларни организмга таъсири.
ЭММнинг организмга таъсири қуйидагилар:

  • тулкин узунлигига.

  • тебраниш частотасига.

  • майдон кучланганлигига.

  • таъсир шароитига.

  • таъсир вақтига.

  • майдон таъсирига дучор булувчи туқимага.

  • таъсирга дучор бўладиган тана сатҳига.

  • организмнинг индувидуал холатига.

Моддаларнинг ўзгариш физикаси қонуниятларига кўра моддаларнинг уларда ютилган энергия ўзгартира олади, улардан утувчи ёки акс этувчи энергия уларга таъсир кўрсатмайди. ЭММ биологик объектларда қисман ютилади, шу сабабли биологик таъсир бевосита унинг кўрсаткичларига боғлиқдир (тўлқин узунлигига ва тебраниш частотасига, майдон кучланганлигига). Бу борада шуни ҳам алоҳида кўрсатиш керак-ки, ЭММ организмга таъсирида таъсир тартиби ҳам мухим аҳамиятга эга. Таъсир тартиби дейилганда бу узлуксиз,узлукли, импульсли - модулланган таъсир кузда тутилади. Ҳавфлилик даражасига кўра узлукли ва импульс таъсир юқори уринни эгаллайди. Чунки бундай таъсир шароитларида организмнинг мослашув жараёнларида бузилиш бўлади.
ЭММ оқибатлари таъсирга дучор бўлаётган туқиманинг энергияни ютиш ҳусусиятига ҳам боғлиқдир. Энергияни ютиш қобиляти эса туқимадаги сув миқдорига боғлиқдир. Туқимада мавжуд сув молекулалари ва ионларини тебраниши ташқи ЭММ энергиясини иссиқлик энергияга айланишига сабаб бўлади.Бу эса тана ҳароратини ортишига ёки алоҳида локал туқималарни кизишига сабаб бўлишидан далолат ортиши билан ўзгаришлар кўпроқ; термо- регуляция жараёнлари суст органларда (куз гавҳари, шишасимон танаси,пай,тухумдон ва бошқалар). Организмга иссиқлик таъсири бўлса унинг бусагаси ўрта оралиқда 8000 В/м, юқори-2250 В/м, метрликда 150 В/м, дециметрликда 40 мВт/м кв сантиметрликда 10 мВт/см кв, миллиметр-ликда 7 мВт/мм кв га тенг. Бу кўрсаткичлардан паст холларда ЭММ таъсирида термик самара қайд этилмайди.ЭММ юқорида қайд этилган термик таъсиридан ташқари ноиссиқлик таъсири оқибатларида қайд этилади. Ноиссиқлик таъсир ва бир қатор назарияларига кўра ютилган энергияни иссиқлик бўлмаган бошқа бир турдаги энергияга айланиши билан боғлиқдир. Ноиссиқлик таъсир оқибатлари қуйидагича намоён бўлади: -марказий асаб тизимига таъсир, мия пустлоги ва пустлок ости шаклланишлардаги электр жараёнлардаги ўзгаришлар тиал элементлардаги продуктив-дистрофик, морфологик ўзгаришлар қайд этилади. Булар қаторида оддий ҳаракат реакцияларини вақтини, хид сезиш бусагасини, хотира ва этиборини, қўзғалиш ва тормозланиш орасидаги муносабатни ўзгариши билан тавсифланади.Бунинг оқибатида ишловчиларда тез чарчаш, бош оғриғи, хотирани сусайиши, уйкунинг бузилиши, сержахиллилик каби шикоятлари бўлади. Кон айланиш тизимида томирлар тонуси фазали ўзгаришлар юрак ритмидаги пайдо булувчи ўзгаришлар ЭММни қон айланиш тизими структурасига бевосита таъсири бўлмай балки бу тизимни бошқарувига ҳам таъсири мавжудлигидан далолат беради. Марказий асаб ва қон айланиш тизимлардаги ўзгаришлар ўзига хос касб касалликларни юзага келтиради, у турли босқичларда астеник, астеновегитатив ёки диэнцифал синдромлар билан тавсифланади. Сунги босқичларда гипертония ва суринкали ишемик касаллик-ларга олиб келади.
ЭММ таъсирида гонада ва эмбриотроп таъсир оқибатлари ҳам кузатилади. Бу хол ЭММ таъсирига дучор бўлган ургочи ҳайвонларда ва майдон таъсирида бўлган эркак ҳайвонларда, урчиганларда ҳам аниқланган. Кучланганлиги 4,8 ва 80 кА/м бўлган саноат частотасидаги магнит майдонлари таъсирида эркак ва ургочи ҳайвонларнинг насл қолдириш ҳусусиятларида ўзгаришлар қайд этилган..Бу омил таъсирида организмнинг иммунологик ва мослашув тизимида ўзгаришлар қайд этилган. Фагоцитар риакция сусайган, қон зардобининг бактериоцид фаолияти кучайган.
Бу юқорида келтирилган ўзгаришлар фақат бевосита ЭММ билан ишловчилардагина эмас, балки ушбу шароитларда бошқа ишларни бажарувчиларда ҳам кузатилган.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish