Турли микроиқлим шароитларда организмдаги физиологик жараёнлар.
Гигиеник нуктаи назаридан организмнинг иссиқлик холати бевосита микроиқлим шароитлари билан боғлиқдир.Комфорт – қулай микроиқлим шароитларида организмнинг иссиқлик бошқарилиши жараёнларида зўрикиш кузатилмайди. Бу шароитларда организмдан иссиқликни чиқишида барча йўллар иштирок этади (қонвекция, қондукция, 30 %, нурланиш 45%, тер буғланиш 25% атрофида).
Турли ноқулай микроиқлим шароитларида организмда иссиқлик холатини таъминловчи ўзига хос физиологик жараёнлар кузатилади.
Иситувчи микроиқлим шароити.
Иситувчи микроиқлим шароитлари технологик жараёнда иссиқлик энергиясидан фойдаланишлари (металлни киздириш эритиш ) ёки экзотермик жараёнларда (кимёвий реакциялар) кузатилади. Бундай шароит юқори ҳаво ҳароратида хонадан ташқарида бажариладиган (урилиш, очиқ қон, қишлоқ хужалиги ва бошқалар) холларида ҳам кузатилади. Бу шароитда тери ҳарорати +380С гача кўтарилиши мумкин. Оғир иш бажариш жараёнида тер бугланиши кучли бўлган холларда тери ҳарорати бу даражада кўтарилмаслиги ҳам мумкин. (тер бугланишига иссиқлик сарфланиши сабабли)
Тана ҳароратида ўзгаришлар сезиларли даражада бўлмайди, буни физиологик жараёнлар таъминлайди. Тана ҳароратида ўзгаришлар сезиларли даражада бўлмайди, буни физиологик жараёнлар таъминлайди. Бундай шароитларда организмдаги модда алмашинуви жараёнларида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Тер ажралиб чиқишини ортиши организмдаги сув алмашинуви бузилишига сабаб бўлади. Тер билан организмдан тузлар чиқиб кетади, айникса натрий хлор (суткасига 20-50 гр).Бу хол қоннинг сувни ушлаш қобилиятини пасайтиради. Шу сабабли организмдан сувни чиқиб кетиши ортади ( 5-8 л олинади).
Бу сув билан организмдан электролитларни натрий, калий, магнийни чиқиши кучаяди. Бунинг натижасида сув - туз алмашинуви бузилади, организмда манфий сув мувозанати вужудга келади. Сув алмашинувини бузилиши оксил алмашинувини бузилишига олиб келади. Туқималар оксилларини парчаланиши ва организмдан умумий азотни чиқиши ортади. Кондаги умумий оксил миқдори альбумин фракциялари ҳисобига ортади. организмдан хлоридларнинг чиқишини ортиши ошқозон кислотали муҳитини сусайишига олиб келади.
Организмдан сувнинг чиқишини ортиши, тузларни чиқиши, дастлаб қоннинг суюлишига, сўнг куюклашувига сабаб бўлади. Эритроцитлар ва гемоглабин миқдори ортади. Иситувчи микроиқлимшароитида юрак-қонтомир тизимида ҳам қатор ўзгаришлар кузатилади.
Ички оргонлардан қон терига кўпроқ келади. Кон томирларнинг кенгайиши, сув-туз алмашинувини ортиши, юракфаолиятида ўзгаришларга сабаб бўлади, пульс тезлашади. Ишни оғирлигига қараб 100-180 мартага етади. Систолик қон босими ортади, диастолик босим пасаяди. Иситувчи микроиқлим шароитиа инфрақизил нурланишларни таъсири алоҳида эътиборга сазовор. Уларни организмга таъсири бевосита тўлқин узунлиги билан боғлиқ (қисқа 0,76 - 16,4 мк, ўрта 1,4-3 мк, узун 3 мк-1мм).
Узун тўлқинли инфрақизил нурланишлар суст биологик таъсир ҳусусиятига эга. Улар асосан терида ютилади (термик таъсир кузатилади). Қисқа тўлқинлилари (1,4 мк гача) одам туқималарига бир неча см ичкарига киради. Инфрақизил нурланишлар қон айланиш тизими бўлмаган ёки суст бўлган орган ва туқималарда кўпроқ ютилади (мушак богламлари, куз гавҳари) (1,3 мк). Қисқа тўлқинлилари бош мия туқималагача етиб бориб турлижараёнларни бузилишига сабаб бўлади.
Шуни алоҳида кўрсатиш керакки, иситувчи микроиқлим шароитида юқорида алоҳида қонвекционва радиацион иссиқликлар таъсирларига тўхтатилади. Кўп холларда ишловчиларга бу икки иссиқликни биргаликдаги таъсири кузатилади. Бу холл организмни физиологик кўрсаткичларини тез зўрикишига ва патологик холатлари вужудга келишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |