Тошкент Тиббиёт Академияси


синф - кам ҳавфли мосламалар, бу мосламаларда ишлаш жараёнида лазер нурланишлари куз ва тери учун ҳавф тугдирмайди; 2 синф



Download 2,75 Mb.
bet28/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

1 синф - кам ҳавфли мосламалар, бу мосламаларда ишлаш жараёнида лазер нурланишлари куз ва тери учун ҳавф тугдирмайди;
2 синф - ўрта ҳавфли лазер нурланишларини куз учун тўғридан тўғри ёки сатхдан акс таъсири ҳавфи бор;
3 синф - ҳавфли нурланишни куз ва терига тўғридан тўғри ва таркок ҳамда 10 см масофадан таркок таъсир ҳавфи бор;
4 синф - ута ҳавфли, лазер нурланишнинг таркок акс эттирувчи сатхдан 10 см масофадан акс этувчи нўрнинг таъсир этиши ҳавфи бор;
Лазер мосламаларида турли ишларни амалга оширилганда ҳосил булувчи омиллар шартли равишда икки гуруҳга бўлинади:
- хусусий омил, бу монохроматик электромагнит нурланишларидир;
- йўл йўлакай ҳосил булувчи омиллар.
Хусусий омиллар бу лазер нурланишлари ҳисобланиб, унинг иш жойларидаги кўрсаткичлари мослама қувватига ҳимоя воситаларини самарадорлигига, техналогик жараённинг ўзига хослигига боғлиқ.
Йўл йўлакай ҳосил булувчи омиллар турли гуруҳларга мансуб бўлиши мумкин (физикавий, кимёвий, биологик, рухий физиологик). Уларни иш жойлардаги миқдори, даражаси бевосита технологик жараёнда бажарилаётган ишга, қўлланилаётган материалларга боғлиқ ҳолда бўлади.
Лазер нурланишлари мосламалари ҳалк хужалигининг турли соҳаларида термик ишлов бериш ишларида, алоқада, тиббиётда, ўлчаш асбобларида полиграфияда ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилади. Шу сабабларда Ҳозирги кунда Меҳнат гигиенаси врачи бу омил билан кўп холларда шугулланади.
Лазер нурланишларнинг салбий таъсирига бевосита дучор булувчи органлар бу куз ва терининг очиқ қисмларидир, бу таъсир асосан маҳаллий ўзгаришлар шаклида намоён бўлади. Таъсир оқибатлари манба қувватига, нурланиш тўлқин узунлигига, таъсир этувчи туқиманинг анотомик ва функционал холатига боғлиқ.
Лазер нурланишлари таъсирини йўл йўлакай ҳосил булувчи омиллар ҳам ўзгартириши мумкин (кучайтириши ёки сусайтириши).
Лазер нури утаётган муҳит ҳусусиятини ўзгартириши мумкин. Таъсир оқибатида термик оқибат вужудга келади, бу эса эриш, бугланиш ҳароратини ошишига олиб келади. Импульс тартибида ишловчи лазер мосламаларидан чиқувчи нур таьсирида ўзига хос самара кузатилади. Туқималарни тез кизиши, бир лахзада суюқликларни кайнаши туқима ичидаги босимни тез кўтарилишига олиб келиб,уларни механик шикастланишини юзага келтиради.
Лазер нурланишларининг ноиссиқ таьсири туқималарнинг электромагнит энергиясини ўзига хос ютилиш ҳусусияти билан боғлиқ.
Маҳаллий таьсир ҳам қатор шарт ва шароитларга боғлиқдир. Тажрибалар шуни кўрсатадики ҳайвон терисига тушган нўрнинг 35-40% акс этар экан.1мм калинликдаги терида ютилиши 25-30%, ўтказиш 30-35% ташкил этади. Маҳаллий таьсир: ишлаётган лазер мосламасида дам берувчи қисмида кайси нурланишдан фойдаланганлигига ҳам боғлиқ. Агар ёруғликдан фойдаланса терини куйиши, куз шиллиқ қаватларини куйиши кузатилади, ультрабинафша нурланишдан фойдаланилса фотокимёвий самара, кўзнинг рангдор ва тур пардаларининг жарохати кузатилади. Инфрақизил нурланишлар каттаракта ҳосил қилиши мумкин.
Лазер нурланишлари мосламаларида ишловчилар саломатлиги устидан тиббий назорат ўтказилиши иш жойларида йўл-йўлакай ҳосил булувчи омиллар таьсирига ҳам алоҳида эьтибор бериши керак, чунки айрим холларда бу омилларнинг таьсири лазер нурланишининг таьсиридан кучлирок бўлиши ҳам мумкин.
Хар қандай лазернинг асосийэлементларига қуйидагилар киради:
1. Ишчи модда - актив модда-нурланувчи (бўлар активлаштирилган монокристалли шиша, пластмасса, ярим ўтказгич, газли аралашма);
2. Параллел ойналардан иборат оптик резонатор;
3. Энергия манбаи: ёруғ лампалар - қаттиқ ишчи моддалар учун вспишкалар ва газсимон ишчи моддалар ўзгарувчан ёки доимий электр майдони.
Қаттиқ танали моддалар иш цикли қуйидаги босқичлардан иборат:
- накачка учун қўлланиладиган озукланувчи лампалар, зарядларни қондиционерда тўпланиши;
- импульсл резонаторидан ташқари генерация ва нурланиши.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish