Биологик таъсири.
Лазер нурлари нурланиш қувватига тўлқин узунлиги, импульс ҳарактерига, (уни қайтарилиши частотасига ва вақтига боғлиқ), нурланиш тартибига, (импульсли, доимий бўлмаган) нурланиш вақтига, нурланиш қувватини ўлчамига, нурланувчи туқима ва органларнинг физик- кимёвий ва анатомо-физиологик ўзига хослиги боғлиқ. Биологик структурали лазер нурланиш таъсирида ҳосил булувчи асосий физик эффектлар сонига қуйидагилар киради: иссиқлик термоакустик ва фотокимевий эффектлар.
Иссиқлик ва специфик, маҳаллий ва умумий таъсири лазерларга бўлинади. Импульс тартибда лазер билан ишловчи ишчиларда ўзига хос ҳусусиятлар кузатилади. Импульсли лазерли нурланиш таъсирида нурланувчи туқималарида тез кизиш суюқликни бир зумда кайнаши кузатилади бу натижасида туқималарни механик зарарланиш кузатилади (яъни термик ва механик таъсири биргаликда таъсири кузатилади).
Ноиссиқ (специфик бўлмаган) таъсир электромагнит энергияси билан туқималарни таъсири ва фотокимёвий эффект. Бундай вазиятда генетик, ферментатив ва туқималарни бошқа ҳусусиятларида ўзгаришлар кузатилади, қоннинг айрим қисмларида ўзгаришлар (γ-глобўлин) кузатилади.
Маҳаллий таъсири: кузда, терида, ички органларда ўзгаришлар кузатилади. Лазер нурларининг спектрал тафсифига қараб куз органларидаги (жадвал). Кўриш органларида ўзгаришлар аввал кузатилади ва айникса кичик ёруғлик таъсирида кўпроқ кузатилади. Танани очиқ қисмларида лазер нурланишлар таъсирида қуёшдан куйиш турдаги ўзгаришлар кузатилади. Инфрақизил ва кўрувчи диапозондаги лазер нурланишлар терида енгил функционал ўзгаришлар, то оғир патологик ўзгаришларгача келтириб чиқаради (иссиқдан куйиш, хужайра ичида фотокимёвий реакциялар). Терида пигментация қанчалик кучли ривожланган бўлса таъсир шунчалик кучли кузатилади. Лазер нурланишлар маҳаллий таъсири организмга умумий реакцияларни ҳосил қилади. Ишчиларда кўзни тез чарчашига умумий хол сизланиш холатига, куз атрофида огрик ва оғирлик, бош оғриғи, уйкусизлик, тез таъсирчанликга шикоятлар кузатилади. Вегетатив функцияларни бузилишига, астеник холатига олиб келади (гипотония, тез терлаш, томир реакцияларни лабиллиги).
Гемоглобин қонда камаяди, эритроцитларни сони камаяди, ретикулоцитларни сони кўпаяди, лейкопения кузатилади. Лазер нурланишлар иммунитетни камайтиради, гормонал систеъмада – гипофизоадреналин систеъмасида ўзгаришлар келтириб чиқаради
Do'stlaringiz bilan baham: |