ИТ нинг организмга таъсири.
ИТ нинг организмга таъсири, унинг частотасига ва интенсивлигига боғлиқ. Адабиётлардан маълумки ишлаб чиқаришда 170-180 Дб даражали ИТ инсонлар ўлимига олиб келиши мумкин. Ишловиларда кўнгил айниши, кўкрак қафасининг қисилиши, оғриқ пайдо бўлиши, ошқозон оғриқ, бош оғриши, бош айланиши, қўрқув пайдо бўлиши, нафас олишнинг қийинлашуви, қулоқда оғриқ пайдо бўлади, ва қулоқ лабиринтига таъсир қилади. Энг ҳавфли частота 8 Гц ҳисобланади, чунки бу частотада мия биотокларнинг альфа ритми бузилади. Адабиётда маълум бўлдики ИТ бутун организмга таъсир қилиши мумкин. Бунда организмда чарчаш, бош оғриши, бош айланиши, вестибуляр аппарат функцияси бузилиши, эшитув вавибрацион сезувчанликни пасайши, нафас олиш ритмининг бузилиши, қон босимининг ошишига олиб келади.
ИТ салбий таъсирини олдини олиш профилактик чора тадбирлари:
ИТ билан кўрашишнинг комплекс профилактик чоралари 5 йўналишда келади.
1. ИТ ни манбасида камайтириш.
2. ИТ ни изоляциялаш.
3. ИТ ни товуш қоплари билан қоплаш.
4. ШХВ лардан фойдаланиш.
5. Тиб.проф. чоралар.
ОСН ида ИТ читқарувчи аппарат ва механизмларини лойиҳалаш босқичида кўриб чиқиш, ИТ чиқарувчи цехларни алоҳида зоналарга жойлаштириш, алоҳида хоналарга изоляция қилиш, товуш ютувчи материаллардан фойдаланиш лозим. Тиббий профилактик чораларга ишга киришдан олдин ва даврий тиббий кўрикдан ишловчиларни ЎзРССВ нинг № 300 буйриғига асосан ўтқазиш ва нихоят ИТ даражасини назорат қилиб туриш лозим.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ТЕБРАНИШ.
Вибрация-таранг жисмларнинг бевосита тегиши натижасида организмга берилувчи тебранма каракатидир.
Вибрация ишлаб чиқариш муҳитининг етакчи омили сифатида қуйидаги саноат корхоналарида учрайди:
машинасозлик саноати-металдан ясаалган деталлари тезкор ишлов берувчи станок механизмлар билан ишлаганда;
авиация ва кемасозлик саноати-авиация ва кемалар учун маълум деталлар ясаш, киркиш, бурмалаш, ишлов беришда;
ёғочсозлик саноатида - ёғочларни арралаш,ишлов бериш жараёнида;
тог-қон ва кўмир-қон саноатида-рудаларни жисмлардан кўчириш, машина ва механизмлар орқали ишлашда;
пневмоинструментлар билан ишлаганда;
Транспортларда - двигатель ва моторларни ҳаракатидаги тог-қон транспорти, йўл транспорти, қурилиш транспортларидан эксқаватор, булдозер, трактор, автокранларда ишлаганда;
Темир-бетон қоришмалари ишлаб чиқариш ва бошқа ишларда вибрация етакчи омил сифатида учрайди.
Хулоса килиб айтганда, вибрация ишлаб чиқаришда кенг тарқалган омиллар қаторига киради.
Вибрация манбаи бўлиб машиналар, асбоб-ускуналар ҳисобланиб, ишлаш жараёнида таранг жисмларни бевосита тегиш натижасида организмга берувчи тебранма ҳаракати вибрация манбаи ҳисобланади.
Вибрация физикавий омиллар қаторига киради ва қуйидаги физик кўрсаткичларга эга:
Тебраниш частотаси (1/Т) - бу бир секунддаги тўлиқ тебранишлар сонига айтилади, Гц-Герц;
Тебраниш амплитудаси-(турғун мувозанат холатидан энг кўп огишига айтилади,бирлиги см., мм., микрон.
Тебраниш тезлиги (V) - огишнинг вақт ичида тезлик бирликларидаги биринчи ҳосиласили,юқори кўрсаткичи бўйича ўлчанади. V-юқори кўрсаткич=2x*f* a м/сек* 102
Тебраниш тезланиши (W)-огишнинг вақт ичида иккинчи ҳосиласи –см/сек2 да ёки оғирлик кучи тезланишининг бирликларида W=4 п2/T2*a=м/сек2
Do'stlaringiz bilan baham: |