МЕТАЛЛЛАР – ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАХАРЛИ ОМИЛ СИФАТИДА
Металлар Менделеев жадвалидан маълум урин олган, табиатда кўп учрайдиган элементлар ҳисоблаиади. Улар соф ҳолда деярли учрамайди ва сунъий йўл билан ҳам олинмайди. Лёкин металл бирикмаларини олиш мумкин.
Металлар уз навбатида молекуляр оғирлиги бўйича иккита катта гуруҳга : Оғир металлар ва енгил металлар гуруҳига бўлинади. Халк хужалигида оғир металлар кўп учрайди ва уларнинг ишлатилиш доираси ҳам жуда кенг. Металлар билан заҳарланишни чуқуррок ўрганншимиз шунга олиб келдики, оғир маталлардан заҳарланиш умумий заҳарланншларнинг 70-75'/о ни ташкил қилади ва сурункали профессионал заҳарланишлар ўртасида етакчи уринни эгаллайди.
Бунинг сабаблари қуйидагича :
- илмий техника тараққиётини амалга ошириш учун металлардан фойдаланиш кескин ошиб кетди;
- металлар радиоактив моддаларнинг асоси ҳисобланади;
металл Органик бирикмалардан космик ва ҳарбий техникаларда,
электроникада ута тозаланган металл олинади на бу металлар заҳарлилик ва ҳавфлилик ҳусусиятлари буйнча бошқа гуруҳларга нисбатан устун туради.
- ҳалк хужалигида металл галоидларидан фойдаланишни ортади.
- бўлар металларни ўзига нисбатан бирикмалари уз навбатида яна ҳам заҳарлирок ҳисобланади.
Юқорида қайд этилган сабабларга кўра оғир металлар билан профессионал заҳарланиш етакчи уринда туради. Металлар гуруҳидан энг тез учраб турадиган касалликлар ва профессионал заҳарланиш оғир металлар таъсирида вужудга келади.
Бу гуруҳ металларга қурғошин, симоб, хром, марганец ва уларнинг бирикмалари киради. Буларнинг ҳар бири организмга таъсири турлича бўлгани учун алоҳида куриб чиқамиз.
Кўргошин ва унинг бирикмалари.
Кўргошин - оғир металл бўлиб, солиштирма оғирлиги 11,3, 327°С даражада эрийди, 1740°С даражада кайнайди, кўргошин буғлари ҳаводан оғир, 400 - 500°С даража ҳароратда кўп миқдорда буг чиқади ва ҳавога чиқиб аэрозолга айланади.
Аэрозоллар 2 хил бўлади: дезинтеграцион аэрозоль - ҳар қандай қаттиқ жисмнинг механик парчаланиши иатижасида ҳосил бўлади.
Конденсация аэрозоли - металл буғлари ҳавога чиқиши натижасида совиб қонденсацияланади ва юқори дисперсли аэрозоллар ҳосил бўлади. Масалан: сув қайнайди ва кайнаш натижасида совиб, яна сувга айланади.
Масалан: қурғошин эрийди, бугланади ва ҳавода совийди ва қонденсация аэрозоли ҳосил бўлади, яъни асил ҳолига қайтади.
Ҳаво ҳарорати қанчалик катта бўлса, қурғошин кўп парчаланади. Кўргошиннинг энг кўп тарқалган анорганик бирикмаларидан: қурғошин оксидлари ( РЬО ) ёки глёт, сурик, қурғошин судьфидлари (РЬS). Кургошин Сульфати (РЬSО4 ). кўргошин йодидлари, арсенатлари, хромат ва силикатлари.
Юқорида қайд этилган ҳамма бирикмалар - заҳарлилик ҳусусиятларига эга. Уларнинг ичида энг- заҳарлиси кўргошин сульфати, оксид нитрат ва хлорид бирикмалари ҳисобланадилар.
Кургошин ва унинг бирикмалари ҳалк хужалигида, ишлаб чиқариш корхоналарида жуда кунг тарқалган, жумладан :
- тог-қон саноати, яъни кўргошинни қазиб олишда;
- рудаларни бойитиш фабрикаларида; ҳар бир қонда бойитиш корхоналари мавжуд. Қазиб олинган жинслар таркибида 5% кўргошин, 95% бошқа жинслар мавжуд. Анна шу корхонада 95% жинсларни ажратиб олингандан қолган қурғошин олинади. Бу рудалар таркибида радиоактив? моддалар ҳам учраши мумкин;
- кўргошинни эритишда;
- кўргошин буёқлар олишда (сурик, белила, пигментлар);
-бронза, латун олишда ;
-босмахоналарда, яъни ҳарф теришда 2 хил усул билан олиб борилади :
Биринчи усул - бевосита қўлда ҳарф теришда. Бу мақсадда нишоб столидан фойдаланилади, улар махсус каттакчаларга бўлинган бўлиб, уларда олдиндан тайёрланган кўргошин котишмаларидан ишланган ҳарфлар бўлади.
Иккинчи усул машина воситасида ҳарф териш - линотип усул дейилади. Бунда махсус қурилмалар бўлиб машинада ҳарф терувчи станок мавжуд, Станокда махсус эритилган кўргошин бўлиб, у қолипга тушади ва тайёр матн ҳосил бўлади;
- ҳарбий саноатда кўргошин ишлатилади, яъни портловчи моддалар ва ук тайёрлашда ишлатилади;
- машинасозлик саноатида (оқлаш ишларини, ванналарни бутлашда);
- элекгр кабеллари ишлаб чиқаришда (кабелларни қурғошин билан урашда);
-қурғошинли экранлар тайёрлашда., ионлаштирувчи радиацияда ишловчилар учун ШХВ тайёрлашда;
- чинни ва биллур -заводларида (бу махсулотни жарангдор ва юпка бўлишини таъминлаш учун);
- аккумулятор ишлаб чиқаришда, резина саноати ва ҳар-хил кўргошинли реактивлар тайёрлашда;
- қурғошинли Органик бирикмаларни тайёрлаш саноатида;
- нодир металлар олишда (селен, германий, теллур ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |