Тошкент Тиббиёт Академияси


Профилактик чора-тадбирлар



Download 2,75 Mb.
bet48/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Профилактик чора-тадбирлар :
Умумий кимёвий заҳарланишни олдини олиш чоралари билан бир қаторда қуйидаги чоралар яхши самара беради:
- кўргошинли белила (буёқни) ишлатишни ман этиш;
- аккумулятор ишлаб чиқариш корхонасида кўргошинни бошқа моддалар билан алмаштириш;
- маҳаллий ҳаво сўриб олувчи вентиляция юзасини 1 ойда 1 марта тозалаб туриш зарур;
- шаҳсий ҳимоя воситаларини қўллаш:
- маиший хоналар комплекси бўлиши зарур. кул ювиш жойларида 1%-хлорид кислотаси эритмаси бўлиши керак. Шаҳсий тиш ювиш чуткаси бўлиши зарур;
- шаҳсий гигиена қойдаларига риоя қилиш (Тиш ювиш, қўл териларини тозалаш ва ювиш, чёкиш ва овқатланиш алоҳида хоналарда бўлиши зарур):
- кўргошин таъсир қилиш ҳавфи бор доимий иш жойларида аёллар ва усмирлар Меҳнат қилиши маън қилинадн;
- дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан 1 йилда 1 марта ўтказиш. Дезинтеграция азрозоллари билан ишловчилар эса 2 йилда 1марта тиббий кўриклардан ўтказилади. Бунда терапевт, невропатолог, қондаги эритроцитлар ретиқўлоцитлар, базофил доначалар, сийдикдаги аминолевулин кислота ферменти на сийдикда копропорфирин ишкори аниқланади.
Кўргошиннинг Органик бирикмалари – тетраэтил кўргошин РЬ(С2 Н5 )4
Тетраэтил кўрошин рангсиз, ёғсимон суюқлик, сал ширин чучмал, ута учувчан модда.
Унинг солиштирма оғирлиги 1,64 га тенг, кайнаш температураси 200°С даражада. Сувда эримайди. Органик эритувчилардан эфир, бензин, керосин, спирт, хлороформ, ацетонда яхши эрийди. Шунингдек ёғларда, липоидларда яхши эрийди. Бензинга оз миқдорда қўшилган тетратэилқурғошин ичдан ёнадиган двигателлар дистанациясини бартараф қилади. Шундай килиб моторлар учун юқори сифатли ёкилги беради.
Тетраэтирқурғошиннинг ишлатилиши; антидетонанатлар сифатида {0,5 -4 мл ТЭК - 1л бензинга қўшилиб ишлатилади). Этил суюқлиги тайерлашда ТЭК ишлатилади. Бу суюқлик таркибида 50 - 55% ТЭК бор. Этилланган бензин тайерлашда ТЭК ишлатилади. Бензин ёкилги станцияларда, моторларни синашда, двигателларни таъмирлашда ва бошқа ишларда ТЭК ишлатилади.
Масалан: ТЭК билан - уйда ишловчи рассомлар муйкаламларини, қўл ларини этилланган бензин билан ювиши натижасида профессионал заҳарланишларга учраши мумкин.
Организмга ТЭКни кириш йўллари: нафас йўллари, оғиз ва тери орқали организмга киради. ТЭК учувчан модда - у организмга кириб, қонда цирку- ляция қилади, 3 кундан то 3 ой давомигача қонда парчаланиб. худди кўргошин каби ичаклар, сулак безлари, сийдик орқали организмдан чиқиб кетади.
ТЭК организмда марказий асаб систеъмаси ва паренхиматоз органларда тўпланади ва материал кумулятив ҳусусиятга эга.
Масалан, этил суюқлиги бочкаларини ювиш, герметиксизлантириш нагижасида ишчиларга этиллангаи суюқликни қўлларига туқилиши натижасида касалланиш содир бўлади.
Течраэтилкўргошиннинг организмга биологик таъсири:
ТЭК ҳавфлилик даражаси бўйича 1синф моддаларига киради.
Организмга таъсири натижасида ўткир заҳарланиш вужудга келиши мумкин
марказий рухий касалликлар симптомлари рўй беради, яъни галлюцинацнялар,уйкунинг бузлиши, ёмон тушлар кўриш, хотиранинг пасайиши,тинч туролмаслик, диққатни пасайиши кузатилади.
ТЭК таъсирида симптаматик ва парасимптаматик нерв систсмалари холати бузилади. Гипотония, брадикардия, гипотермия вужудга келади. терлаш ва сулак окишининг кўпайиши кузатилади.
Организмга таъсирида нерв систеъмасини Органик бузилишларига олиб келади, натижада қўл тремори, анизокория, нистагм холатлари пайдо бўлади. Сурункали заҳарланишда эса, юқорида қайд қилинган симптомлар камроқ кўринишда пайдо бўлади. Булардан ташқари ТЭК - нейротоксик заҳар сифатида узоқ муддат таъсир қилиши кузатилган.
Профилактик чора - тадбирлар:
Радикал чора-тадбирлардан бири ТЭКни бошқа кам заҳарли модда билан алмаштириш.
Дистанцион бошқарувни қўллаш ва бажариладиган ишларни механизациялаш,герметизациялаш, вентиляцияни қўлл.аш.
Шаҳсий ҳимоя воситгаларини қўллаш ва махсус кийим билан таъминлаш.
Шаҳсий гигиена қойдаларига риоя қилиш, маиший хоналарнинг доимий ишлашини таъминлаш.
Техника, аппаратуралар, хона деворлари, полларни тозалаш; бунда хлорли охак, хлорли сув ва марганцовкадан фойдаланиш.
Санитария маориф ишлари.
Дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни ўтказиш (терапевт, невропатолог, психиатр иштирокида 1 йилда 1 марта).
Ҳаводаги ТЭК миқдорини назорат килиб туриш (РЭМ – 0,005 мг/м3 ).

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish