Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 2,75 Mb.
bet44/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Маҳаллий таъсир - моддага таъсир этган жойдаги ўзгаришлар (кизариши, шишиши, қон қўйилиши, яллигланиш, некроз).
Резорбтив таьсир - организмда сурилиш оқибати (заҳарланиш, улим, функционал, биокимёвий, патолого-анатомик ўзгаришлар), модда ёки унинг метаболит туқималарида, ҳамда организм чиқиндиларида мавжудлиги кўрсаткичлар орқали аниқланади.
Ошқозон-ичак йўли орқали кириш холлари фақат авария шароитларида ҳамда шаҳсий гигиена қойдаларига риоя қилинмаганда кузатилади. Ошқозон - ичак йўлларида сурилиш, ўпка орқали сурилишдан кейинрок бўлади. Бунга сабаб, ошқозон- ичак йўли сатҳи унчалик катта эмас.Турли моддаларнинг бу йўл билан сурилиши, ҳар хил бўлгани учун ҳам ошқозондаги кислоталик муҳитда бевосита моддага таъсир этиб, уни ўзгартириши мумкин. Ошқозонга тушган кўргошин кислоталарда яхши эриганлиги учун, қонга утиши тезлашади. Кимёвий моддаларни сурилиши асосан ингичка ичакда бўлади, кам қисми ошқозонда сурилиши мумкии. Бу йўл билан қонга ўтган моддалар жигардан утиб, зарарлантириш мумкин.
Турли йўллар билан кирган кимёвий моддаларни организмда тарқалиши ҳам мухим аҳамиятга эга жараёнлардан бири ва у маълум қонуниятларга буйсинади.
Туқималарда тақсимланиши ва хужайрага утиши бўйича моддалар икки гуруҳга бўлинади:
1. Ноэлектролитлар- ёғ ва липидларда яхши эрувчан,Овертон ва Мейр қонунига буйсинади, бу қонунга кўра модда қанча тез ва кўп хужайрага кирса бу унинг ёғда эрувчанлиги камалигини кўрсатади. Яъни моддани ёғ ва сув орасидаги коэффиценти (К) қанча катта бўлса, егда эрувчанлиги кам бўлади.
К= ёғда эрувчанлик/ сувда эрувчанлик
Аммо ноэлектролитларни орагнизмда тақсимланиши уларни организмга доналик киришларда, орган ва туқималарни қон билан таъминлашга боғлиқ. Бунга мисол тарикасида бош мияни липидлардан ташкил топиши ва яхлит қон билан таъминланган органларга нисбатан спирт билан тезрок туйинишини кўрсатиш мумкин.
2. электролитлар- бу моддаларни хужайрага кириши кескин чекланган. Бу ҳусусият хужайра сатҳидаги зарядга боғлиқ. Агар хужайра сатҳи манфий зарядланган бўлса у онионларни ўтказмайди, мусбат бўлса катионларни ўтказмайди. Электролитларни организмда тақсимланиши бир хил эмас. Масалан, организмга кираётган кўргошин суякда - жигарда буйракда мушакларга тақсимланади, таъсири тўхтагач икки хафтадан сўнг организмда мавжуд кўргошин суякларга ўтади.
Организмга кирган моддалар турли ўзгаришларга учрайди ва улар қуйидаги бўлиши мумкин:
1. Микросомал ферментлар билан оксидланиш (ароматик бирикмалар)
2. Микросомал ферментлар билан тикланиш (нитра ва азо бирикмалар)
3. Микросомал оксидланишдан ташқари оксидланиш (спиртлар альдегидларни дезаминлашуви)
4. Микросомал тикланишдан, бошқа чекланиш (альдегид катионлрни тикланиши)
5. Гидролиз (муракаб эфирлар, микросомал ва номикросомал ферментлар иштирокида гидролизланиши)
Бошқа реакциялар бу метаболитик ўзгаршлар махсулотлари :
А) оргнизмдан ўзгармай чиқиб кетиши мумкин.
Б) қонюгацияга учраб, сўнг чиқиши
В) оралиқ алмашув воситасида метаболизмга учраб чиқиши
Кимевий моддаларни организмдан чиқиши, ўпка, буйрак, ошқозон - ичак, тери ва шиллиқ қаватлар орқали амалга ошади. Айрим заҳарлар бир вақтни узида бир неча йўл орқали ҳам чиқиши мумкин. Кимёвий моддаларни организмдан чиқиши биринчи кун ва хафталарда кўпроқ бўлиб сўнг пасаяди. Моддани организмдан чиқиши тезлиги кўрсаткичи организм чиқиши даври яъни моддани алоҳида органлардаги миқдорини 50% камайиш вақти.
Ўпка орқали организмдан чиқиши кўпчилик ноэктролитларга хосдир ва улар организмдан ўзгармаган ҳолда чиқади. Буг ва газларни организмдан чиқиши тезлиги ва уларни сувда эрувчанлигига боғлиқ, бу хусусий қанча суст бўлса у тезрок чиқади ёки туқималарида ёғилувчи моддалар бу йўл билан сёкин чиқади.
Буйрак орқали чиқиш пассив фильтрация ва актив транспорт воситасида амалга ошади. Буйрак каналчаларида ноэлектролитларан липидларда яхши эрувчанлари пассив дитффузия воситасида икки йўналишда утиши мумкин. Бу каналчаларидан қанча қон каналчаларига утиши буйрак пассив каналчалари фильтрацияси сийдик реакциясига боғлиқ. Агар каналчалардаги сийдик плазмага нисбатан ишкорий реакцияси кучлирок бўлса, сийдик суст Органик кислоталар осон ўтади. Буйрак қон ва молекулалар дисперс холатдаги металларни тез чиқариш ҳусусиятига эга. Сийдик билан икки валентли металлар (Ве, С, Си) буйрак орқали эркин хол-да эмас богланган ҳолда чиқади.
Кимёвий моддаларни заҳарлилик ва ҳавфлилик даражаси қатор токсикометрик кўрсатгичлар воситаси деб белгиланади.
Заҳарлилик бу зарарли моддани хаёт билан мос келмаслик.
Ҳавфлилиги кимёвий моддани ишлаб чиқарши ёки ишлатиш жараёнида организм учун зарарли жараёнини вужудга келтириш эҳтимоли бор. Токсикометрия- заҳарлилик ва ҳавфлилик миқдори аниқлашда қўлланиладиган текширувлар.
Турли дозаларни ва қонцентрацияларни таъсири алоҳида бир қанча функцияларни ёки бутун организм фаолияти бузилишига, улимга олиб келиши мумкин. Бу кўрсаткичлар махсус экспериментал текширувлар ўтказилиши натижалари бўйича аниқланади.
Кимёвий моддани организмга турли йўллар билан бир марта таъсир этилганда заҳарлиликни юқори кўрсаткичлари аниқланди. Уларга куйдагилар киради ЛД 10О ёки ЛК 100 ас бу барча ҳайвонларии улимга олиб келувчи таъсир этувчи моддани минимал миқдори. ЛД50 ас ёки ЛК5Оас моддани таъсир натижасида 50% ҳайвонни улдирувчи миқдор, Л Д. Л К- таьсири натижасида энг кам миқдорда 1 та ҳайвонни улдирувчи минимал миқдор.
МУМ- улим чакирмайдиган максимал миқдор. Профилактик токсик тадкикот ўтказишда асосий вазифа кимёвий моддани зарарли таъсир бусагасини аниқлашдир. Таъсир бусагаси бу кимёвий моддани организмга таъсири, нормал физиологик мослашиш, тебранши оралигидан чиқувчи яширин вақтинча компенсацияланган патологик жараён вужудга келтирувчи минимал миқдор. Кимёвий моддани организмга бир марта таъсирини хафвлилик даражаси аниқлашда қатор кўрсаткичлар ҳисобланади. Бу кўрсаткич қиймати қанча кичик бўлса, ўткир заҳарланиш ҳавфи катталигини кўрсатади, ИЗЭК- ингаляцион заҳарланиш эҳтимоли коэффиценти. Модданинг 20градус ҳароратида ҳавода бўлиши мумкин бўлган энг кўп миқдор. ЛД120-50 моддани 2 соат таъсирида 50% ҳайвон улдирувчи миқдор. Тери орқали заҳарланиш ҳавфини тери оғиз коэфициенти ТОК орқали бохоланади.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish