Тошкент Тиббиёт Академияси


БОБ. ТОКСИКОЛОГИК ТАДКИКОТЛАРНИ УТКАЗИШНИ УМУМИЙ АСОСЛАРИ



Download 2,75 Mb.
bet43/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

4 БОБ. ТОКСИКОЛОГИК ТАДКИКОТЛАРНИ УТКАЗИШНИ УМУМИЙ АСОСЛАРИ.
Токсикологик тадкикотларни утказишни умумий асослари.
Ишлаб чиқаришда заҳарлар тушунчаси ва унинг салбий таъсири. ишлаб чиқариш токсикологиясининг умумий асослари, илмий техник тараққиёт натижаларини ишлаб чикаришга тадбиқ этилиши ҳамда Ҳозирги кунда табиий ресурсларни камайиши, ҳалк хужалигининг турли соҳаларига кимёвий моддаларни кенг жорий этилишига олиб келади. Бунинг оқибатида жуда кўп кимёвий моддалар билан бевосита ва билвосита мулокатда булувчи инсонлар сони кўпаймоқда. Булар бевосита биологик моддалар билан ишловчилар (киме, нефтёкимё саноати, қишлоқ хужалиги ва бошқа) ва ташқи муҳит орқали таъсирда булувчи аҳолидир.
Бугунги кунда бутун дунёда 5 миллиондан ортиқ кимёвий моддалар маълум. Улардан 60 мингдан ортиги кенг қулланувчи кимёвий модда ва бирикмалардир. Хар йили ўрта ҳисобда 1000 дан ортиқ янги кимёвий бирикмалар жорий этилмоқда. Ташқи муҳитни кимёвий моддалар билан ифлослантирувчи манбалар уч гуруҳга бўлинади:
1. Бартараф этса бўладиганлар (саноат корхоналаридан ифлосланиш)
2. Вақтинча бартараф этиладиганлар (автомобиллар электромобилга алмаштириб)
3. Бартараф этиб бўлмайдиганлар (пестицидлар, уларни бутунлай ишлатмасликни иложи йўқ)
Кимёвий маълум шароитларда омил тирик мавжудотларга шу жумладан инсонга таъсир этиб заҳарланишларни вужудга келтиради. Шу нуктаи назардан кимёвий моддаларни заҳарлар ҳам деб аташ мумкин. Заҳарлар огранизмга кириб, маълум шароитларда, туқималар билан кимёвий, физикавий-кимёвий узаро таъсирда бўлиб нормал хаёт жараёнини бузиш натижасида организмда хасталик заҳарланишни вужудга келтиради.
Заҳарлар тушунчаси нисбий тушунчадир. Чунки таъсир этувчи миқдорига қараб ҳам бир кимёвий модда заҳарлилик таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан:
Оддий ош тузи- бурун шиллиқ қаватида бевосига таъсири яраланишни чақиради,90 атм.босими шароитидаги таъсирида наркоз холатини чақиради тозакислород ҳам
4 атм.босими шароитида иссиққон ишлар улимини чақиради. ЙЙирик фармақолог Флюрики айтишича: моддалар организмга маълум таъсир шароитларидагина заҳар ҳусусиятига эга бўлади. Аммо заҳар атамани алоҳида холлардагина эмас,
балки оддий шароитдаги таьсирида заҳарли ҳусусиятни намаён қилувчи
моддаларга қаратилган.
Кимёвий моддаларни организмга таъсирини ТОКСИКОлогия фани ўрганади. Токсикология фани зарарли моддаларни организмга ва экосистеъмага таъсир ҳавфи, таъсир механизми, таъсир ташхизи, олдини олиш ва заҳарланишларни даволаш масалалари билан шугулланувчи фандир. Уз навбатида куйдаги булимлардан иборат:
I. назарий токсикология- кимёвий моддаларни заҳарлилик механизмларини ўрганади.
2. клиник токсикология - заҳарланишлар ташхиси ва даволаш
масалалари билан шугулланади
3. Профилактик токсикология-заҳарларни тирик организмлар ва
экосистеъмаларга зарарли таъсирини олдини олиш билан шугулланади.
Профилактик токсикология уз ўрнида коммунал ишлаб чиқариш, овқатланиш ва х.з. йўналишларига бўлинади.
Ишлаб чиқариш токсикологиясининг мақсади кимёвий моддаларни ишлаб чиқаришда ва қўлланишида безарар иш шароитларини яратиш. Демак, ишлаб чиқариш токсикологияси маълум шароитларда организмга зарарли таъсир кўрсатувчи омилни олдини олиш мақсадини амалга оширади. Зарарли моддалар- бу иш шароитида ҳавфсизлик чора тадбирларни бузилиши холларида киши организмига таъсири натижасида. замонавий текширув услуб воситаси, ушбу ва келгуси авлоднинг хаёти даврида аниқланадиган шикастланишлар, касб касалликлари ёки инсон саломатлигида ўзгаришларни вужудга келтирувчи моддалардир.
Юқорида келтирилганларни кузда тутилган ҳолда ишлаб чиқариш токсикологиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Янги кимёвий моддаларнинг заҳарлилик ҳусусиятларини ўрганиш.
2. Янги кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш ва ишлатиш технологик жараёнларига гигиеник баҳо бериш.
3. Кимёвий моддаларни салбий таъсирини олдини олувчи чора тадбирларни белгилаш (РЭМ, СХМ, иш кунининг давомийлиги ва б).
Ҳозирги кунда ҳар бир янги кимёвий модда (бирикма) ҳалк хужалигига жорий этилиши учун албатта санитария-эпидемиология хизмати руҳсатномаси асосида амалга ошириладп, Шу сабабли турли мақсадлар учун яратилган янги кимёвий моддалар албатта токсикологик ва гигненик текширувларидан утишлари керак. Бу талаб Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида» қонунининг II моддасида кўрсатилган. ишлаб чиқаришда қўлланиладиган кимёвий моддаларни гигиеник аҳамиятга эга бўлган куйдаги таснифлари мавжуд:
- инсон организмга таъсири бўйича: умум заҳарловчи, қитиқловчи сенсибиллаштирувчи, канцероген, мутаген, насл қолдириш ҳусусиятга таъсир этувчи;
- организмга кириш йўллари бўйича: нафас йўллари орқали кирувчилар, ошқозон ичак тизимидан кирувчилар, тери ва шиллиқ қаватлар орқали кирувчилар;
- кимёвий бирикмалар синфлари бўйича: Органик, ноОрганик
бошк.;
- заҳарлилик даражаси бўйича ута заҳарлилар, юқори заҳарлилар, ўртача заҳарлилар ва кам заҳарлилар;
- Организмга ҳавфлилиги бўйича: ута ҳавфлилар, юқори ҳавфлилар, ўртача
ҳавфлилар ва кам ҳавфлилар.
Кимёвий моддаларни организмга таъсири,таъсирни белгиловчи омиллар, токсикокинетикаси таъсир оқибатлари заҳарлилик ва ҳавфлилик кўрсаткичлари.
Кимёвий моддалар таьсирида организмда ҳосил булувчи патологик жараёнларни, организм нормал хаётий функционал ва структура холатини бузилиши деб каралади. Экзоген омилларни организмга. таъсири ёки унинг айрим қисмларга ва тизимларга таъсири цитоплазматик аппарат мембрана ёки унинг компонентлари орқали бўлади. Кўп холларда рецепторлар ферментлар ҳисобланади. Масалан, ацетилҳолинэстераза молекуласининг таркибий қисмига кирувчи серин оксил гуруҳи фосфоОрганик бирикмалар рецептори ҳисобланади, бу бирикмалар билан мустахкам комплекс ҳосил қилади. Бунинг натижасида хусусий антиҳолинэстераза самараси вужудга келади.
Заҳарларни бирламчи таъсир рецепторлар сифатида аминокислаталрни нуклеин кислоталарни, пурин ва перемидин нуклеотидлар, витаминларни кўрсатиш мумкин. Рецепторлар сифатида кўп холларда хужайра метаболизмида мухим бўлган реакция қобилия лари юқори функционал гуруҳлар бўлади.
Юқоридагилар билан бир қаторда рецепторлар сифатида турли медиатор ва гормонлар ҳам иштирок этиши мумкнн. Хулоса килиб айтиш керакки,.заҳарларни организмга таъсири модда рецептор комплексини ҳосил бўлиши билан боғлиқ.
Л. Кларк назариясига кўра модданинг заҳарли таъсири рецептор сатҳини таъсир этувчи мода молекуларига пропорционал боғлиқдир.
Кимёвий моддани заҳарли таъсир даражасининг максимал кўрсаткичи унинг минимал молекулалар миқдори, хажайра нишони ишдан чиқара олишига боғлиқ. Бундан ташқари кўпчилик кимёвии моддаларни заҳарлилик таъсирларида маълум нишонга тегиш ҳусусиятлари йўқ. Уларни таъсири маълум хужайра рецепторларига эмас, балки бутун хужайрага бўлади. Юқорида қайд этилган оқибат кўпчилик наркотик этувчи моддалар таъсири асосида ётади. Буни илк бор аниқлаган тоскиқолог Н.В.Лазарев «Ноэлектролит таъсир» атамасини киритди ва у таъсир этувчи модданинг физикавий ва кимёвии ҳусусиятларига боғлиқ.
Юқорида келтирилган ҳаммаси, кимёвий моддани организмга бирлашган таъсир механизмларига таълуклидир. Бу бирикмалар таъсиридан сўнг бутун организмда ёки унинг бир қисмида содир бўладигаи ўзгаришлар орган ва тизимларидаги патологик жараёнга жалб этилган модда алмашинуви, функционал ва Органик жарохатланишга боғлиқ.
Заҳарлилик- заҳарли моддани хаёт билан бирга булолмаслик ўлчамидир. Шу сабабли кимёвий моддаларни организмга таъсири натижасида вужудга келувчи оқибатлар қатор омилларга боғлиқдир. Уларнинг асосийлари куйдагилар:
- кимёвий моддани тузилиши, яъни унинг молекуласида мавжуд атомлар ҳамда уларнинг жойлашиши кузда тутилади. Карбонат ангидрид ва углевод оксиди молекуласига кирувчи атомлар сифат жихатидан бир хил, аммо уларнинг молекула тузилиши ҳар хил. Углерод оксиди молекуласида мавжуд богланиш уни углерод икки оксидга нисбатан заҳарлилигини белгилайди.
Кўпчилик Органик моддаларни заҳарли таъсири ҳам уларни тузилиши билан боғлиқ, улардаги углерод атомдарини занжир тармоқланиши ноэлектролит таъсирини сусайтиради, нормал углеродли занжирлари тармоқланган заижирларига нисбатан кучлирок заҳарли таъсир этади. Кимёвий модда молекуласига гидроксил гуруҳини киритилиши, уларни эрувчанлигини кучайтиради ва таъсир кучини сусайтиради. Хлор Органик моддалар молекуласи таркибида хлор атоми қанча кўп бўлса уларни заҳарлилик ҳусусияти ҳам юқори бўлади. Физик-кимёвий ҳусусиятлари:
Бўлар ичида гигиеник аҳамиятга эгалари-модданипг агрегат холати, ташқи муҳитда турғунлилиги, эрувчанлиги, учувчанлиги турли мухидларда тарқалиш ҳусусияти ва бошқалар.
- Таъсир этувчи миқдор (доза, қонцентрация)
- Таъсир вақти кимёвий моддани бир хил дозасини организмга турли вақт ичида киритилишида ҳар кил самара кузатилиши мумкин. Кимёвий моддалар ишлаб чиқариш шароитида узлуксиз ҳамда узлукли таъсири кузатилади.
Узлуксиз таъсир - модда қонцентрацияси бутун таъсир жараёнида ўзгармайди.
Узлукли таъсир - модданинг таъсири маълум вақт оралигида таъсирни бўлиши ва бўлмаслиги билан алмашинади. Узлукли таъсирни ўзига хос интермиттир таъсири ҳам кузатилади. Бунда таъсир вақтида таъсир этувчи модданинг миқдори тўлқинли ўзгаради. Кўпчилик кимёвий моддаларни организмга узлукли таъсири ( хлороформ, азот оксидлари, углерод оксидлари, пестицидлар ва бошк.). Аммо узлукли таъсир ҳар доим ҳам кучлирок бўлмайди, масалан ацетон, бензин, узлукли таъсир сустрок, этил спирти таъсиридан фарқи йўқ.
- Таъсир шароитлари бевосита ишлаб чиқаришда кимёвий моддаларни соф бир узини таъсирини камдан-кан учрайдиган хол. Кўп холларда уларни бошқа омиллар билан биргаликдаги таъсири кузатилади. Кимёвий моддаларни бир вақтда ёки кетма-кет бошқа кимёвий моддалар ёки бошқа гуруҳларга кирувчи омиллар билан биргаликдаги бир йўл орқали таъсири комбинациялашган таъсир деб аталади. Бу турдаги таъсир оқибатлари қуйидаги самараларни беради:
1. Аддектив таъсир - бунда биргаликдаги таъсир самараси ҳар бир таркибий қисми мустақил таъсир кучлари егиндисига тенг.
2. Потенцирланиш (синергизм )-бунда биргаликда таъсир самараси алоҳида таъсир самарасидан кучли.
3. Антагонестик таъсир - бунда биргаликдаги таъсир таркибий қисмлари оддий егиндисидан суст.
4. Мустақил таъсир- бунда биргаликдаги таъсир самараси ҳар бир таркибий қисмини алоҳида таъсирдан фарқ килмайди.
Ишлаб чиқариш шароитида кимёвий омилни таъсирини кучайтурувчи омиллардан бири ҳаво ҳароратидир. Юқори ҳаво ҳарорати айрим кимёвий моддаларни (Органик эритувчилар, фосфорОрганик ва синтетик передроид пестицидлар) заҳарли таъсир самарасини кучайтиради. Бунга сабаб организмни бу шароитда термобошқариш жараёнларини бузилиши, сув йўқолиши, нафас олишни ортиши ва қон айланишни тезлашуви организмга кирувчи кимёвий модда миқдорини орттиради. Тери томирларини кенгайиши улардан сурилишни оширади. Учувчан кимёвий моддаларни ҳусусиятини кучайтиради. Ҳаво намлигини ортиши, қитиқловчи газларни заҳарли таъсирини кучайтиради. Барометрик босимни ошиши ўпкадаги газ буғларининг парциал босимини ошириб организмга кирувчи миқдорини кўпайтиради. Бундан ташқари бу шароитда организмни қатор функционал кўрсаткичларда ҳосил булувчи ўзгаришлар ҳам бунга сабаб бўлади. Шовқинни углерод оксидини, нефтгазалрини бор кислотасини аэрозол таъсирини кучайтиришини аниқлаган тебраниш, кремний чанги, дихлорэтанни, углерод оксидини таъсирини кучайтиради. ишлаб чиқаришда кимёвий омилни салбий таъсирини кучайтириши физик зўрикиш ҳам мухим ахамиятга эга.
Организмнинг индивидуал холати (ёши, жинси, антропометрик кўрсаткичлари, моддар алмашуви) ҳам кимёвий моддаларни таъсирида мухим аҳамиятга эга.
Заҳарларни таъсири бир хил аҳамиятга эга эмас. Бир хиллари ёш организмга нисбатан кучлирок таъсир этади. Усмирларни саноат заҳарларига сезгирлиги катталарга нисбатан 2-3 айрим холларда 10 мартта кучлирок.
Кимёвий моддаларни токсикокинетикаси - бу тушунча моддани организмига кириши, тарқалиши, ўзгариши ва чиқишни ўзига олади. Кимёвий.моддаларни организмга кириши асосан уч хил йўл билан кузатилади, нафас йўллари, тери ва шиллиқ қаватлар, ошқозон ичак йўллари.
Ишлаб чиқариш шароитида кимёвий моддаларни организмга нафас йўллари орқали кириш кўп кузатилади. ишлаб чиқариш шароитида кўпгина кимёвий моддалар газ, буг, қаттиқ ва суюқ аэрозоль шаклида бўлади. Кимёвий моддаларни бу йўл билан организмга кириши энг ҳавфли деб ҳисобланади. Чунки катта одам ўпка альвеоласи ўртача узинликда 90-100 м2. унинг калинлиги. 0,001- 0,004 мм. Статистик маълумотларга кўра касб заҳарланиши 80-90%и нафас йўллари орқали заҳарланишга тўғри келади. Нафас йўлларидан кирувчи газ ва буғларни ўпка орқали сурилишида маълум қонуниятларини белгилаш мумкин. Бу асосда улар икки гуруҳга бўлинади. Биринчиси ўзгармайдиган газ ва буғлар - улар ароматик углеводлар, организмга ўзгармайдилар ёки уларии ўзгариш ўта суст бўлади. Иккинчиси, ўзгарувчилар улар организмда осон эрийдилар ва бошқа ўзгаришларга дучор бўладилар.
Узгарувчан газ ва буғлар ўпка орқали қонга диффузия қонуни асосида ўтади, яъни ўпка ҳавосидаги ва қондаги модда парциал босимлари орасидаги фарқга қараб.
Кимёвий моддаларни тери орқали организмга кириши.ишлаб чиқариш шароитида бу йўл иккинчи ўринни эгаллайди. Маълумотларга кўра касб билан боғлиқ заҳарланишларининг 33%га яқини кимёвий моддаларни тери орқали кириши оқибатида вужудга келади. Тери организмнинг 16-17, 77% оғирлигини ташкил этиб сатҳи 2 м3 етади, Тери орқали сурилиш бу физиологик жараён ҳисобланиб, тери қатламлари орқали моддаларни қон ва лимфага утишидир.
Кимёвий моддалар теридан эпидермис, тук фоликулалар, ёғ безлари ва тер безларини ташқарига чиқарувчи қисми орқали ўтади. Тадкикотлар шуни кўрсатдики, кимёвий моддаларни тери орқали организмга сурилиши, асосан тук фолликулари ва ёғ безлари орқали амалга ошади. Эпидермисни шох қаватида сурилиши, унинг остки қатламларига нисбатан 10 марта сёкинрок бўлади. Терини намланиши, шох қаватдаги диффузияни тезлаштиради ва сурилишни кескин оширади. Юқорида келтирилган маълумотлар асосида, ишлаб чиқариш шароитларида кимёвий моддалар билан заҳарланишни олдини олиш чоралар қаторига терини ҳимоялаш ҳам асосий тадбирлардан бири бўлиб ҳисобланади. Кимёвий модданинг бу йўл билан организмга таьсири маҳаллий ва резорбтив таъсир турларига бўлинади.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish