Шовқининиг таснифи Спектрнинг таснифи бўйича шовқин бўлинади:
Кенг йўлли - бир октавадан кенг узлуксиз спектрда бўлса
Тонли тор-йўлли – спектори таркибида бир вақтда кичик (тор) узлуксиз дискерт тонлар мавжуд бўлса.
Шовқин тонли таркибга эга эканлиги 1/3 вақтни шовқини ортиқ фарқ қилишга қараб аниқланди.
Вакт тасифи бўйича шовқин куйдагиларга бўлинади:
- доимий шовқин – агар шовқини 8 соатлик иш куни давомидаги даражаси шовқин улчагичниниг секин режмида улчаганда 5 дБдан ортиқ ўзгармаса ;
- доимий бўлмаган - агар шовқининг 8 соатлик иш куни давомидаги даражаси шовқин улчагичниниг сёкин режимида 5дБ дан ортиқ ўзгарса.
Доимий бўлмаган шовқин уз навбатида куйдгиларга бўлинади :
Тебранувчи шовқинни товуш даражаси вақт давомида тухтовсиз ўзгариб туради.
Узилиб турувчи шовқин-товуш даражаси босқичли равишда (5дБАдан кўп) ўзгариб туради. Бунда шовқин даражаси доимий бўлиб турадиган вақт оралиги 1секунд ва ундан кўп бўлади.
Ишлаб чиқаришда шовқин даражаси катта оралиқда ўзгариб туради, айрим операция пайтида анча юқори кўрсаткичларга етади. Чунончи замонавий пилашкалар дастгохларда ишланганда 76—78 дБА, деталарниниг штаммлашда 90-110 дБА, парчалаш –120 дБА гача ташкил қилади.
Шовқин ўлчаш усуллари Шовқин жадаллиги ва спектр таркибини текшириш шовқин улчагичлар ва товуш анализатори ёрдамида ўтказилади.
Агар шовқин турли кўрсатгични батафсил ва чуқур ўрганиб тахлил килмоқ лозим бўлса унда ишлаб чиқаришдаги шовқини магнитафонга ёзиб олиб уни лабаратория шароитида қўшимча ёрдамчи асбоблар (осциллограф, даражасида узи ёзадиган асбоб, дозаметр, статистик тақсимлаш анализатор ва хозазо) ёрдамида тахлил қилинади. ишлаб чиқаришда шовқинни ўлчаш СанПиН № 0120-01 асосида олиб борилади.
Иш жойларда шовқиннинг руҳсат этилган даражадаги санитар меъёрларига мувофиқ ўтказилади. Улчашлар доимий иш жойларда машиналарни бошқарувчилар олдида пультлар ва кабиналар ичида олиб борилади. Ёки бошқарув машиналарга хизмат кўрсатиш хоналарда иш зонасининг 3 та дан кам бўлмаган нуктасида ўтказилади. Микрофон 1.5 метр баландликда ва машиналардан 0.5 - 1 м масофада (кабинада уларниниг марказида) ўлчаётган кишидан камида 0,5 м масофада ўрнатилади. Шовқинни ўлчашда олинган натижалар махсус қайд варакасига (№ 334%) тўлдирилади, СанПин № 0120-01 га мувофиқ баҳоланади.
Масалан шовқиннинг умумий ва икки валент даражаси ишлаб чиқариш корхоналарининг доимий иш жойларида ва умуман корхона ичи худудида 800 дБА ошмаслиги лозим. ишлаб чиқаришда шовқиннинг гигиеник меъёрлашда Меҳнат фаолиятининг таъсирини ҳисобга олиш катта аҳамият касб этади. Меҳнатнинг оғирлиги ва кескинлиги шовқин билан биргаликда таъсир қилганда организм учун қўшимча юкланиш бўлиб ҳисобланади. Шовқинни дифференциялашган меъёрланишини ишлаб чиқаришдан (Меҳнатнинг оғирлиги ва кескинлиги ҳисобга олиб бунда маълум бир миқдорий богланиш ҳисобланиб аниқланади. Бунда Меҳнатни оғирлиги ва кескинлиги ошиб борган сари шовқинни меъёр даражаси 50 дб гача пасаяди.