Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 2,75 Mb.
bet138/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   143
Bog'liq
МГ дарслик

Гальваника цехлари.
Бу цехларда металл буюмлар сатҳини бошқа металл қатлами билан коплаш ишлари амалга оширилади. Бу жараён махсус гальваниқа ванналаридаги металл тузлари (хром,никел,рух) эритмасидап доимий ток ўтказиш воситасида амалга оширилади. Металл буюмлар сатҳи аввал махсус тайёрланади (механик-кимёвий, кимёвий-механик ултьратовуш ёрдамида).


Буяш цехи.
Тайёр махсулот ёки унинг алоҳида қисмлари сатҳи махсус буёқлар билан копланади.бунинг учун турли мойли ва нитробуёқлардан фойдаланилади.Буяш ишлари асосан пуркаш усулида амалга оширилади.Махсус ҳаво тортувчи шкаф шаклидаги буяш камераларида пуркагичлари ёрдамида буялади.
Механика йигув цехлари.
Корхонада ишлаб чиқариладиган махсулот бу цехларда йигилади. Йиғиш
ишлари икки хил усулда: индивидуал ва қонвейр усулида амалга оширилади.Бу
жараёнда турли механик асбоблар: пневмобурагичлар, клепкаловчилар,пармалар
ишлатилади. Бу жараёнда қисман пайвадлаш ишлари ҳам олиб борилиши
мумкин. Бу цехларда иш бажаришда асосан физик омиллар (шовқин, тебраниш, жисм, зўрикиш,тананинг мажбурий холати ва бошқалар) таъсири кузатилади.


ПАХТАЧИЛИК ВА ПАХТА ТОЗАЛАШ ЗАВОДЛАРИДА МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ.
Ўзбекистон Республикаси пахта етиштириш ва пахта тозалаш заводларида пахта тозалаш бўйича жахон микёсида тўртинчи уринда туради. Пахта етиштириш республика худудида ўзига хос ҳусусиятларга эга. Булар ер майдонлари кенглиги, иқлим шароитлари, пестицидларини экиш жараёнидан тортиб то пахтани йигиб-териб олишга кадар Меҳнат сарф бўлади.
Ҳозирги замон қишлоқ хужалигида ўзига хос гигиеник муаммолар мавжуд:

  • Дала ишларини мавсумийлиги;

  • Бажариладиган иш юкламаларининг бир хилда тақсимланмаганлиги;

  • Ишловчиларни очиқ далада ишлашлари;

  • Бажарилаётган иш жараёнида янги техника, технологиялардан фойдаланиш, янги машиналар ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш алоҳида уринда туради.

Қишлоқ хужалик ишларида яна бир гигиеник муаммо ишловчилар пахта экиш жараёнидан тортиб то ҳосил йигиб олишга кадар минерал угитлар ва пестицидларни қўллаш, биологик препаратларни ўсимликларни ҳимоя қилишда ишлатилиши Меҳнат гигиенаси врачи уз иш фаолиятида алоҳида назорат килиб туриши керак.
Пахта етиштиришда қишлоқ хужалигида мавсумий ишлар қуйидагилардан иборат:

  • пахта экиш (апрель);

  • сугориш, культивация кили шва чеканка қилиш (май, июнь, июль);

  • чеканка қилиш, пахта куртларига Қарши кўраш (май, июнь, июль);

  • дефолиация қилиш (сентябрь);

  • десикация (ноябрь);

  • кул ва машиналар билан пахта териш (сентябрь – ноябрь);

  • пахта майдонини тозалаш (ноябрь – декабрь);

  • ер чопиш (ноябрь – декабрь).

Пахта етиштиришда мавсумий ишлар жараёнида очиқ далаларда ишловчилар организмига иситувчи ва совитувчи микроиқлим шароитлари таъсири, далаларга ишлов беришда об-ҳаво шароити таъсири, чанг таъсири мавжуд. Ҳаво ҳарорати ер хайдашда эрталаб 6,8 -10 0С гача бўлса, кечкурун 6 -7 0С гача бўлади. Экиш жараёнида ҳарорат 8,7 – 10,4 0С дан то 11,4º С культивация шароитида 31,7 – 36,4 С гача, пахта териш шароитида 16,2 -27,5 С, далаларга сув куйишда 9 -12,3 С гача пахтакорларга таъсири мавжуд.
Қишлоқ хужалик ишларида гигиеник нуктаи назардан алоҳида урин тўтган ишлар, ишловчиларни йил буйи очиқ ҳавода ишлаши ва иш операцияларининг ўзгариб туриши ҳисобланади. Масалан, ер чопиш жараёнида бир вақтнинг узида ерга ишлов беришда минерал угитлар солинади, культивация ишлари бажарилади, чеканка қилинади. Гигиеник нуктаи назардан қишлоқ хужалик ишларини бажаришда, айникса пахтачиликда ишловчиларни уй-жойлари далалардан жуда узоқ жойлашган бўлиб, далаларга келиб-кетишга, иш бажаришга жуда кўп энергия кетади.
Маълумки, пахта – бу сунъий сугориш жойларида устириладиган культура ҳисобланади. Ерни тайёрлаш, экишга тайёргарлик ноябрь – декабрь ойларида бажарилади, баъзи вақтларда эса январь ойларигача қолиб кетади айрим вақтда фақат ер хайдаш бохор ойларига тўғри келади. Ер хайдаш аҳамияти шундаки, агар ноябрь-декабрь ойида ўтказилса, ер узида маълум бир намликни ушлаб қолади ва бу гектардан 25 центрдан камида ҳосил олинади, пахта куртларини улдиради. Ер хайдаш учун ДТ – 54, ДС – 80 маркали тракторлардан фойдаланадилар ва бу 120 -150 га ерни хайдашга улгуради. Баҳор вақтида пахта экишдан аввал ерни Яна бир хайдалади махсус бароналаш машиналарида, ротацион механизмлар тракторларга илиниб бу ишлар бажарилади. Бу ишлар пахта майдонларини махсус карталарини очиб тўғрилайди.
Пахта экиш махсус сеялкалар орқали бажарилиб тракторларга осиб қўйилади. Пахта экилиб, етишиб 1-2 карич барглар чиқаргач, махсус прицепларда машиналар орқали культивация қилинади, бўлар универсал трактор маркаларига осиб қўйилади. Культивация пахтачиликда машиналар – культиваторларда бажарилади. Культивация ариклар қаторларини чопиш, бегона утлардан тозалаш, минерал угитлар солиш ишлари бажарилади. Пахта усиб чиқкунча 5-6 марта культивация қилинади. Кейин чеканка ишлари машинада бажарилади, бунда пахтани устки қисмини тозалаш, бу пахта усишига ва ҳосилини кўпайишига олиб келади. Бу ишларда махсус «Универсал» ва ДТ-24-3 тракторлар ва ЧХВ-4,6 лардан фойдаланилади.
Сентябрь ойларида ҳосил йигилади. Машина билан ҳосилни йиғишдан аввал трактор ёки самолёт орқали пахтани баргини куритиш ва тушириш учун дефолиация қилинади. Дефолиация пестицидлар ёрдамида бажарилади. Бундан кейин 10-15 кундан кейин ХВС-12, СХМ-45м машиналарида пахта терилади. Ноябрь-декабрь ойлари охирларида эса пахтани кўрак тозалаш СКН машиналари орқали бажарилади.
Пахта етиштириш ер хайдаш ва тайёрлаш ишлари билан бошланади. Бунда ерни тайёрлашда микрорежалаш ва макрорежалаш, яъни пахта карталари тузилади. Бу ишлар машиналарда бажарилиб, ишчи ҳаво зонасида чанг ҳосил бўлади. Ерни тайёрлаш ҳар хил плуг машиналарида бажарилиб, қўшимча намлаш ва чизеллаш, дисклаш, бароналаш ва силликлаш ишлари махсус машиналарда бажарилади. Бу ишларни бажаришда жуда катта миқдорда чанг ҳосил бўлади. Ер хайдаш кузги-кишки ерга чигит экишдан олдин бажарилади ва бу ишлар махсус маркали ДТ-54, С-80 ва Ҳозирги замон Т-74, ДТ-75, Т-130, Т-40 машиналарида ерга ишлов бериб катта ҳаракат тезлигида бажарилади. Маслан, ДТ-54 трактори дизель-чопик трактори бўлиб, ёпиқ кабина билан жихозланган. 4 томондан ойналар билан ёпилган. Кабинага Ҳозирги замон уриндиклар, олиб келувчи вентиляция ўрнатилган. Чопик қилиш учун 5 та корпусли прицеп-плуг П-5-35 МГА маркали машина ўрнатилди. Плугдаги металл уриндиклар ҳаммаси олиб ташланган бўлиб, плугатор ер хайдашни сифатли килиб беради. Агар плуг ифлосланиб қолса, механик равишда тўхтайди, плугатор 2 та штурвал ёрдамида ҳамма механизмларни тўғрилаб беради ва ишни уриндик жойидан бошқариб боради. Плугатор ишидан кейин бароналаш ишлари бошланади. Агар баҳор мавсумида чигит экилса, ерни бароналаш чопиш билан бир вақтда олиб борилади. Бароналаш тракторга 5-6 зиг-загсимон борон осиб қўйилади ва кейин махсус жихоз ўрнатилиб, ерни майдалаш ва тёкислаш ишлари олиб борилади.
Ерни хайдашни чуқуррок ўтказиш (чизеллаш)да махсус чизель машинаси тракторга уланади ва уни бошқариш кабинадан бошқарилади.
Қишлоқ хужалик машиналарида ишлаш ва Меҳнат шароитлари ишлаб чиқариш корхоналарида ишлашдан катта фарқ қилади. Асосий омиллар ҳар бир касбда ишловчилар Меҳнат шароитларига боғлиқ. Масалан, қишлоқ хужалик механизаторларини Меҳнат шароити алоҳида урин тўтади:

  1. Бажарилаётган асосий қишлоқ хужалик ишларини мавсумийлиги, унинг кескинлиги ва ноқулай Меҳнат шароитларида иш бажариш;

  2. Очиқ майдонларда баҳор мавсумидан бошлаб то кеч куз мавсумигача ишлаш;

  3. Ишловчиларни уй-жойларини далалардан йироклиги;

  4. Пахтага жуда кўп марта химиявий моддаларни қўллаш: минерал угит, инсектицидлар, касалликларга Қарши дорилар ва дефолиант-десикантлар;

  5. Қишлоқ хужалик машиналарини таъмирлаш ва унда ишлаш.


Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish