Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 2,75 Mb.
bet135/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Металл куйиш цехи.
Ҳозирги кунда металл эритиш уч хил усулда амалга оширилади. Замонавий технологик жараёнлар мураккаб бўлганлиги сабабли иш шароитларини белгиловчи омиллар ҳам турлича бўлади.
Етакчи омиллар қаторига иситувчи микроиқлимни кўрсатиш керак. Металл эритувчилар иш жойларида бир вақтнинг узида икки иссиқликни (қонвекцион ва радиацион) таъсири мавжуд. Ҳаво ҳарорати металл куйиш жойларида 420С гача етиши мумкин. Ҳавонинг юқори ҳарорати (30-350С) буюмларни тозалаш (лойдан) жойларида ҳам кузатилади.
Иш жойларидаги инфрақизил нурланиш даражаси 3,5 кВт/м2 гача етади. Иссиқликнинг бу турининг таъсири барча иш жойларида мавжуд.
Ишлатиладиган қолипларни юқори ҳарорат таъсирида куйиши натижасида
ҳамда металл эриш жараёнида ҳавога қатор кимёвий моддалариинг чиқиши
кузатилади. Улар углерод оксиди, олтингугурт ангидриди, хром, фенол,акролин, полициклик ароматик углеводородлар, шу жумладан бенз(а)пирен ҳам. Углерод-11 оксиди, хром океиди,стирол турли пулат куйиш жараёнида юқоридагилар билан бир қаторда
марганец, хром, никел, селен,қурғошин, рангли металл қуйида мис,рух бериллий
бирикмалари ҳавога чиқади.
Ҳавони ифлослантирувчи етакчи қолип лойини тайёрлаш жараёнида ва буюмларни қўйган лойдан тозалашда бир неча ун миллиграммгача 1 м3 ҳавода аниқланади. Шуни алоҳида кўрсатиш кераккки, чанг агрессив фиброген чанглар туркумига киради (кремний-11 оксиди 30 фоизгача етади).
Технологик жараёнда турли механизмлар ишлатилиши сабабли иш жойларида ишловчиларга тебранишнинг таъсири мавжуд. Бу асосан буюмларни тозалаш ишларида қўлланиладиган пневматик асбобларда ҳосил бўлади ва маҳаллий таъмир ҳусусиятига эга.
Бу ишлар юқори даражадаги (120-130 дБА) шовқини вужудга келтиради. Пневматик асбобларни ишлатишда импульсли шовқин вужудга келади.Шовқин асосан юқори частотали товушлардан иборатдир. Омиллар қаторида жисмоний зўрикишни ҳам етакчи омил сифатида кўрсатиш керак.
Темирчилик-исканжала цехи.
Бу цехларда маълум ҳароратгача киздирилган металл буюмларга динамик (эгиш, бураш ва бошқалар) ва статик (исканжалаш- преслаш) куч таъсирида ишлов берилади. Металл буюмларни киздириш мазут газ ёки электр токи востасида печларда киздирилади. Ишлов бериш қўлда сандонлар сатҳида ёки механик равишда турли кучга эга болгалар, штамплар ва исканжалар воститасида амалга оширилади. Бу цехлардаги иш шароитлари иситувчи микроиқлим билан тавсифланади(иш жойларидаги ҳаво-ҳарорати меъёридан 8-10 гача ортади). Киздириш печлари сатҳидан ва кизиган металл буюм сатҳидан инфрақизил нурланиш таъсири кузатилади. Печлардаги ёниш жараёнида ҳавога тутун,курум,углерод океиди,олтингугурт апгидриди, бенз(а)-пирен чиқиши кузатилади. Бу цехлардаги технологик жараён импульслик даражаси 95-125 дБА бўлган шовқини вужудга келтиради. Бу асосан турли механик ишлов бериш дастгохларининг ишлашида ҳосил бўлади. Бу жараён умумий тебраниш ҳам ҳосил бўлади.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish