Қурилиш майдонларида метеорологик шароит (ёз фасли).
Курсаткичлар |
Кузатиш соатлари
|
|
6
|
9
|
12
|
16
|
Ҳавонинг ўртача ҳарорати
|
17
|
26
|
30
|
34,6
|
Минимал ва максимал
|
14,9-25
|
21,6-28,3
|
28-42
|
29-42,8
|
Кора бугнинг ўртача ҳарорати
|
34
|
43
|
56,1
|
50
|
Ўртача нисбий намлик
|
46
|
39
|
32
|
24
|
Минимал ва максимал
|
40-75
|
50-65
|
26-35
|
15-35
|
Бундан ташқари турли босқичларда шовқин, вибрация ва зарарли газлар, буёқларни эритувчиларнинг буғларини таъсири бўлади
Қурилиш ишларида меҳнатнинг гигиеник шароитлари
Иш тури
|
Шовқин дБА
|
Чанглангачлик, мг/м3
|
Кимёвий
омил, мг/мэ
|
Нолинчи цикл
|
58-105
|
53
|
7-35(СО)
|
Бинонинг кути
Сини кўтариш
|
120 гача
(пистолет ишлари)
|
18-22
|
7-12 (азот
оксидлари)
|
Оклаш ишлари
|
95-100 (силликлаш)
|
7-240
|
100гача(ксилол, толуол) 3,6-28 (стирол)
|
Меҳнатнинг гигиеник шароитларига асосан жойнинг иқлим ҳусусиятларига, йилнинг мавсумига ва об-ҳаво шароитига боғлиқ бўлади. Бизнинг шароитда ёзги мавсумда ишчилар организмига ташқаридан кўп иссиқлик таъсир қилади.
Бундай холат асосан чул зонасида қурилиш ишлари олиб борилаётганда кузатилади
Чулда одам организмига иссиқлик кириш йўллари (Е.Ф.Розонов бўйича).
Иссиқлик кириш йўллари
|
ккал соат
|
6 соат давомида (соат 2 дан соат 2-гача) ккал
|
Ўртача ва оғир даражадаги ишларни бажарганда фақат алмашинув жараёнлари ҳисобига
|
150-300
|
900-1800
|
Минимал хаётий иссиқлик ҳосил булиши
|
50-80
|
300-480
|
Куёш радиацияси
|
120-150
|
700-900
|
Жами
|
320-530
|
1920-3180
|
Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган зарарли моддалар ва касблар.
Касб
|
Зарарли моддалар
|
Футеровчи
|
Битум елимли лаки армит замаска ол-тингугурт асосли кислотага чидамли битум мастиклар олтингугуртли цемент олтингугурт гази
|
Кувур ўтказувчи сле-сар
|
Кувурларни зарарсизлантирувчи угле-род тўрт хлоридли кислоталар. ишкор-лар
|
Дурадгор
|
Керосин буғлари, толуол, ксилол, этил-бензон буғлари перхлорвенол елими ва спирт ва бошқа тутовчи антисептик ва оловдан ҳимояланувчи қурилмалар
|
Паркетчи
|
Битум мастиклар, Органик эритувчилар, бензин, толуол, этилацетатва бошқалар
|
Сувокчи
|
Хлорид кислотаси, хлорли эритувчилар
|
Буёқчи
|
Нитролак ва буёқ материаллари, орга-иик эритувчилар
|
Сувокчи сайкаловчи
|
Хлорид кислотаси криофторли натрий дегтех мостиклар ва бошқалар
|
Изоляцияловчи
|
Фенол, формальдегид, бензин, скипи-дар, лақлар, эритувчилар ва бошқалар
|
Сувокчилик ва буёқчилик ишларида ҳавога эритув-чиларнинг буги ажралиши (ксилол толуол - 100 мг/м3 гача, стирол - 3,6-28,0 мг/м3 гача) ва озрок миқдорда аммиак ва этилбензол ажралиши кузатилади. Хоналарни йиғиштирии' вақтида ва шлифовка ишларида чанг (1 ва бир неча 100 мг/м3) ва шовқин (шлифовка цикловкаф - 95-100 дБА гача) ҳосил бўлади. Қурилиш ишларини ишлаб чиқариш муҳитини турли хил факторларни ва ролини умумлаштирган ҳолда шуни айтиш керакки, ҳозирги вақтда метереологик шароитларнинг роли юқори, чунки экспериментал шароитларда ишни олиб бориш (асосан ярим кум ерларда) амалга оширилади. Бундай холатда турли хил иқлимий географик худудларда, иситилмайдиган хоналарда ва очиқ худудларда ишларни амалга оширишда иссиқлик алмашинуви соғломлаштирувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, ишчиларни совуқдан ҳимоя қилишда энг асосий масалалардан ҳисобланади. Деярли барча қурилиш ишларида жисмоний зўрикиш кузатилади.
Қурилиш ишларида мекнатнинг оғирлиги ва меҳнатдаги зўрикиш
КАСБ
|
Жисмоний зурикиш оғирлиги
|
Меҳнат
кескинлиги
|
Темир бетон ва пулат қонструкциялар монтажчиси
|
II
|
III
|
Гишт терувчи
|
III
|
II
|
Бетончи
|
III
|
II
|
Сувокчи
|
III
|
II
|
Ер копловчи
|
III
|
II
|
Иул ишчилари
|
III
|
II
|
Монтажчи, слесар
|
III
|
II
|
Буёқчи
|
II
|
III
|
Қурилиш дурадгори
|
II
|
II
|
Изоляцияловчи
|
II
|
III
|
Арматурачи
|
II
|
II
|
Эксқаватор машинисти
|
II
|
III
|
Минора крани машинисти
|
1
|
IV
|
Электрпайвандловчи
|
II
|
III
|
Бу фактлар шундан хабар берадики, қурилишдаги кўп-чилик ишлар оғирлиги бўйича II ёки III категорияга, кескинлиги бўйича асосан II, камдан-кам III категорияга киради. Шунинг учун қурилиш ишлари ўзига хос ҳусусиятлари билан ҳарактерланади. Иш операцияларининг турли-туманлиги гигиенистлар учун хос бўлган ритмийлик. Профилактик чора-тадбирлар: Санитария қойда ва меъёрлар Сан.К ва М 023-94. "Қурилиш таъминотидаги ишчиларнинг санитар маиший ва Меҳнат шароитининг таъминланишига гигиеник талаблар" билан меъёрлаштирилади. ишлаб чиқариш шундай ташкиллаштирилган бўлиши керак-ки, ишловчиларнинг ишлаши ва дам олишига қулай шароит яратилган бўлиши керак. Меҳнат шароити ишчиларнинг ишлаш қобилияти ва саломатлиги эқономик ва физиологик фойдали иш режими ва дам олишни ташкиллаштириш керак. Иложи борича кул Меҳнатини камайтириш, Меҳнат комплексини механизациялаш ва юқори ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган техникани қўллаш. Зарарли факторлар (шовқин, вибрация, метеошароит, чангланиш, газланиш)ни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам катта роль уйнайди. Хужалик хоналари тарки-бидаги қуйидагилар: гардероб, кум юткичлар, душлар бир сменадаги (ишчилар сонига ҳисобланади; ахлат ташлайдиган жойлар ишчилар келиб-кетадиган жойдан 75 м узоқ бўлмаган масофада) киради.
Ишлаб чиқаришдаги улчанган зарарли факторлар гигиеник порошоклар билан солиштирилади. ишлаб чиқариш хоналаридаги ишчи ўрнидаги микроиқлим нормалари: ҳаво ҳарорати -13°С дан (йилнинг совуқ вақтларида оғир ишлари учун) -26°С гача, иссиқ вақтларида ва 30°С (йилнинг иссиқ вақтларида енгил ишлар учун) нисбий намлик - 40%-60% (максимал-75%), ҳаво ҳаракати тезлиги 0,2-0,4 м/сек. Очиқ ҳавода ишловчилар учун йилнинг иссиқ вақтларида - 32°С гача, совуқ вақтларда -10°С гача ишлаш мумкин. Иссиқ вақтларда -32° С дан то 40°С гача, совуқ вақтларда -10 °С дан то 20 °С паст бўлган шароит зарарли ҳисобланади. Очиқ шароитда ишловчилар +40 °С дан юқори ва -20°С дан паст ҳаво ҳароратида ишни тўхтатиши керак. Хона ҳавосининг чангланганлиги ва кимёвий моддалар билан ифлосланганлиги Давст 12.1.005-88 " Ишчи зонаси ҳавосига умумий санитар гигиеник талаблар" бўйича шовқин ва вибрация интенсивлиги спектрлар таркиби бўйича, таъсир қилиш вақти бўйича баҳоланади.
Бутун иш куни вибрация билан боғлиқ бўлган ишчилар, машина ва технологик жихозлар билан ишловчилар ҳар 50 минутда 10,20 минут кетма-кетликда, қўлда механизациялашган асбоблар билан ишловчилар ҳар 45 минутда 15, 30, 26 минут кетма-кетликда дам олишга кичик танаффуслар қилишга хуқуқи бор. Дав СТ 12.2.046-85 "Қурилиш майдонларида ёритиш нормалари бўйича ишчи, эвакуацион, қўриқчи ва навбатчи ёритиш бўлиши керак. Ишчилар шаҳсий ҳимоя учун махсус кийим ва махсус оёккийим билан таьминланган бўлиши керак. Курувчи ва ишчилар учун қурилиш ёнида ёки ишлаб чиқариш бинолари ёнида комплекс санитар маиший хоналар қурилиши керак. Бу хоналарга кириш эшиклари олдида оёк кийими ювиш ва тозаловчи қурилма ва тамбур урнатиш керак. Хужалик хоналари таркибига қуйидагилар: махсус кийим ва уй кийими учун гардероб (ишчилар сонига қараб шкафлар 5:10 таъминланган бўлиши керак), кул ювгичлар, душлар (1 сменада ишловчилар сонига қараб), ахлат ташлайдиган жой (ишчилар келиб-кетадиган жойдан 75 м дан узоқ бўлмаган масофада) бўлиши керак. Ташкилотчилар ишчиларини кишки совуқ вақтларида иситувчи мосламалар, иссиқ кунларда совутувчи мосламалар билан таъминланиши шарт. Профилактик чора- тадбирларга: ишга киришдан олдин ва вақти-вақти билан тиббий кўриклар ўтказиш (УзР ССВ-300 буйруги), техника ҳавфсизлиги бўйича қулланмалар бериш, санитар оқартув, ишлар ишчиларни сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ва бошқалар киради. Ишчи ва курувчиларнинг овқатланиш ўрни бир сменада ишловчилар сонига қараб белгиланади. Овқат таркатувчи ошхоналарда ёки овқатланиш хоналарида овқатланиш хоналари кул ювгичлар, стационар кайнатгич, электр плита, музлатгичлар билан таъминланга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |