Тошкент Тиббиёт Академияси


ПОЛИГРАФИЯ САНОАТИДА ИШЛОВЧИЛАРИНИ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИНИ ГИГИЕНИК ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 2,75 Mb.
bet141/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   143
Bog'liq
МГ дарслик

ПОЛИГРАФИЯ САНОАТИДА ИШЛОВЧИЛАРИНИ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИНИ ГИГИЕНИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Китоб, журнал, брошюра ва газеталарни чиқариш кўп босқичли жараён бўлиб, уз ичига босма китобларни тикиш жараёнларини олади. Қолиплаш учун қурғошин, сурма ва бошқа металлардан қолиплар тайёрланади. Босма цехларда когоз буяш учун буёқлар тайёрлаш керак. Тикиш цехида картон, тикиш материаллари турли хилдаги клейлар тайёрланади. Қолиплаш цехида юқори, чуқур ва офсет босмалари учун шакллар тайёрланади.
Ҳозирги вақтгача матнни ва унинг элементларини қўлда териш ишлари сақланиб келмоқда. Қўлда ҳарф териш ишларида ишловчиларнинг кўллари қурғошин буғлари билан зарарланади. унг кул билан юқори дифференциалланган ҳаракатлар бажарилади, чап қўлга версткани ушлаб туриш учун статик юклама тушади. Харф териш ишларини бажаришда ҳар хил объектлар орасида қонтраст фарқи кам бўлганлиги учун кўриш анализаторига катта юклама тушади. Машинада ҳарф териш жараёнида шакл тайёрлаш ишларида ишловчиларга қурғошин ва бошқа полимер материалларнинг бевосита таъсири бўлмайди, лёкин станокларда иш бажарганда стереотиплар ҳосил қилиш жараёнида қурғошин ва полимер материалларни қисман таъсири бўлади. Машинада иш бажаришнинг барча босқичларида ишловчиларга шовқин таъсир этади.
Кўп миқдорда оттисклар олиш учун ҳарф териш машиналарига металлик ёки фотополимер стереотиплар тайёрланади. Шундай формалар тайёрлашда технологиянинг гигиеник аҳамияти фойдаланиладиган хом ашёга боғлиқ.
Юқори усулда ҳарф териш ишларига янги полимер материалларни тадбиқ этиш шакл бериш ишларида Меҳнат шароитларини яхшилашга олиб келади. Фотополимер пластинкалар махсус заводларда тайёрланади. Махсулотни тайёрланиши герметик холатда бажарилади. Пластинкаларни экспонирация қилиш жараёнида озонни юқори қонцентрацияда бўлиши керак. Бунинг учун кучли ультрофиолет нур манбаси керак бўладики, бу технологик жараённинг гигиеник камчилиги қаторига кирди. Ҳозирда технологияини ютуги офсет босма усулда материалларни тайёрлашида. Офсет босиш жараёни шундан иборатки пластиналарни ёруғлик сезувчи ва ҳимоя қоллоид қаватидаги буёқ когозга ўтади, сўнг машиналар ёрдамида пластинани қайта ишласа бўлади. Бу барча операциялар махсус аппаратларда, маҳаллий вентиляция остида амалга оширилади. Офсет босма тайёрлаш майдончасида токсин моддалар чиқмайди. Операциялар доимо намланиш билан бажарилгани учун технологик жараёнда чангланиш содир бўлмайди.
Чуқурлаштирилган босма усулда босмага шакл тайёрлаш учун гальваниқ (электроэразион) жараёнлардан фойдаланилади. Бунда монтажчи ва корректирловчилар иш бажаришади. Улар мажбурий ишчи холатда иш бажарадилар. Ёритгичлар иш столининг тагида жойлашган бўлади. Ёритилган экранларда иш бажарадилар.
Харф териш жараёнларида когозга буёқларни суртиш керак бўлади. Босманинг турига қараб фойдаланиладиган буёқлар ҳам ҳар хил бўлади. Чуқурлаштирилган босма усулда буёқ учун толуолдан фойдаланилади. Босма машина валикларидан буёқларни ювиш учун Органик эритмалар бензин, уайт-спирит ва бошқалардан фойдаланилади.
Полиграфия саноатида ишловчи ишчиларга бир қатор ноқулай ишлаб чиқариш омиллари комплекси таъсир этади. Китоб, журналларни тикиш жараёнидаги ишни кўпчилиги автоматлаштирилган. Босиб чиқарилган махсулотларни қайта ишлашда иш жойларининг когоз чангини ва турли таркибга эга бўлган клейларнинг қонцентрацияси юқори даражагача ошади. Махсулотларни куритиш операцияларини бажариш пайтида асбоб-ускуналарни кизиши натижасида ҳавонинг температураси 31 градусгача етади.
Полиграфия саноатининг стериотип тайёрлаш участкасида, қўлда ҳарф териш ишларида шунингдек қурғошинни қолипларга куйиш жараёнларида ҳавога қурғошин парлари чиқади.
270-300 с температурада қўйилган 1м2 ли металлдан 1,4 дан 2,0 гача қурғошин ажралиши аниқланган. Гартоварка ишларида 400 с да бугланаётган қурғошиннинг миқдори 4-6 гача кўпаяди. Металл чанглари стереотипларни механик қайта ишлашда ва металлар таркиби 73% қурғошин, 20% Сурма, 7% олова билан туйинтирилганда ҳосил бўлади. Иккиламчи чанг хоналарни тозалашда ва олиб кетувчи венциляция тизимини нотўғри ташкил этганда ҳосил бўлади. Гальваник жараёнларда чуқурлаштирилган босмалар тайёрлашда хромангдрид, хромат ва бихроматдан фойдаланилади. Шакл тайёрлашда канифолдан фойдаланиш турли дерматитларни ривожланишига ёки аллергик касалликларни келтириб чиқаради. Цинкография майдонида ҳавога азот кислота буғлари чиқади.
Харф териш машиналарини ишлашида, буёқ оттискларни куритишда махсус моддалардан фойдаланилади. Улар уз таркибида алюмин оксиди, декстрин, этил спирти, магний оксид, кремний Органик махсулотлардан «А-300», «К-7» маркаларини, крахмал, саҳароза, картошка крахмали ва арагоний шунингдек глиноземдирлар. Чанг уз таркибида микроорганизмлар учун қулай муҳит ҳосил қилувчи 97-98 % Органик моддаларни тўтади. Чанг ҳосил бўлишининг асосий манбаси кесувчи машиналар ҳисобланади. Махсус қурилманинг ишлаши ҳисобига чанг аэрозоллар миқдори иш жойи ҳавосида ўзгариб туради.
Харф терувчи, кесувчи, тахловчи, тикувчи ва бошқа машиналарнинг кўп миқдорда ишлаши натижасида иш жойи ҳавосига коғоз чанги чиқади.
Босма ротацион машиналарни ишлашида буёқларни ажратилиши кузатилади. Буёқ буғлари ҳосил бўлиб, улар цехларга тарқалади, хоналарни, асбоб ускуналарни, тайёр махсулотларни ифлослантирадики, бу ноқулай меҳнат шароити ҳосил бўлишига олиб келади.
Таркибида қонцероген моддалар сақловчи («0» маркали дихлорбензидин сақловчи тиник пигмент, кул ва бошқалар) буёқлардан шунингдек силикоз ҳавф бор моддалар (антрацид кули «ВМ-4»), углерод бирикмалар, лақлар,ёғлар олеин кислоталар, бронза ва алюмин пудралардан ҳам фойдаланилади. Энг кўп тарқалгани таркибида кул сақловчи кора буёқдир.
Рангли босмаларни тайёрлаш учун таркибида – алюмин гидрати, цинк оксид, титан диоксид, барит сульфид, калий ва темир ферросционид тутувчи ноорганик пигментлар қўлланилади. Полиграфияда «олтин ранг» (таркиби 73% мис, 26% цинк, 1% олова)дан ва «кумуш» ранг (тоза алюмин)дан иборат метал пигментларидан кенг фойдаланилади. Буёқларни таёрлаш учун таркибида азобуёқлар тутувчи органик моддалардан фойдаланилади. Босма машиналарнинг эскилиги, валикларнинг сифати пастлиги ва уни регулировка (бошқариш) қилишни имконияти йўқлиги, буёқлари сачрашига олиб келади. Бунинг оқибатида буёқни бир хил тарқалмаслигига, чанг ҳосил бўлишини ошишига сабаб бўлади. Офсет босма машиналаридан чиқаётган 99% чанг ўлчами 1,5мкмли майда дисперсли чангдир.
Турфа рангли босма махсулотларни тайёрлашда буёқ эритма сифатида толуолдан фойдаланиладики, унинг қонцентрацияси ҳам цех ҳавосида меъёридан ошиши кузатилади. Толуолни буғлари буёвчи аппаратлардан ташқари буёқ оттисклар тўрган жойлардан ҳам тарқалади. Офсет машиналарини, валикларни, буёвчи манбаларни ва босма шаклларни буёқлардан тозалаш учун бензин, керосин, уайт-спирит, скипидар, ацетонлардан фойдаланилади. Булар ҳам ҳаво муҳитига уз таъсирини ўтказади.
Қолип тайёрлаш, клей кайнатиш ва буёқларни куритишдан иборат иссиқлик ҳосил бўлиши билан кечувчи жараёнлар хонанинг температурасини ошишига олиб келади. Асосий цехларда электродвигатель ва полиграфик машиналарнинг айланувчи механизмлари ишлаши ҳисобига температура ошади.
Полиграфия корхоналарида ишлаб чиқариш кучининг ва юқори оборотли машиналарнинг ташкил этлиши натижасида ишлаб чиқариш шовқиннинг гигиеник аҳамияти янада ошди.
Харф териш цехида – ҳарф терувчи машина, клавиатура ва перфорацион техника шовқин манбаи бўлиб ҳисобланади.
Корхонадаги шовқиннинг манбаи – ҳарф териш жараёнида линотопларни матрицага урилиши натижасида чиқадиган шовқин, кесувчи аппаратлардан чиқадиган шовқин, монотипларнинг пневматик қурилмаларидан утувчи сиқилган ҳавонинг шовқини ҳисобланади. Турли маркадаги босма машиналар роликларини кучли юқори айланма ҳаракатидан интенсив шовқин ҳосил бўлади. Босма машиналардан чиқаётган шовқин кенг йўлли ҳисобланади. Китобларни, журналларни тикиш ускуналаридан ҳам шовқин чиқади, бу жараёнда уларнинг манбаи узи тахловчи компрессор мосламалар, электродвигателлар, кесувчи аппаратлар ва пневмотранспорт ҳисобланади. Коғозларни уровчи ускуналарда тебранма ҳаракат юзага келади.
Қуйидаги машиналар тебранишининг манбалари бўлиб ҳисобланади: босма, фальцевал, когоз кесувчи, тмкувчи машиналар, вентиляция, қондиционер, цех ичи транспорти ва бошқалар.
Полиграфия саноатида босма махсулотларни ишлаб чиқариш учун кенг куламда когоз, синтетик полимерлар ва бошқа махсулотлар қўлланилади. Уларни қайта ишлаш учун статик электр токининг ҳосил бўлиши ва тўпланишига олиб келади. Токнинг миқдори машиналарнинг ишлаш тезлигига, хом ашёнинг (картон ёки когоз) сифатига, ҳавонинг намлиги ва бошқа омилларга боғлиқ.
Полиграфия корхонасида ишловчиларнинг Меҳнат фаолиятини асосий эътиборли томони шундаки уларда доимий равишда куз анализаторга катта юклама тушади.
Харф териш, тайёр махсулотларни корректор қилиш, монтаж ва китобларни варақларини текшириш, яроксизларни ажратиш ишларида куз органларини кўпроқ зўрикишига олиб келади. Фотоматериалларни қайта ишлаш, монтаж ва бошқа ишларини бажаришда куз анализатори учун қийин меҳнат шароитлари ҳисобланади. Босишга тайёрланаётган матнларни текшириш матнни турига қараб фақат маҳаллийёритилганлик шароитида бажарилади. Бундай холатга қайта-қайта мослашиш кераклиги куз анализаторининг зўрикишига олиб келади. Офсет усулда ҳарф териш, шакл бериш жараёнлари клавиатура орқали кўп миқдордаги майда дифференциал ҳаракатларни амалга ошриш билан бажарилади. Бу иш локал мушакларни зўрикишига олиб келадики – бу ҳаракат маромига, клавишларни босиш сонига боғлиқ. Харф териш техникасини эргономик баҳолаш учун клавишларни қаршилигини билиш керак. Бу уларни турига боғлиқ - механикми, электрлими, пневматикми. Клавишларнинг босим кучи миқдори ўртача даражада бўлиб, монотип клавиатурада кўпроқ, монотипларда камроқдир. Харф терувчи-кодловчи жихозда ўртача уринни эгаллайди.
Алохида локал мушаклар зўрикиш кўрсаткичларини ўрганиш шуни кўрсатадики – ҳарф терувчи кодловчи жихозда ишлайдиган операторларни иш мароми 250удар/мин, монотипистларники 220удар/мин, линотипистларни 100удар/мин. Иш сменаси давомида умумий ударлар сони монотипистларда бўлиб, у 80минг ва ундан кўпни ташкил этади. Қолган 2та гуруҳда урилишлар сони 40-44мингни ташкил этади.
Юқоридаги касбларни иш сменасини динамикада кузатиш натижасида ҳаракат кўрсаткичлари билан организм функционал холати орасида зич корреляцион боғлиқлик борлиги аниқланди. Шунинг учун бир томондан бажарилаётган ҳаракатлар сони, иш мароми иккинчи бир томондан таянч-ҳаракат аппарти касалликлари ўртасида корреляцион боғлиқлик ўрнатилган.
Полиграфия корхонасининг яна бир етакчи омилларидан бири ишни юқори даражада монотонлиги ҳисобланади. Тиражларни босиб чиқариш жараёнида буёқларни трафаретдан четга сачрамаслигини, ҳаракатланаётган когозларни, машина механизмларини ҳаракатини доимо назорат килиб туриш керак. Куз билан фарқланадиган 0,1-0,5мм хажмдаги объектларни сифатини назорат қилиш ва уни асл нусхаси билан солиштиришда курув анализларига катта юклама тушади. Босма машинада ишловчиларни иш куни хронометражида, уларда диққат эътибор билан ишлаш вақти бир сменани 82,8%ни ташкил этади. Босма машинада ишловчилар, босиб чиқарилаётган махсулотни сифатини текширади, стандартга яроксизлари бўлган махсулотларни буёғини, буёвчи аппаратларни назорат қилади. Унда улар бир секундда 10-15та информацияни, 1соатда эса 5400 информацияни қабул қиладилар. Харф терувчиларни бажарадиган операциялар сони 1 соатда 1320тага етади.
Босма машинада ишловчиларни ишини монотонлиги марказий нерв систеъмаси ва курув анализаторининг функционал холатини ўзгаришига олиб келади.
Айланма машиналарда ишловчиларга мотор юклама кўп тушади. Бунда қонвейрдан келган дафтарлар четлари тўғриланади, прессланади, уралади. Қўлда бу операциялар 80 секундда бажарилади. Иш сменасида бу цикл 400 марта ва ундан кам кўп қайтарилиб туради. Хар бир операцияни ишчи 7-11 секундда бажарилади. Уларда асосий ва ёрдамчи операциялар иш вақтида 71%ни ташкил этади.
Механизациялашган мосламаларни татбик этиш меҳнат жараёнини бир қатор салбий тарафларини бартараф этмоқда, яъни локал мушаклар юкламаси камаяди, мотор монотонея, мажбурий холат «утириб» камаяди. Лёкин иш бажариш зонаси кенгайиб организмни айрим функционал систеъмаларни чарчашига олиб келади.
Илмий техникани тараққий этиши ишлаб чиқаришда меҳнат оғирлигини камайишига олиб келмоқда, лёкин механизация, автоматизацияланиш жисмоний активлигини даражасини камайишига ва гипокинезияга олиб келадики бу ҳам ишлаб чиқаришнинг ноқулай омили деб каралмоқда. Бу омилнинг узоқ вақт таъсири юрак қон томир систеъмасида функционал ўзгаришларини юзага келтиради. Полиграфияда бир қатор шундай касблар кўпайиб бормоқда улар (корректорлар, ҳарф терувчилар, назоратчилар, сифатини ажратувчилар, инженер-техниклар ва бошқалар).
Корректорлар ва хатони текширувчиларни юрак қон томир систеъмаси текширилганда динамик ва статик ишда юрак мускулларида қон айланишининг бузилганлик белгилари топилдики унинг оқибати ёмон холатларга олиб келади, чунки бу иш кам ҳаракат талаб этувчи ишдир. Оғирлиги бўйича иккинчи категорияга кирувчи тахловчи ва ҳарф терувчиларни тинч ва ҳаракатдаги вақтларга функционал текширувчилар ижобий натижа берди.
Ишловчилар организмга ноқулай ишлаб чиқариш омилларини таъсир этиши қурғошин ёки бошқа интоксикоцияларни, таянч-ҳаракат аппаратини зарарланишига, касбий оғир қулоқликка олиб келиши мумкин.
Полиграфия саноатида қулланадиган кимёвий моддалар ишловчиларда тери касаллигини келтириб чиқаради.
Харф терувчи, тикув машинасида ишловчи ва жойловчи-назоратчиларда таянч ҳаракат аппаратини зўрикиши натижасида миология, нейромиалгия, нейромиофасцит касалликлари юзага келиши мумкин. Полиграфия саноатида меҳнат жараёнларини оптималлаш техника-техгологиясини такомиллаштириш, меҳнат ва дам олиш тартибини рационал ташкил этиш, тиббий назорат сифатини ошириш билан амалга оширилади. Қолиплаш жараёнида соғломлаштириш чоралари қурғошин буғлари ва токсин моддалар билан мулокот вақтини камайтириш билан амалга оширилади. Шу мақсадда программа орқали бошқариладиган автомат ҳарф терув машиналарини татбик этиш керак ёки қурғошин тутувчи материалларни автополимер моддаларга алмаштириш керак. Ананавий линотипларни фотонабор машиналарга алмаштириш мумкин. Бунда токсин модаларнинг таъсири бўлмайди.
Янги техика-технологияни татбик этиш, лазер техникасини қўллаш, қўлда бажариладиган, кимёвий моддалар таъсири билан боғлиқ иш занжирини камайтиради.
Шакл бериш ишларини оптималлаш учун силлик шаклли материаллардан фойдаланиш металларни (хром ва мис) катодли вакуум шароитида сепиш, электрокимёвий жараёнларни такомиллаштириш керак. Барча янги қонструкция қилинган босма машиналарини тезлиги ва маромини программалаштирилган ҳолда бошқариш мумкин бўлиши керакки, бу меҳнат жараёнларини зўрикишини камайтиришга ёрдам беради.
Когоз, варақларни стелажларга жойлаш ишларида жисмоний зўрикишни камайтириш учун ишчи механизациялаш мақсадга мувофиқ. Босма махсулотларни жойлаш оптимал даражада (80дан 120см) бўлиши керак.
Босма машиналари ва махсулот турадиган секциялар орасидаги оралиқка трапларни урнатиш, ишни механизациялаш керак, бунда ишловчиларнинг энергия сарфи камаяди. Иш монотонлигини камайтириш учун кул меҳнатини яримавтомат холга ўтказиш керак. Тайёр махсулотларни бир вақтда кузгатиш ва пресслаш учун барча айланма босма машиналарга қабул килиб прессловчи мослама урнатиш керак. Жойлаш ва ураш ишларини ҳам механизациялаш керак.
Қайта текшириш ишлари учун барча цехларга қайта текширув станокларини урнатиш, хато ва камчиликларни аниқлаш учун ишловчиларнинг иш жойига матн ва расмларни катталаштирувчи оптик мослама урнатиш мақсадга мувофиқ. Китобларни тахлаш ва тикиш ишларини автоматлаштириш керак, чунки бу иш оғир иш ҳисобланади. Бунинг учун махсус юк ташувчи, кўтарувчи транспортларни ташкил этиш керак. Бу уз навбатида иш бажариш зонасини кенгайтириб, физиологик юклама 6-8 марта кўпайтиради.
Матнларни корректорлаш ишини механизациялашда компютерга янги текширувчи программа тузишни урнатиш орқали амалга оширилади. Шунингдек жойловчи-назоратчиларни меҳнатини, назорат қилишини автоматлаштириш орқали яхшиласа бўлади. Чарчашни олдини олишда катта аҳамиятга эга бўлганларидан бири ишчи холатини тўғри ташкил этишдир. Иш жойини «утириб-туриб» холатлари билан алмаштириб туриш керак. Бунинг учун оёк куйиш учун тагликлар ўрнатилган стуллардан фойдаланиш керак, агар полиграфик қурилмаларда утириб иш бажаришга қонструктив қаршилик бўлса тагликлари айланадиган, бошқариладиган стуллардан танаффусларда фойдаланиш мумкин.
Полиграфия корхонасида меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида ёритилганликни тўғри ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Керакли холларда махсус қонструктив ёритгичлардан фойдаланиш керак. Масалан босма цехида машиналари жойлашган секция орасига машиналар урнатиш, тикув цехларида тикув машиналари ёнидаги иш жойига маҳаллий ёритгичларни урнатиш керак. Булар иш жойларида ёритилганлик даражасини етарлилигини таъминлаш мақсадида ўрнатилади. Хатоларни текширувчилар ва монтажчилар иш жойида курув анализаторини адаптациясини енгиллатиш учун умумий ёритилганликни урнатиш керак. Кимёвий моддалар билан заҳарланишни олдини олишда токсин моддадлари зарарсизларга алмаштириш, технологияни оптималлаш, герметик қулланмалардан фойдаланиш зарур. Шунингдек ҳавфсизлик қойдаларига риоя килиб, шаҳсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак. Бунинг учун шаҳсий гигиена қойдаларига риоя қилинади. Асосий ролни эса вентиляция эгаллайди. Ишни монотонлигига қарши кўрашиш учун бир хил ишларни бажаришда, куз органларига юқори зўрикишни олдини олиш учун бир иш турини ва сменасини иккинчи иш турига алмаштириб туриш керак. Чарчашни олдини олишда асосий йўналиш Меҳнат ва дам олишни илмий асосланган тарбияга боғлиқдир.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish