рентабеллигинингўсишинижиддийравишдарағбатлантиради.Бироқжамиятдаюзагакелганмуаммолгақарашларнуқтаи-назариданбуҳолат салбий қабул қилинади. Аммо муайян одамлар ниманидир йўқотади вабутун жамият эса уни қабул қилади».Бундай муаммолар криптовалюталар асрида ўзига хос долзарбликка эга бўлади – ҳар холда, бу ҳолат блокчейн автоматлаштириш жараёнига дуч келган ва уни ишонч асосида ишлатганлар банд бўлган тармоқларда рўй беради. Улар молиявий ҳизматларни ривожлантиришнинг ушбу янги йўли рақамли видеокамералар истиқболларини яхши тушуна олмаган эастманКодактушиб қолган вазиятга олиб келмаслигига умид қилиш имконини беради. Бироқ, ҳозирги пайтда бир қанчаетакчи тадқиқотчилар биткоинни ўтиб кетадиган бир қизиқиш деб ҳисоблайдилар. АҚШда криптовалюталарнинг асосий айланмаси риск юқори бўлган пул сиёсати шароилтарида рўй беради. Бу майдонга криптовалюта ва у билан боғлиқ бизнес «лоббиси» сифатида энди кириб келмоқда. Биткоин бизнесиадолатли ўйин қоидалари белгилаш заруратини тушуниб етадиган ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши туфайли ютуққа эришиши мумкин. Криптовалюталар асридамонополияга қарши қонунчиликка риоя қилишни, бизнес юритиш қоидаларининг шаффоф бўлишини ва истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини қаттиқ туриб талаб қилиш керак. Монополиялар ва трастларни тийиб туриш ҳамда рақобатни қўллаб- қувватлашга йўналтирилган ҳозирги давлат модели бу масалаларда илгари ҳеч қандай қоидабузарликларга дуч келмаган деб бўлмайди. Криптовалюта ташаббускорлари Гоогле, Фаcебоок, Тwиттер, Аппле, Миcрософтва шунга ўхшаш компанияларнимарказлашган, демак, адолатли бўлмаган (душманликруҳидаги) тузилмалар деб ҳисоблашга мойил бўлган бир пайтдабарибир шуни ёддан чиқармаслик керакки, қачонлардир улар ҳам ҳеч кимга маълум бўлмаган стартаплар ғоялари туфайли радикал компанияларга айланишлари мумкин. Тўғри ташкил қилинган ҳуқуқий тизим туфайли,криптовалюталар асосидаги бундай стартапларривожланиши ва фойда олиши мумкин бўлади. Натижада дунё ишонч ҳосил қилиниши оқибатида яхши томонга ўзгаради.
Бикоиннинг нуфузига Силк Роад ва Мт.Гох сайтлари билан боғлиқ воқеа асоратлари ҳам таъсир кўрсатади, албатта. Ҳудди шунинг учун ҳам кўпчилик одамлар бутун бошли ғояни бошдан охиригача алдов деб ҳисоблайдилар. 2014 йил ўрталарида ўтказилган сўровнинг кўрсатишича, АҚШ фуқароларининг фақат ярмигина биткоин нима эканлигини билади, атиги 3%га яқини ундан фойдаланган, 65%и эса ундан фойдаланиш эҳтимоли пастлигини айтган. Криптовалюталарга ишонч ҳосил қилиш учун, одамлар унга ишонишни бошлагунларига қадар уларга нималарнидир тушунтиришига тўғри келади. Агарда биткоин ҳақиқатда етакчи валютага айланганида, у дунё фуқароларининг катта қисмини ларзага келтирадиган иқтисодий кучларни ҳосил қила олган бўлар эди. Янги криптотангалар «ишлабтопилиш» тугаганидан сўнг ва уларнинг умумий сони 21 миллионга етиши билан биткоин дефлясион валютага айланади. Бизнинг глобал иқтисодиёт ҳозирги ҳолатида инфлясион валюталарга асосланади. Кредитга ва кучли монетар назоратга асосланган ҳолда ишлайдиган глобал иқтисодиёт учун бундай тизим катта зиён етказган бўлар эди, айниқса, у тегишли тайёргарликсиз жорий қилинган бўлса. Аммо, орада рақобат деган муаммо ҳам бор. Виса ва МастерCард каби ошкора рақобатчиларни ёддан чиқаринг. Агар, айтайлик, рақамли тўловларнинг барча афзалликларини таклиф қиладиган ва бундан биткоиннинг барча реал ва эҳтимолий камчиликларидан холи бўлган тўлов тизими мавжуд бўлса-чи? Криптовалюталарнинг молия тизимида устунлик қиладиган ҳолатга эришиш усули уларнинг узлуксиз мослашув жараёнидан иборат бўлиб, буни ҳеч ким криптовалюта бозоридаги асосий ўйинчилардан тезроқ бажара олмайди. Ҳозир рақамли аср, биткоин эса – рақамли аср валютаси ҳисобланади. Одамлар ҳаётини телефонсиз тасаввур ҳам қила олмайдиган, жуда кўплаб савдо битимлари онлайн амалга ошириладиган дунёда муомала оддийлиги ва ҳаражатлар тежалиши биткоинга устунлик беради. У юқорида айтиб ўтилган катализаторлардан биттасига, кейин яна биттасига, ундан кейин яна биттасигава эҳтиёж сезади. Пировардида биткоин шу қадар оммалашдики, пулнинг учала функсиясини
бирлаштиради ва шунда у худди доллар каби буюк аҳамиятга эга бўлади.Жамиятдаги салбий имиджга ва меъёрий чекловларга қарамасдан, ташқи муҳит криптовалюталарнинг гуллаб-яшнашига тўсқинлик қиляпти деб бўлмайди. Криптовалюталарга мойиллик билдирадиан айрим давлатлар, жумладан, Швейцария, Сингапур, Бирлашган Қироллик ва Канада криптовалюта технологияларини ривожлантириш билан шуғулланадиган инновацион хаблар яратишга ҳизмат қилган бўлар эди. Хатто АҚШ да ҳам, НДФУ директори Бенджамин Лоски томонидан таклиф қилинган бит- лицензия қабул қилинмаганига қарамай, чуқур фикрлайдиган қонун чиқарувчилар криптоолам соҳасидаги инновациялар учун имкон қолдиришган. Шу билан бир вақтда, ривожланаётган мамлакатлардаги криптотехнологиялар ривожланган мамлакатлар билан бу соҳада тенглашиш маъносида жуда ҳам секин ҳаракат қилишмоқда. Лекин у ерларда ҳам биткоин билан ишлашга интилиш сезиларли даражадалиги ОАВ ҳабарлари воситасида маълум бўлмоқда. Биткоинлар депозитарийси ва электрон ҳамёнлар ижарага берувчи СЕОмутаҳассиси Хапо Венсес Касарес биткоин келажагини у онлайн-савдо учун афзал кўриладиган айирбошлаш воситасига айланадиган «интернеттабиийвалютаси» сифатида кўради.Биткоин нархини оширадиган ягона омил бу – чекланган эмиссия ва талабнинг ортиши ёки камайиши бўлиб, уни олтин ёки кумуш каби фойдали қазилмалар билан таққослаш мумкин – дунёда унинг миқдори чекланган ва уни сунъий раившда ишлаб чиқариб бўлмайди. Криптовалютанинг асосий устунлиги ҳам ҳудди мана шундан иборат – уни қалбакилаштириб бўлмайди. Бироқмолиявий экспертлар бундай қўйилмалар рискли эканлиги ҳақида таъкидлашни давом эттиришмоқда, кўплаб давлатлар эса аввалгидек, ўз рамсий бозорларида криптовалюталар билан операцияларни тақиқламоқдалар. Шунингдек, маҳаллий тартибга солувчида криптовалюталарни назорат қилиш имконияти йўқлиги ҳам шубҳа уйғотади. Бироқзамонавий иқтисодиётдаги тенденсияларҳукуматни рақамли электрон пулларни маҳаллийлаштириш устида ўйланишга мажбур қилади.
Криптовалюталар оламида ҳавфсизлик ҳам муҳим рол ўйнайди – кўпинча жиноятчилар жиноий йўл билан топилган пулларни криптовалюта ёрдамида
«ювиш» учун ундан фойдаланадилар.
Енди криптовалюталар биржасиҳақида ҳам бир фикрлаб кўрамиз. Агар сиз нима қилиб бўлсада, бир неча биткоин ёки эфириумга эга бўлиш истагида бўлсангиз, ва бу орқали нимадир ишлаб олишни истасангиз, сиз тўғри биржага йўл олишингиз лозим. Криптовалюталар биржалари кўпчлик ҳолларда оддий биржалар билан бир хил тартибда ишлайди. Бу савдо майдончалардаги асосий фарқ шундаки, агар оддий биржага одамлар брокерларсиз бирор бир иш қила олишмаса, криптовалюта биржасида савдоларда бошқаларни жалб қилмасдан ҳам иштирок этиш мумкин. Биржадаги бундан бошқа ишлар эса ўхшаш, яъни, рўйхатдан ўтиш, биржада котировка қилинадиган маълум бир валютада ҳисобрақами очиш, шундан кейин операцияларни амалга ошириш мумкин бўлади. Асосийси – криптовалюта биржаларининг икки хил тури мавжудлигини эсдан чиқармаслик керак. Биринчи турдаги биржаларда криптовалюта «тирик» пулга – доллар, евро, фунт ва ҳатто рублга сотилади. Иккинчи турдагиларида эса – криптовалюталар рақамли электрон пулларга сотилади. Электрон пуллар биткоинни эфириумга (ёкибошқакриптовалютага) жорий курс бўйича онлайн режимида алмаштриш ва бунда пул ишлаб олиш мумкин бўлган криптовалюта айирбошлаш шаҳобчаси ролида иштирок этади. Агар биржа савдоси сиз учунмураккаблик қиладиган бўлса, лекин сиз биткоинни рублга ёки рублни биткоинга алмаштириш фикридан қайтмасангиз, криптовалюта айирбошлаш шаҳобчасига мурожаат қилишингиз керак бўлади. Бундай шаҳобчалар жорий курс бўйича криптовалютани бошқа турдаги валютага айирбошлашга имкон берадиган оддий сервислардир. Криптовалюта айирбошлаш шаҳобчасини танлашда шуни ёдда тутиш керакки, охирги пайтларда криптовалютага ихтисослашган фирибгарлар сони анча ортган. Шу сабабли, айирбошлаш учун майдончани танлашга жиддий ёндашиш керак. Интернетда криптовалюта айирбошлаш шаҳобчалари
рейтинглари ва улар ҳақидаги фикрларни осонлик билан топишингиз мумкин. Энди эса криптовалюталар капиталлашуви масаласини кўриб чиқамиз. Криптовалюталар билан боғлиқ масалаларда одамлар йўл қўядиган асосий хатолик - бу атамаларнинг маъно ва моҳиятини тушунмаслик ёки билмасликдир. Кўпчилик капиталлашувни курс билан адаштиради бу эса қўпол хато ҳисобланади. Ҳа, криптовалюталар капиталлашувикриптовалюталар курсига боғлиқ, лекин буларнинг иккаласи бир хил нарса эмас. Одатда, курс қанчалик баланд кўтарилса, капиталлашув шунчалик тез ўсади. Бироқ айрим мутахассислар қайсидир криптовалютанинг бозор қийматини мавжуд схемалар бўйича аниқлашнинг имкони йўқ, чунки криптовалюталар капиталлашуви – тортишувли масала деган фикрларга қўшиладилар. Криптовалюталарнинг йўқ бўлиб кетиш ҳолатлари экспертлар орасида шубҳа уйғотади. «Сатоси Накамоту» ники остида ишлайдиган тадбиркорлик субъектлариу бир неча йил олдин миллион биткоин билан бирга ғойиб бўлгандеб ҳисоблашади. Шунингдек, аввалроқ бузилган ускуналарда «ёниб» кетган криптовалюталар ҳақидаги ахборотлар ҳам пайдо бўлган. Албатта, ҳозир тизим анча ҳавфсиз, электрон пуллар қимматлашуви фойдаланувчиларни бу масалага жиддийроқ ёндашишга мажбур қилади, лекин риск барибир мавжуд.Майнинг қилиш учун эса криптовалютани «майнинг» қиладиган асбоб-ускуналар ҳамда тегишли дастур харид қилиш талаб этилади. Кўплаб ижобий фикрларга қарамай, майнинг ускуналари биткоинни жуда ҳам катта миқдорларда «жалбқилмайди». Криптовалюта фермаси эгаси, ускунани криптотизимга улар экан, ушбу тизимдаги транзаксиялар ҳақидаги ахборотни сақлаганлиги учун қандайдир миқдорда мукофот олади.