Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet53/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Рақамли иқтисодий инновациялар – янги рақамли иқтисодий механизмлар, бозор ташкилотлари, маҳсулотни тарқатиш ва алмаштириш усуллари;

  • Рақамли ишлаб чиқариш-технологик инновациялар – ишлаб чиқаришда янги рақамли технологиялар яратиш ва улардан фойдаланишга йўналтирилган;

  • Рақамли экологик инновациялар – ташқи муҳитнинг ифлосланишини камайтирадиган, хавфли чиқиндиларни тозалайдиган, чиқиндиларни қайта ишлайдиган ва шунга ўхшашлар;

  • Ташкилий-бошқарув туридаги рақамли инновациялар – ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фаолиятида янада самаралироқ ташкилий-бошқарув усулларидан фойдаланиш;

  • Сиёсий инновациялар – сиёсат соҳасида, сиёсий фаолият турларида, ички ва ташқи фаолиятда, ҳалқаро муносабатларда янги ғояларни амалга ошириш;

  • Ҳуқуқий инновациялар - янги ижтимоий-сиёсий ҳуқуқлар киритиш, янги қонунлар ишлаб чиқиш, норма ва нормативлар яратиш ва бошқалар;

  • Маънавий муҳитдагирақамли инновациялар – маънавий фаолият билан боғлиқ янги парадигмалар, гипотезалар, концепциялар ёки фанда янги назариялар яратиш, таълимда янги усуллардан фойдаланиш, янги фаолият турларини топиш, маданиятда янги санъат йўналишлари ва стилларини яратиш.

    Амалга оширилиш усули бўйича қуйидаги рақамли инновациялар турларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин:

          • Моддий материалда акс эттирилган рақамли инновациялар (ҳард) – буларга мисол сифатида рақамли янги маҳсулотлар, машиналар, ускуналар ва жиҳозларни кўрсатиш мумкин;

          • Моддий материалда акс эттирилмаган рақамли инновациялар (софт) – буларга мисол сифатида янги самарадор таълим усулларини, компютер дастурларини, ташкилий ва бошқарув бўйича ўзгаришларни, фан тизимидаги парадигмаларнинг ўзгартирилиши ёки бошқасига алмашинувини кўрсатиш мумкин.

    Янгилик даражаси бўйича рақамли инновацияларни ниманидир янгилаш, қандайдир янгилик киритиш ёки ниманидир мукаммаллаштириш каби турларга бўлиш мумкин. Бунда рақамли инновацион янгилик киритиш деганда, қандайдир янгиликнинг (янги концепция, ғоя, техник ечим ва бошқалар) биринчи марта (жаҳон миқёсида, мамлакат миқёсида ёки вилоят миқёсида кабилар) ишлатилишига тушунилади. Аммо унинг ижтимоий ва иқтисодий афзаллиги ҳам ўша миқёсда тан олинган болиши лозим. Рақамли янгилик киритишни бошқача шароитларга мослаштириш, янгилаш тариқасида тушунилади. Демак, янгилаш ушбу ташкилот учунгина инновация, аммо у ташқи дунё учун янгилик бўлмаслиги ҳам мумкин. Ниҳоят, мукаммаллаштириш деганда оригинални жойлардаги конкрет шарт- шароитларга бироз ўзгаришлар киритган ҳолда мослаштиришга тушунилади. Демак, бу амал бир мамлакат ёки ташкилот учунгина рақамли инновация ҳисобланиши мумкин ҳолос.
    Рақамли иқтисодиётдаги янгиликларнинг тарқалиш чегараларига боғлиқ равишда рақамли инновациялар қуйидаги турларга бўлинадилар:

            • Дунё миқёсидаги рақамли инновациялар;

            • Мамлакат миқёсидаги рақамли инновациялар;

            • Регионал ёки вилоятлар миқёсидаги рақамли инновациялар;

            • Алоҳида фирма, ташкилот ёки шаҳар доирасида амалга ошириладиган рақамли инновациялар.

    Ижтимоий йўналишдаги рақамли инновацийлар ҳам қуйидаги асосий турларга мансуб бўлишлари мумкин:

    • Иқтисодий – рақамли оламдаги янги моддий ёки маънавий тақдирлашлар турлари, кўрсатгичлар, меҳнатга ҳақ тўлашнинг прогрессив тизимлари ва бошқалар;

    • Ташкилий-бошқарув – янги рақамли ташкилий тузилмалар, меҳнатни ташкил қилиш усулларини рақамлаштириш ва бошқалар;

    • Ҳуқуқий – меҳнат ёки хўжалик юритиш билан боғлиқ қонунлардаги ўзгаришларни рақамли кўринишда амалга ошириш;

    • Педагогик – рақамли воситаларни қоллаган ҳолдаги янги инновацион- интерфаол ўқитиш, таълим бериш ёки тарбия қилиш усуллари.

    Рақамли инновацион иқтисодиётнинг замонавий шароитларида янгиликлар, билим ва информациянинг бунчалик кўп турларда намоён бўлиши инновацияларнинг тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Иқтисодиётнинг ХХ-ХХИ асрлардаги эволюцияси ишлаб чиқариш соҳасидаги янги билим ва информациянинг маъноси ва моҳиятини ҳам тубдан ўзгартириб юборди. Ушбу эволюция натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган (рақамлиинновацион давр 2000-йилдан сўнгги давр ҳисобланади):




    Download 2,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   180




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish