Боб учун савол ва топшириқлар
Рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратнинг асосий таркибий қисмлари нималардан иборат?
Рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратнинг асосий технологиялари нималардан иборат?
Майнерлар кимлар ва улар электрон тижорат билан қандай муносабатда бўлишлари мумкин?
Електрон тижоратда криптовалюталар қандай қилиб
ишлатиладилар?
Криптовалюталарнинг асосий турларига изоҳ беринг?
Рақамли иқтисодиётдаги молия-банк тизимининг трансформацияси жараёни нималардан иборатлигини тушунтиринг/
Молия-банк тизимининг электрон тижоратдаги аҳамиятини тушутиринг.
БОБ. РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТДА эЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Ушбу бобни ўқигандан сўнг ўқучи қуйидагиалрни тушуниб олади:
Рақамли иқтисодиёт шароитларида электрон тижоратнинг қандай ривожланишни;
Електрон тижоратдаги рақамли инновацияларни;
Билимларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг маъно ва моҳиятини;
Електрон тижорат ва электрон бизнесда рақамли иқтисодиёт технологияларининг ишлатилишини;
Таълим бизнесида ва тижоратлаштиришда инновацион технологиялардан фойдаланиш усулларини;
3Д-технологиялар воситасида электрон бизнесни амалга ошириш усуллари ва воситаларини.
Электрон тижоратдаги рақамли инновациялар
Билимларга асосланган рақамли иқтисодиётга ўтиш концепцияси индустриал даврдан информатион-технологик даврнинг ишлаб чиқариш усулига ўтиш билан боғлиқдир. Ушбу концепциянинг пайдо бўлишига асосий сабаб - индустриал иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва жабҳаларини қамраб олган ҳамда унинг миқёси, динамикаси ва ички моҳиятини батамом ўзгартириб юборган янги рақамли информатион технологиялар парадигмасидир. Илмий изланишларнинг кўрсатишича, индустриал иқтисодиётнинг информатион иқтисодиёт билан алмашиниши агрардан индустриал иқтисодиётга ўтишга айнан эквивалант эмас, чунки янги парадигма доирасида иқтисодиётнинг асосий тармоқлари илм-фан
соҳаларидаги пухта билимлар талаб қиладиган компъютер технологиялари, рақобатбардош ва ўзгарувчан шароитларга тезда мослаша оладиган информатион тармоқларга аниқланадилар. Замонавий рақамли иқтисодиёт тузилмасининг бундай сифат ўзгаришлари хозирги кунда глобал ўзгариш тариқасида кўрилиб, бунда “моддий” иқтисодиётдан “интеллектуал” иқтисодиётга ёки “билимларга асосланган иқтисодиёт – кноwледге-базед эcономй”га ўтиш сифатида тушунилади. Постиндустриал иқтисодиётга кириб келаётган бундай янгиликларнинг моҳиятини тушуниш информатион технологияларнинг маълумотларни қайта ишлаш натижасида бутунлай янги билимлар ҳосил қилиб, янги кўринишдаги фаолият турларини яратишини талаб қилади. Кейинги йилларда жаҳон иқтисодий адабиётида кенг тарқалган “Билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт” ёки “Интеллектуал иқтисодиёт” тушунчаси илмий билимлар мажмуаси ва улар (билимлар, технологиялар, чизмалар, усуллар ва бошқалар) ёзилган моддий маълумот ташувчилар (дискетлар, флешкалар, интернет ресурслари ва бошқалар) моддий ва номоддий ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсишнинг асосий манбаъи бўлиб қолишини англатади. Худди шу туфайли илмий-амалий, ишбилармон ва профессионал давраларда рақамли иқтисодиёт ривожланиши нуқтаи-назаридан билимлар, маълумотлар, янгиликлар ва илмий-технологик инновациялар ҳар томонлама чуқур ўрганила бошланди. Янги ихтиролар, илмий-техник маълумотлар ва рақамли инновациялар эса Ўзбекистон иқтисодиёти асосий секторларининг рақамли иқтисодиёт нуқтаи-назардан қайта тузилиши ва ривожланишини аниқлаб бера бошлади. Аммо хозирги даврда иқтисодиётнинг жуда кўп соҳалари илм, фан ва техниканинг ютуқларидан кенг миқёсда фойдаланмаганликлари туфайли, маълум маънода депрессив ҳолатга тушиб қолганлар. Бу холат қуйидаги бир қанча объектив ва субъектив сабаблар билан боғлиқдир. Аввало, билимларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг ҳуқуқий таъминоти мамлакатимизда яратилган эмас. Хозирга қадар инновацион илмий-техник изланиш жаражонларини нормал амалга ошириш ва уларнинг натижаларини
амалиётга тадбиқ қилиш учун зарурий бўлган тўлиқ норматив-ҳуқуқий база мавжуд эмас. Масалан, мамлакат миқёсида рақамли иқтисодиёт билан боғлиқ бўлган технологик инновациялар ва уларни ривожлантиришнинг барча нозик жиҳатларини ҳисобга олган ҳолдаги асосий қонун хужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Рақамли иқтисодиётга илмий-амалий билимларни инвестиция қилиш учун “республикада энг яхши имкониятлар яратиш” масаласи ҳуқуқий жиҳатдан ҳозирча тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Бу ишлар давлат бошқарув бўғини мутасаддиларининг инновациялар ва илм-фан-техникани ривожлантирмасдан туриб, кескин ривожланиш мумкин эмаслигини кўриб, билиб ва тушуниб турган ҳолида ҳам амалга оширилмаётганлари таъассуфга лойиқдир. Шунинг учун ҳам, кейинги йилларда ҳалқ фаровонлиги ва мамлакатнинг дунё бозоридаги ўрнини аниқлаб берадиган илғор технологиялар, инновациялар, таълим тизими ва бошқа анъанавий тармоқларда рақамли инновацион юмушларни амалга ошира оладиган юқори малакали кадрларнинг етишмасли ҳолати кузатилаяпти. Аммо шунга қарамасдан, иқтисодий фанга ва билимларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг жараёнлари ва қоидалари ҳақида тушунча берадиган “рақамлиинформатион иқтисодиёт”, “билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт”, “рақамли инновацион иқтисодиёт” ва “рақамли интеллектуал иқтисодиёт” тушунчаларига озми-кўпми таъриф берилиб, улар бўйича бир қанча илмий ишлар бажарилган /6-9/. Лекин бу илмий-амалий изланишлар чалароқ, саёзроқ, фрагментар, тизимлаштирилмаган ва бир томонламалилик билан тафсифланади. Шунинг учун ҳам ўқув қўлланманинг ушбу бўбида билимларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг илмий-методологик асослари, услубияти, унинг инфратузилмаси ва функциялари имкон доирасида кўриб чиқилади. Ундан ташқари, рақамли инновацион иқтисодиётнинг асоси бўлган билимлар иқтисодиётининг рақамли информатион иқтисодиётга айланиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган асосий тушунчалар, амалиёт учун зарур бўлган билимларни яратиш фаолияти билан боғлиқ масалалар ҳам бир қадар кўриб чиқилади. Энг аввало, билим ва
маълумотларнинг замонавий рақамли иқтисодиёт ривожланишидаги ўрни ўрганилади, сўнгра билим ва маълумот яратадиган тизим ва унинг тузилиши ҳамда функциялари кўриб чиқилади. Рақамли иқтисодиёт учун ҳизмат қиладиган билимларга асосланган тизимнинг кучли ва кучсиз томонлари ўрганилиб, унинг инфратузилмаси тадқиқ қилинади. Умуман айтганда, билимларга асосланган рақамли инновацион иқтисодиёт жараёнларининг асосий тушунчаларини ўрганиш схематик тарзда қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилиши мумкин:
Жамиятнинг маҳсулот ишлаб чиқариш инфратузилмасини ўрганилганда унда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки ҳизматларда қандай билимлар акс этиши ва бу билимларнинг пировард натижалари қандай бўлишига аҳамият берилади. Бу ерда асосий диққат-еътибор бевосита билимлар ҳосил бўладиган ва унинг шарт-шароитларига боғлиқ бўлган рақамли иқтисодиёт инфратузилмаси тушунчасига қаратилади. Ундан сўнг, унинг замонавий шароитларга боғлиқ алоҳида ҳусусиятлари вилоятлараро миқёсда ўрганилади. Билимларнинг бирор бир моддий ёки маънавий неъмат яратадиган ташувчиси, сақловчси ва фойдаланувчиси инсон бўлгани туфайли, жамият учун керакли бўлган амалий билимлар асосан таълим тизимида ҳосил қилинади. Шунинг учун ҳам билимларга асосланган рақамли иқтисодиётда сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг асоси - таълим муассасаларидаги замонавий сифатли таълим жараёнида ҳосил бўлади, дейишимиз мумкин. Ишлаб чиқариш ва таълим тизими орасидаги асосий боғлиқлик ва муносабатлар мажмуи ҳам худди шу билан аниқланади.
Рақамли иқтисодиётни билимлардан фойдаланиш асосида таҳлил қилиб чиққанда ишлаб чиқариш тизими, ишлаб чиқариш потенциали, билимларга асосланган иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш жараёни, бу билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар субъектлари, инновацион тизим, инновацион потенциал, инновацион амалиёт субъектлари ва бошқа тушунчалар ўрганилади. Юқорида тавсиф этилган муаммолар бўйича бир қанча илмий манбаъларни /5-8/ танқидий равишда ўрганиш шуни кўрсатадики, илк илмий изланишлар информатизация тушунчаси ва унинг иқтисодиётга таъсирини ўрганишга бағишланган – худди шу ҳолат “рақамли иқтисодиёт” парадигмасининг пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу йўналишнинг муаллифи иқтисодиётдаги неоклассик йўналиш намоёндаси Дж. Стиглер ҳисобланади
/11/. Аммо информация тушунчаси мавҳумроқ бўлгани учун, “агент учун информация” тушунчаси киритилиб, у информация жамланиши ва қайта ишланиши натижасида пайдо бўладиган билимни намойиш қилишга имкон беради. Муҳитнимг ҳолати ҳақидаги маълумотлар мажмуи сифатида тушуниладиган ”билим” тушунчаси информацияга нисбатан бирламчи деб аниқланди. Худди шунинг учун ҳам “рақамли информацион иқтисодиёт” дан “билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт” тушунчасига ўтилди. Лекин “билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт” тушунчаси унчалик аниқ эмас ва шунинг учун турли ҳил илмий иқтисодий мактабларнинг намоёндалари томонидан бир-биридан фарқ қиладиган бир қанча маъноларда талқин этилиши мумкин. Мисол сифатида Ф. Хаекнинг “тарқоқ билим” концециясини ёки П.Н. Завлин ва Л.А. Жоленц, Поляк олими Я. Муйжел, Венгер олими Б. Санто ва бошқаларнинг ишларида ўрганилган “инновацион иқтисодиёт” ни келтириш мумкин. Билимлар иқтисодиёти тизими, унинг тузилиши, инфратузилмаси ва унинг фаолияти маҳсуллари таҳлили А.И. Татаркин, А. Э. Когута, Н.Л. Фролова ва В.Ж. Келленинг илмий ишларида ўз аксини топган /9/. Янгилик киритишлар ва унинг рақамли иқтисодиётдаги аҳамиятини Й. Шумпетер аниқлаб, уларнинг манъбаи сифатида рақобатнинг асосий фактори бўлган корпорацияларнинг илмий фаолиятини кўрсатган.
Аммо бу ҳолда ҳам асосий доминанта сифатида янги ғояларни самарадор иқтисодий ечимларга айлантира оладиган новатор-тадбиркор инсоннинг ижоди ҳисобланади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Америка иқтисодчиси Р. Солоу АҚШ иқтисодиётидаги қуйидаги қизиқарли боғлиқликни аниқлади: ишлатилаётган капиталнинг кўпайтирилиши маҳсулот ўсишининг 12,5% гагина сабаб бўлади, қолган 87,5 % ли ўсиш эса технологик ўзгаришларга боғлиқ бўлар экан. Шундан сўнг, техника ва технологиянинг ривожланишини ўрганадиган бир қанча соҳа мутаҳассислари, шу жумладан, иқтисодчилар ҳам ишлаб чиқариш ўсишининг асоси - керакли жойда, керакли вақтда ва керакли иқтисодиёт тармоқларига илмий-технологик янгиликлар киритиш эканлигини таъкидладилар. Иқтисодчи П.Н. Завлин фикрича /10/, иқтисодиёт маҳсулоти сифатида билимларга асосланган янгиликлар киритиш ишлаб чиқариш усули, илғор технология, ҳизмат кўрсатиш тури, ташкилий тузилиш, молиявий ёки илмий изланиш фаолияти кўринишида бўлиши мумкин.Я. Муйжел ва Л.А. Жоленц эса билимлар натижасида вужудга келган янгиликни “илмий ғоя ёки техник ихтирони амалий фойдаланишгача олиб келиш жараёни” деб тушунтиришади. Россия олимларидан В.Ж. Келле фикрига кўра эса, билимлар асосидаги рақамли иқтисодиётнинг пойдевори янги технологиялар ва янги маҳсулотларни яратиш, лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва тарқатишда илм-фанни кенг миқёсда қўллашдир. А.И. Татаркиннинг фикрича, билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт шароитларида илмий-техник билимларнинг амалиётда қўлланилиши натижасида янги маҳсулот сифатидаги (маҳсулот тури, ҳизмат тури, технология, ташкилий усул ва бошқалар) “рақамли инновациялар” ҳосил бўлиб, улардан фойдаланиш иқтисодий ёки ижтимоий самараларга олиб келади. Аммо рақамли инновацияларни янги технология ва янги маҳсулотлар сифатида моддий ишлаб чиқаришдагина бўлади деб тушуниш хато бўлар эди. Улар инсон фаолиятининг исталган соҳасига мансуб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам рақамли инновацияларни уларнинг тарқалиши ва ишлатилиши, улардан қандай фойдаланилиши,
янгилилик даражаси ва бошқаларга нисбатан ҳам фарқлаш мумкин. Шундай қилиб, рақамли инновацион иқтисодиёт билимларни юқори даражада ташкиллаштириш асосида ёки билимларга асосланган иқтисодиёт шароитларида амалга оширади. Ундан сўнг пайдо бўладиган рақамли иқтисодиёт эса ишлаб чиқаришнинг янги фактори – информацияни ажратиб олиш ва уни кенг миқёсда ишлатиш билан боғлиқ бўлади. Замонавий билимлар ва информациядан фойдаланиш асосида уйштириладиган ижтимоий ишлаб чиқаришнинг маҳсулоти сифатида янгиликлар киритиш ёки рақамли инновациялар вужудга келса, уларнинг ишлаб чиқарилиши, тақсимланиши, алмашинуви ва истеъмоли рақамли инновацион иқтисодиёт борлигидан дарак беради. Ушбу иқтисодиёт анъанавий иқтисодиётнинг барча секторларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун том маънодаги имкониятлар яратиб беради. Шу жумладан, бу ҳолат депрессив, стагнант ва ривожланиб келаётган ҳолатлардаги миллий иқтисодиётларга ҳам тегишлидир.
Билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт
Билимларга асосланган рақамли иқтисодиётни тушуниш, унинг туб моҳиятини ўрганишдан, яъни охирги маҳсулотда (ёки кўрсатиладиган ҳизматда) акс этган билим ёки инновацияларнинг моҳиятини тушунишдан бошланади. Замонавий назария асосида тушунилса, инновация бозорда амалга ошириладиган, амалиётда қўлланиладиган янги ёки мукаммаллаштирлган технологик жараён натижасида амалга ошадиган инновацион фаолиятнинг янги ёки мукаммаллаштирилган маҳсулоти сифатидаги охирги натижаси ҳисобланади. Турли хил кўрсатгичлардан фойдаланган ҳолда, иқтисодий назария турли кўринишлардаги ”инновация” ларнинг қуйидаги тафсифларини тақдим этади. Бунда у инновацияларнинг ишлатилиши ва миқёсини, қандай кўринишда амалга оширилиши, янгилик даражаси ва қўлланилиш чегаралари бўйича тавсифлайди. Масалан, қамраб олиш миқёси ва фойдаланилиши бўйича рақамли инновацияларнинг қуйидаги асосий турлари бўлиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |