САПваИБМ каби компанияларда компютер тизимлари яратувчилар хулқ-атвори ва технологиялар ўртасида мувозанат топишнинг ўхшаш муаммоларига эътиборни қаратадилар, бироқ улар ўз корпоратив мижозларининг марказлаштирилган ва назорат қилинадиган муҳитларида ишлайдилар. Бунга қарама-қарши равишда, криптовалютаишлаб чиқувчилар
фойдаланадиган лаборатория бутун дунёни ифодалайди ва унинг равнақи фаолият кўрсатиладиган бутун инсониятни қамраб олади. Алоҳида шахслар танловини корпорацияннг умумий мақсадлари билан барча бошқарув даражаларида мажбурий бўлган йўл-йўриқлар тўплами ёки корпоратив қоидаларнинг биронтаси боғламайди. Одамлар оптимал хулқ-атворининг дастур дизайни уларнинг фикрлаш тарзига қанчалик таъсир этиши ва унга қанчалик муваффақиятли стимуллар тизими киритилганига боғлиқ бўлади. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, биткоин ва бошқа криптовалюталар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш устида жаҳон миқёсида мисли кўрилмаган қувватга эга бўлган жамоавий интеллект меҳнат қилмоқда. Криптоолам очиқ кодга ва марказлашмаган моделга эга бўлиб, бу технологиялар бюрократик ташкилотлар ва бесўнақай улкан корпорациялар дуч келадиган чекловларга учрамайди. Криптовалюталар соҳасида нафақат уларнингҳавфсизлигини таъминлаш билан, балки уларни жамият учун фойдалироқ қилиш йўлларини излаб топиш билан ҳам боғлиқ бўлган жуда кўп сонли инновациялар пайдо бўлаяпти. Шундай қилиб, бу масалада жуда катта истиқболлар яширинган, лекин ривожланаётган давлатларда ҳам, ривожланган давлатларда ҳам криптовалюталар тарқалиши йўлида жиддий тўсиқлар мавжуд. Айрим мамлакатларда биткоин билан фирибгарлик операциялари риски юқори бўлса, бошқа мамлакатларда – уни жорий қилишга мавжуд анъаналар ва ижтимоий муаммолар халал беради. Агар одамларда шундоқ ҳам пул кўп бўлмаса, улар ҳамма жойда ҳам қабул қилинавермайдиган, кўпчилик эса бу ҳақида умуман эшитмаган валютада ҳисоб-китобларнинг янги, рискли шаклларидан ҳавфсирайдилар. Кўпчилик молиявий беқарорликнинг олдини олиш борасида амалиётда синов ва текширувлардан ўтган усулларни – тахмондаги нақд пуллар, олтин, қимматбаҳо тошлар ва ниҳоят, долларниафзал кўрадилар. Қариндошларга океан ортига пул ўтказиш учун WестернУнионга 11%гача тўлаш, албатта, қиммат, лекин ишончли. Бундан ташқари, қонунчилик новациялари ҳам мавжуд. Ривожланган мамлакатларда бўлгани каби, амалдорлар криптовалюталар билан боғлиқ операцияларни,
шунингдек, криптовалюталарнинг умумий пул тизимига силлиқроқ интеграциясини таъминлайдиган бошқа ҳизматларни лицензиялашни жорий қилган ҳолда тўсиқлар яратиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |