Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet45/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

қийматга йўналтириганлик: дунёни ўзгартириш ва қиймат яратиш ёки уни ўзгартириш учун зарур бўлган жараёнларни тушуниш.

  • бажариши лозим бўлган вазифа: ташкилот мавжудлигидан қандай маъно кутилади? Бу корхонани нима учун ташкил қиляпмиз?

  • конституция: ташкилотнинг умумий мақсадлари ва у қиймат яратадиган қоидаларни тавсифлаш лозим.

  • иш усуллари: масалан, ташкилот қиймат яратишда ўзини қандай тутиши, у қандай молиялаштирилиши (краудфандинг орқали, илк босқичда анъанавий инвестициялар орқали, фойда ҳисобидан), ресурсларни қандай харид қилиш зарур.

  • меҳнатнинг одамлар ва машиналар ўртасида тақсимланиши: яқин истиқболда, афтидан, яратилаётган тизимда одамлар раҳбарлик қилиши лозим.

  • дастур функсиялари: корхона ташқи шартлар ўзгаришини қандай аниқлайди ва уларга қандай жавоб қайтаради.

  • одоб-ахлоқ кодекси: бу ерда «ёвузлик қилма»Гооглетамойили билан чеклнаиб бўлмайди. Тақсимланган мустақил корхонага мақбул келадиган хулқ-атвор аниқ ва равшан таърифланиши керак бўлади.

    Эҳтимол, яқин келажакдатақсимланган мустақил корхоналар ҳали- замон пайдо бўлмайди, лекин улар ортида турган концепция бизнес- стратегияга таъсир этиши мумкин. Глобал пирринг платформалари ривожланиши биланшахсни тасдиқлаш, ишонч асосида муносабатлар ўрнатиш, нуфуз шакллантириш ва транзаксиялар ўтказиш учун кўпчиликнинг муваффақиятга эришишига ҳизмат қилиши лозим бўлган янги фирма тузилмаларини яратиш мумкин. Юқоридагиларни диққат билан ўқиб чиққан бўлсангиз, сиз бойликни демократик руҳда тақсимлашни таъминлайдиган ва тармоқни мувозанатдан олиб чиқишга ёрдам берадиган янги бизнес-моделлар ҳақида анча нарсаларни билиб олдингиз.Умуман олганда, узоқни кўзлаб иш юритадиган компанияларблокчейн иқтисодиётида иштирок этишга ҳаракат қиладилар. Ривожланаётган дунёда қиймат яратишни (тадбиркорлик туфайли) ва қийматда иштирок этишни (компаниядаги тақсимланган мулкчилик механизми орқали) тақсимлаш механизми муваффақиятга эришиш парадоксини ҳал қилишга қодир деб ўйлаймиз. Алоҳида шахслар ёки марказлаштирилган воситачи-иловалар эмас, пиринг тармоқлари қатнашчилари томонидан жараёнларни модернизация қилиш ва автоматлаштириш юқорида қайд қилинган қатор устунликлар келтиришга қодир бўлади, шу жумладан:

      • тезлик ўсиши (бошдан-охир автоматлаштириш);

      • ҳаражатларнинг камайиши (амалда бу чексиз маълумотлар ҳажмини қайта ишлаш марказларига етказиш билан боғлиқ вабунда қимматга тушадиган воситачилар истисно қилинади);

      • фойда, натижавийлик ва ёки унумдорликни ошириш (ортиқча ресурсларни улардан такрорий фойдаланиш учун бўшатиш);

      • самарадорликни ошириш (киритилган назорат регламентлари ва инсон омилининг таъсирини пасайтирадиган бошқа протоколлар);

      • ахлоқийлик ва ҳавфсизликни ошириш (шахсий ишонч талаб қилинмайди, чунки ишонч тармоқ архитектурасига киритилган бўлади);

      • тизимнинг ишдан чиқиш эҳтимоли пастроқ (заиф жиҳатларни бартараф қилиш, ишдан чиқишга чидамлилик);

      • енергия истеъмоли пастлиги (енергия сарфи тармоқнинг ўзи томонидан йўқотишларни пасайтириш ва самарадорликни ошириш, динамик нарх шакллантириш ва тескари алоқа сиртмоқлари билан қопланади);

      • шахсий ахборотларнинг ҳимоя қилинишини яхшилаш (воситачилар блокчейнда берилган қоидаларни бузиши ёки писанд қилмаслиги мумкин);

      • «чексиз маълумотлар» тўплаш ва таҳлил қилиш туфайли уларни яхшилаш имкониятлари, жараёнлар ва қонуниятларни яхшироқ тушуниш;

      • турли хилдаги ҳам салбий (ноқулай об-ҳаво, зилзила, соғлиқ билан боғлиқ муаммолар), ҳам ижобий (қишлоқ хўжалик экинлари экиш учун қулай вақт, харид шаблонлари) ҳодисаларни башорат қилиш имкониятларини яхшилаш.

    Тақсимланган очиқ бизнес модел шуни англатадики, компания бозорни тарк этадиган ёки ишлаб чиқарувчи хонавайрон бўладиган бўлса ҳам,буюмлар Интернети тармоқлари ўзини-ўзи қўллаб-қувватлаб туриши мумкин. Блокчейн технологиясиисталган шахсга ўзининг ривожланиши ва гуллаб-яшнашига йўналтирилган йўл харитасини тузишга имкон беради. Рақамли иқтисодиётда иштирок этиш учун энг оддий шартлар – уяли алоқа телефнои ва интернетга уланиш имконияти етарли болади.Юқорида таъкидлаганимиздек, блокчейн технологиясиҳар бир кишига иқтисодий муносабатлар қатнашчиси бўлиш имконини берадиган бизнес-моделлар яратишга имкон беради.Блокчейн компания яратишнинг учта таркибий қисми бор – уни ташкил қилиш, молиялаштириш ва уни бозорда илгари суришни атвоматлаштириш, соддалаштириш ва сезиларли даражада такомиллаштириш. Кележакда бундай компанияни ташкил қилиш қиймати сезиларли даражада пасаяди, чунки блокчейн – корхонани рўйхатдан
    ўтказишнинг машҳур ва ишончли усули ҳисобланади. Мулк ҳамма учун кўринарли, қайдлар юритиш эса осон, бу айниқса, қонунчилик билан тартибга солиш қийин бўлган соҳаларда фойдали бўлади. Ишончли ва ўзгармас регистрлар туфайли, тадбиркорлар ўз корхоналарини ва корпоратив активларга эгалик қилишни рўйхатдан ўтказиши, товар захиралари ва мажбуриятларини бошқариши, шунингдек, уч карралик бухгалтерия ҳисоби ёки блокчейндаги бошқа иловалар учун дастурий таъминот ёрдамида бошқа молиявий кўрсаткичлардан фойда олиши мумкин, бу эса аудиторлар, солиққа тортиш бўйича мутахассисларга бўлган эҳтиёжни анча камайтиради. Смарт- шартномалар туфайлитадбиркор компания фаолиятининг кўплаб жиҳатларини автоматлаштириши мумкин, чунончи: харидлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, кредит бўйича фоиз, реал вақт режимида молиявий аудитни амалга ошириш. Бизнинг фикримизча, яқин келажакда блокчейн технологияси ёрдамида якка тартибдаги тадбиркорликнинг иккита янги бизнес модели юзага келиши мумкин:

    • ортиқча нарсаларни дозаланган тарзда ижарага олиш ва ижарага бериш. Блокчейн технологияси ёрдамидаги бизнес модел индивидуал шахсларга ноанъанавий қиймат яратиш ва даромад олишга имкон беради.

    • маълумотларни микромонетаризациялаштириш. Декрет таътилидаги ота-она ва кичкина болалар ёки кекса ота-онага қараш билан банд бўлган бошқа оила аъзолари ниҳоят ўз уй меҳнатини монетаризациялаштириши ва улар ҳар соат яратадиган қиймат учун эътирофга эга бўлиши мумкин.

    • рақамли «ақлий ҳужум». Муаммолар ёки қандайдир эҳтиёжларни аниқлаш мақсадида реал вақт режимида давлат амалдорлари ва оддий фуқароларнинг бирор бир масала ёки муаммо ҳақидаги фикрларини аниқлайдиган«битта одам – битта овоз» кўринишидаги онлайн-сессиялар ташкил қилиш мумкин;

    • қасамёд қилган онлайн ҳакамлар ва оддий фуқаролардан иборат баҳс- мунозаралар ўтказилиши ҳам мумкин. Ҳакамлар ахборот билан ўртоқлашиш, саволлар бериш, муаммоларни муҳокама қилиш, далил-исботларни билиб

    олиш учун Интернетдан фойдаланадилар. Блокчейн нуфуз тизимлари мунозара қатнашчилари ва ҳакамлар нуфузи ҳақидаги маълумотларни ва уларнинг таржимаи ҳолини билиб олишга ёрдам беради. Қарорлар ва муҳокамалар блокчейнда қайд қилинади;
    Блокчейн технологиясиҳукуматнингҳаражатлари ҳажмини анча қисқартириши мумкин, лекин бунинг учун кўплаб соҳаларда янги қонунлар керак бўлади. Муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулк муаммоларини ҳал қилиш учун ҳам технологик ва бизнес-моделлар мавжуд. Шу сабабли, патентларнинг ортиқча ҳимоя қилиниши туфайли инновацияларни нобуд қиладиган эски қонунларни қайта ёзиш ёки улардан умуман воз кечиш зарур. 2-Боб учун савол ва топшириқлар:

      1. Блокчейн нима ва электрон тижоратда блокчейнлар қандай ишлатилиши мумкин?

      2. Електрон тижоратда ва электрон бизнесда блокчейнларнинг фаол ишлатилиши қандай амалий натигаларга олиб келади?

      3. Замонавий молиявий технологияларнинг электрон тижоратдаги аҳамияти нималарда кўришимиз мумкин?

      4. Қандай усул ва воситалар орқали блокчейларда электрон тижоратнинг ҳавфсизлиги таъминландаи?

      5. Електрон тижорат нуқтаи-назаридан молиявий технологиялар трансформацияси лараёни нима ва у қандай қилиб амалга оширилади?

      6. Електрон тижоратда ва бизнесда корхоналарнинг қандай асосий бизнес-моделлари биласиз?




    1. Download 2,7 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   180




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish