Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet47/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

бўлса, у танлов олдида қолади: ўз биткоинларидан такроран фойдаланиш ёки унинг ёрдамида янги тангалар ҳосил қилиш асносида ундан фирибгарлик мақсадларида фойдаланиш. Эҳтимол, у қоидалар бўйича ўйнаш фойдалироқ деб қарор қилиши мумкин: бу унга барча найранглардан кўра кўпроқ танга келтиради, найранглар бутун тизимни барбод қилиши ва унинг фаровонлигини яксон қилиши мумкин».Фаровонлик даражасидаги фарқнинг катта эканлиги Уолл-Стритлик «семиз мушуклар» назорати остидан чиқишга ва «халқ валютаси» сифатида вужудга келган криптовалюталар имиджига салбий таъсир кўрсатади. Тор доирадаги танланганларга мансуб бўлган ҳукумат ва моддий фаровонлик асло жамоатчиликда ишонч уйғотмайди. Албатта, доллар, эвро ва иена иқтисодиётиҳам молия ва ҳукуматнинг марказлашув даражаси катталиги билан ажралиб туради, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқ эса 1930-йиллар даражасига етди. Бироқ бу анъанавий валюталаржамоатчиликни ўз томонига жалб қилишга муҳтожлик сезмайди. Криптовалюталар эса бу масалалар, ҳалқ ва давлат орасидаги муносабат масаласининг қандайдиречимини таклиф қилиши лозим, акс ҳолда уларнинг келажаги бўлмайди. Айримлар мавжуд инфратузилмага таянади ва унга кенгроқ аҳоли гуруҳлари уланиши учун имкониятни таъминлаш усулларини излайди. Улар криптовалюталарни аҳолининг энг бебаҳра қатламлари имкониятларини кенгайтириш учун бир восита сифатида илгари сурадилар. Криптовалюталар соҳасида бундай лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқадиган ҳисоблаш техникаси бўйича муҳандислар эҳтимол, биткоин технологияси келажагини белгилашда ҳам етакчи рол ўйнайдилар. Чамаси, айнан уларнинг ғоялари ажойиб кунларнинг бир кунида криптовалюта пул тизимининг ривожланишига туртки берадилар ва у шундагина криптоиқтисодиёт технологияси келажакни ҳаракатга келтирадиган асосий кучга айланади.
Биткоин камчиликларини муқобил криптовалюталар ёрдамида, масалан, турли кўринишдаги алткоинлар ёрдамида бартараф этишга ҳаракат қилинади. Ҳозирги пайтда бундай биткоин имитаторларининг бир неча
юзлаб турлари мавжуд. Уларнинг кўпчилигининг келажаги йўқ, чунки улар тез бойиб кетиш ниятида ёки ҳазил тариқасида жорий қилинган. Бироқ шундайлари ҳам борки, улар фойдаланувчилар гуруҳларида криптовалюталарни тақсимлаш соҳасида ўйин қоидаларини ўзгартиришнинг илғор йўлларини таклиф қиладилар. Уларнинг асосчилари ўз лойиҳаларини адолатлироқ ва янада барқарор ғоя сифатида реклама қиладилар. Улар биткоиндан марказлашмаган тузилманинг энг яхши хусусиятларини олишади, лекин бунда унинг камчиликларидан, шу жумладан, «қуролланиш пойгаси», ортиқча электр энергияси истеъмоли, ҳисоблаш ресурсларини саноат усулида марказлаштиришга интилишдан халос бўлиш имкониятларини ахтарадилар. Криптовалюталар рақамли иқтисодиёт соҳасидаги янги ўйинчилар билан таққослаганда, асос солувчи катта устунликка эга, шу сабабли, кўпчилик ишлаб чиқувчилартамомила янги тўлов тизимлари ишлаб чиқиш билан шуғуллангандан кўра криптовалюталарнинг камчиликларини бартараф қилган маъқул деб ҳисоблайдилар. Лекин шунга қарамай, муқобил криптовалюталарнинг энг яхши намуналари биткоинга нисбатан кучли ва потенсиал конструктив рақобатбардошликка эга, бу эса умуман криптовалюталарнинг янада ривожланишига ҳизмат қилади.Ҳозирги кунда барча муқобил криптовалюталар орасида Чарли Ли томонидан ихтиро қилинган лайткоин энг муваффақиятлиларидан бири сифатида танилган. Лайткоин муваффақиятининг сири майнерлар томонидан транзаксияларни биткоинга киритиш учун фойдаланиладиган хеширлаш жараёнининг бошқароқ амалга оширилишдан иборат. Бундан ташқари, Ли тизими майнерлар орасидаги рақобатни кўриб чиқади, лекин унинг алгоритм сифатида маълум бўлган хешлаштириш усули майнерларга биткоин билан таққослаганда, хешинг мақсадларига эришишни бироз енгиллаштиради.Лайткоиннинг асосий камчлиги - агар тармоқда бир вақтнинг ўзида етарли сондаги майнерлар бўлсмаса, «51%ҳужум» рискиортиши мумкин. Айрим мутахассисларни эса бу алгоритм асосидаги валюта майнинги камроқ ҳимоя қилинганлиги,
«ишнинг исботлари» унчалик ишончли эмаслиги ва назарий жиҳатдан бу блокчейнга нотўғри тасдиқланган сохта транзаксиялар кириши эҳтимолига йўл қўйиши имкониятлари мавжудлиги хавотирга солади. Бироқ ҳозирги пайтгача лайткоин йирик омадсизликлардан қочиб қолишга эришган. Вақт ўтиши билан у экологик жиҳатдан ҳавфсизроқ бўлиши ва биткоиннинг демократик рақобатчисига айланиши мумкин.Алгоритм асосидаги майнинг бу – «51% ҳужум»нинг олдини олиш ва биткоин майнингини номарказлаштириш учун ягона ечим эмас. Айрим муқобил криптовалюталар, жумладан, нехткоин ва пиркоинлар ресурслар сиғими ва ҳаражатлар катта бўлишини талаб қиладиган «иш исботлари – Прооф оф Wорк - ПоW»нинг ўрнига «улуш исботи Прооф оф Стеак - ПоС»дан фойдаланадилар. Шундай қилиб, майнернинг автоматлаштирилган тарзда мукофот олишга имконияти ордади. Агар «улуш исботи»га тўлиқ асосланадиган нехткоин ҳақида гапирадиган бўлсак, у ерда тангалар топилмайди, балки комиссиялар туфайликриптовалюталар «ишлаб олинади». Нехткоин иқтисодиётидаҳар кунги транзаксияларда фойдаланиладиган киптотангалар сони чегараланади. Улар охирги блокни чиқарган тугунга ўтказиладиган транзаксияларни амалга ошириш учун комиссион тўловлар ҳосил қиладилар. Биткоин билан боғлиқ бўлган ҳолатдаги каби, транзаксиялар блокини «муҳрлаш» учун тўғри хеш тасодифий танлов асосида аниқланади, бироқ биткоиндан фарқли равишда бу лотореяни ютиб олиш имкони ҳисоблаш ресурсига эмас, балки ҳисобрақамидаги тасдиқланган криптотангалар сонига боғлиқ бўлади. Ғоя шундан иборатки, бу экологик жиҳатдан ҳавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан ҳаражатли ҳисоблаш ресурсини оширишга ўлган стимулларни йўққа чиқаради.

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish