соҳасида олий маълумотингиз борми?», «Сcрйпт, Пйтҳон, Жава, C++ дастурларида дастурлаштиришни биласизми?»
Фирмаларда пайдо бўладиган можароларга яна бир сабаб, шартнома ҳаражатлари, нарх муҳокамаси, товар ёки ҳизматлар тақдим этиш шартларини тавсифлаш ва ҳажмини аниқлаш, бу битимларнинг бажарилишини таъминлаш ва тартибга солиш ҳамда уларнинг ижро этилмагани учун чоралар кўриш ҳисобланади. Шартнома ва битимлар – нисбатан янги ҳодиса бўлиб, биз мулкни эмас, мажбуриятларни алмашина бошлаганда пайдо бўлган. Оғзаки битимлар ишончсиз бўлиб чиқди: уларни бузиб кўрсатиш, нотўғри эслаб қолиш мумкин бўлади, гувоҳларга эса доим ҳам умид қилиб бўлмайди. Шубҳа ва ишонмаслик янги одамлар билан биргаликда ишлашга тўсқинлик қилади. Шартномаларни зудлик билан ижро этиш лозим, шартларнинг бажарилишини таъминлашга эса фақат куч билан таҳдид солиш ҳисобига эришилган – бунинг расмий механизмлари мавжуд бўлмаган. Ёзма шаклдаги шартнома мажбуриятларни қайд қилиш, ишонч асосида муносабатлар ўрнатиш ва бир-биридан кутадиган натижаларни тавсифлаш усулига айланган. Ёзма шартномалар томонлардан бири ўз мажбуриятларини бажармаган ёки кутилмаган воқеа юз берган ҳолларда нима қилиш кераклигини кўрсатади. Блокчейн, шартнома ҳаражатларини пасайтириб, фирмаларга очилиш ва ўз сарҳадидан ташқарида янги муносабатларни ривожлантиришга имкон беради. Cонсенсйс (келишув), масалан, унинг ҳудудида ҳам, ҳудудидан ташқарида ҳам турли қатнашчилар гуруҳи билан ўзаро муносабатларни юзага келтириши мумкин, чунки бу муносабатлари анъанавий менежерлар эмас, смарт-шартномалар бошқаради. Қатнашчиларнинг ўзлари ҳаммани қониқтирадиган мақсадларни белгилайди ва уларга эришганлик учун мукофот олади – буларнинг ҳаммаси блокчейнда бажарилади.
Смарт-шартномалар ҳақида тушунча
Молия-кредит тизимидаги ўзгаришлар суръати смарт-шартномалар пайдо бўлишига ва унинг тобора кўпроқ ишлатилишига ҳизмат қилмоқда.
Ҳозир кўпчилик компютер саводхонлигига эга бўлибгина қолмасдан, янги технологияларнинг нозик жиҳатларини ҳам ўрганиб олмоқда. Блокчейнга асосланган смарт-шартномаларда транзаксияларни қайд қилиш масаласига келадиган бўлсак, бу янги рақамли восита ўз хусусиятлари бўйича қоғоз шаклидаги ўтмишдошларидан жиддий фарқ қилади. Криптограф Ник Сабо айтиб ўтганидек, улар нафақат кенгроқ доирадаги ахборот (хусусан, тил билан боғлиқ бўлмаган сенсорик ахборот) қайд этишга қодир, балки динамик ҳусусиятларга эга ҳисобланади ҳам. Смарт-шартномалар ахборот узатиши ва айрим турдаги қарорларни эсаавтоматик тарзда қабул қилиши ҳам мумкин. Сабо таъриф беришича, «рақамли интеллектуал медиа ҳисоб-китобларни амалга ошириши, бевосита машиналарни бошқариши ва айрим мулоҳазаларни одамлардан ҳам яхшироқ бажариши мумкин». Ушбу муҳокамада биз смарт-шартнома деганда, одамлар ва ташкилотлар ўртасида қайд қилинган битимларни кафолатлайдиган, нималарнидир бажаришга рухсат этадиган ва уларни ижро этадиган интеллектуал компютер дастурларини тушунамиз. Шундай қилиб, смарт-шартномалар ушбу битимлрани муҳокама қилиш ва тавсифлашда ҳам иштирок этадилар. Сабо ушбу атамани 1994 йил, биринчи wеб-браузер, Нецcапе бозорга чиққан вақтда таклиф этган эди.Смарт-шартнома–шартнома шартларини ижрога келтирадиган компютерлаштирилган ақлли транзаксия протоколидир. Смарт- шартномалар схемасининг асосий мақсадлари–умумий муайян шартларни қондириш (масалан, тўлов шартларини, гаров ҳуқуқларини, маҳфийликни, ҳатто санксиялар каби шартларни ҳам), атайлаб қилинган ва тасодифий истисноларни минимал ҳолатга келтириш, ишончли воситачиларга эҳтиёжни пасайтиришдан иборат. Бундай контрактлар ўзаро боғланган иқтисодий мақсадларни амалга оширади, фирибгарлик туфайли йўқотишларни минималлаштиради, арбитраж ва мажбуриятларни мажбурий ижро этиш ҳаражатлари ва бошқа транзаксия ҳаражатларини пасайтиришни ўз ичига олади.Смарт-шартнома ғояси тажрибага асосланмаган, синалмаган бўлиб кўринган бир пайтда ҳеч қайси мавжуд технологиялар уни Сабо
тавсифлаганидек амалга оширишга имкон бермаган бўларди. Структураланган ахборотни сотувчилар ва харидорлар компютерлари орасида узатиш учун стандартларни таъминлайдиган электрон маълумот алмашиниш (ЕДИ –Електрониc Дата Интерфейс) каби компютер тизимлари бўлган, лекин ҳеч қандай рақамли технология бунгача қадар реал тўловлар билан ишлаш ташаббуси билан чиқмаган ва бевосита пул маблағлари алмашинишни амалга ошира олмаган.Биткойн ва блокчейн тизими бун холатни тубдан ўзгартириб юборди. Энди томонлар ўзаро бир томонлама ёки икки-уч томонлама битимлар тузиши ва битим шартлари бажарилгандагина биткоинларни автоматик равишда сотиши мумкин. Оддий мисол: агар сиз акангиз биллан хоккей ўйини натижаси борасида гаров бойлашган бўлсангиз, у тўловдан қочиб қола олмайди. Мураккаброқ мисол: агар сиз аксиялар харид қиладиган бўлсангиз, битим дарҳол тартибга солинади ва аксиялар шу ондаёқ сизга ўтказилади. Янада мураккаб бир мисол: пудратчи тадбиркорга мос келадиган датурий код жўнатиши билан у автомтик равишда тўлов олади. Чекланган смарт-шартномаларни амалга оширишнинг технологик воситалари ҳозирда мавжуд ва бир қанча платформаларда ишлаб ҳам турибди. Демак, бундай смарт-шартномалар – уни амалга оширишнинг қонуний йўли билан автоматик равишда таъминланадиган, шартнома шартларини интеллектуал равишда автоматик ҳолда бажара оладиган, блокчйн тармоқларида мавжуд бўлган ҳамда дастлабки муҳокама ва синовдан ўтган виртуал қийматлар алмашинишинингақлли электрон технологиясидир, десак янглишмаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |