Тошкент молия институти с. С


Электрон тижоратда корхоналарнинг бизнес-моделлари



Download 2,7 Mb.
bet44/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Электрон тижоратда корхоналарнинг бизнес-моделлари


Рақамли иқтисодиётда анъанавий марказлаштирилган моделларни сиқиб чиқариши ёки вайрон қилиши мумкин бўлган ва потенсиал равишда бошланғич ҳолатдаги мустақил корхоналар сифатида ривожланиши мумкин бўлган очиқ тармоқ корхоналари ташкил қилиш мумкин ва бунинг учун ҳозирги пайтда кўплаб имкониятлар мавжуд. Фараз қилинг, тақсимланган рақамли модел молиявий ҳизматларнинг саккизта функсиясини – жисмоний
шахсларга банк ҳизматлари кўрсатиш ва фонд бозорларидан тортиб, суғурта ва бухгалтерия ҳисобигача бўлган ҳизмат турларини ўзгартирмоқда ёки аста- секин сиқиб чиқармоқда. Рақамли технологиялар ва блокчейн ёрдамида ўзини яхши томондан кўрсатган компаниялар ҳам, янги компаниялар ҳам инновацияларни яхшироқ амалга оширадиган, камроқ ҳаражатлар билан яхшироқ қиймат яратадиган, моддий бойлик ишлаб чиқарувчиларга улар яратган бойликдан ҳамма жойда фойдаланиш имконини берадиган бизнес- архитектуралар яратиши мумкин.Блокчейн технологияси «Викиномика» китобида атрофлича тавсиф берилган айрим бизнес-моделларни янги даражага олиб чиқади. Ҳаёт яраёнига янгилик сифатида киритилган электрон рақамли тўлов тизимлари, нуфузни бошқариш тизимлари, цензура қилинмайдиган контент, ишонч талаб қилмайдиган транзаксиялар, смарт- шартномалар ва мустақил агентлар – блокчейн-инқилобнинг асосий инновацияларини қўшган ҳолда янги турдаги ишлаб чиқариш, оммавий истеъмол, очиқ платформалар, умумий ахборот маконидаги янги ҳукумат, бутунжаҳон виртуал цехи ва ижтимоий иш ўринларини қандай ривожлантириш мумкин эканлигини қуйида кўриб чиқамиз.

Бир рангдаги ишлаб чиқарувчилар


Бир рангдаги ишлаб чиқарувчилар –маҳсулдорлик бўйича ҳаттоки энг йирик ва яхши молиялаштириладиган корхоналардан ҳам устнлик қиладиган инновацион лойиҳалар, очиқ бошланғич кодли дастурий таъминот ва
«Википедия» тавсиф берган турли жойларда тарқоқ ҳолда жойлашган минглаб кўнгиллилардир. Жамият аъзолари уларда хобби сифатида, мулоқот қилиш ёки ўз қадриятларини ифодалаш учун ёки шахсий эҳтиёжларини қондириш учун иштирок этадилар. Нуфуз тизимлари вабошқа стимуллар мавжудлиги туфайли, блокчейн технологияси уларнинг самарадорликни ошириши ва яратилаётган қиймати учун кимларнидир мукофотлашга қодир бўлади.Бир рангдаги ишлаб чиқариш ҳамжамиятлари, Гарвард профессори Ёхай Бенклернинг иборасига кўра, «умумий ахборот маконидан фойдаланган ҳолда биргаликда бир рангдги ишлаб чиқариш» тақдим этишлари мумкин.
Ижтимоий ишлаб чиқариш деб аталадиган бу тизим (бу ҳамБенклер атамаси) шуни кўзда тутадики, маҳсулотлар ва ҳизматлар иқтисодиётнинг хусусий сектори доирасидан ташқарида яратилади ва улар биронта корпорация ёки шахсга тегишли бўлмайди. Кўп сонли мисоллар орасида - Линух операцион тизимини (ҳеч кимга тегишли эмас, лекин ҳозирда дунёда энг яхши операцион тизим ҳисобланади), «Википедия» ни (Wикимедиа Фоундатион га тегишли) ва Фирефох wеб-браузерини (Мозилла Фоундатионга тегишли) келтириш мумкин. Бир рангдаги ишлаб чиқариш шунингдек, қатнашчилар ниманидир жамоавий равишда ишлаб чиқариши учун ижтимоий ўзаро алоқа қиладиган, лекин уларнинг меҳнат натижаси жамоат корхонасига тегишли бўлмаган хусусий сектордаги фаолиятни ҳам тавсифлаши мумкин. Бир рангдаги ишлаб чиқариш бизнес-модел сифатида иккита сабабга кўра муҳимдир. Биринчидан, баъзида бир рангдаги қатнашчилар кўнгилли равишда товарлар ва ҳизматлар ишлаб чиқариш бўйича жамоавий фаолият билан шуғулланадилар, корпорация эса бу ишда куратор функсияларини бажаради ва тижорат фойдасини қўлгакиритади. Масалан, ўқувчилар Реддит мунозаралар платформаси контентини яратадилар, лекин унга эгалик қилма олмайдилар. Реддит –АҚШда трафик ҳажми бўйича ўнинчи ўринда турадиган wеб-сайт. Иккинчидан, бунда компанияларташқи меҳнат ресурсларининг кенг фондларига мурожаат қилади. ИБМ компанияси Линух тарафдорига айланди ва Линух ҳамжамиятига юзлаб миллион доллар турадиган дастурий таъминот ҳадя қилди. Натижада, ИБМ ўз тизимларини ишлаб чиқиш учун йилига 900 миллион доллар тежаб қолди, ҳамда дастурий таъминот ва ҳизматлар кўп миллиардлик бизнесини йўлга қўйган платформа яратди.Блокчейн технологиясиқатнашчиларга ҳамжамиятга самарали ҳисса қўшиш учун расмий нуфуз тизими ишлаб чиқиш имконини беради. Одобсиз хулқ-атворга тўсқинлик қилиш учун қатнашчилардан умумий фондга кичик миқдорда кириш бадали талаб қилиниши мумкин. Бадал миқдори жамият фаолияти қўшилган ҳиссадан келиб чиқиб, ўсиши ёки камайиши мумкин. Корпоратив
ҳамжамиятларда қатнашчиларулар яратадиган қийматда иштирок этиши ва қўшган ҳиссаси учун тўлов олиши мумкин, смарт-шартномалар эса бунда транзаксия ҳаражатларини пасайтиради ва фирма чегараларини очади.Умуман олганда,биргаликда бир рангдаги ишлаб чиқариш ҳамжамият қиймат яратиш ва янги тармоқ моделлари марказидан ўрин топади. Аксарият тармоқларда инновация якуний маҳсулот яратиш учун мунтазам бирлашадиган интеллектуал мулк ва йирик мутахассислар фонди ҳамда корпоратив ва хусусий қатнашчилар тармоқларига тобора кўпроқ боғлиқ бўлмоқда. ИБМ Линух ни қўллаб-қувватлагани каби, фирмаларбиргаликда ёки жамоавий меҳнат билан қиймат яратиш учун очиқ бошланғич код ташкил қиладиган тармоқларга ҳам киришлари мумкин.
Блокчейн технологияси фирма ичида ҳамда фирмалар ва турли ташқи қатнашчилар ўртасида ҳам тенг ҳуқуқли қўшма фаолиятни таъминлашга қодир. Бухгалтерия ҳисоби учун, исталган муҳитда рақамли ресурслардан фойдаланиш ва фаолият юритиш учун, булар валютами, ижтимоий муносабатларми ёки ташкилот бўлишидан қатъи назар, тўлиқ тақсимланган механизмни ишлатишга имкон беради.Бугунги кунда биргаликда ишлаш учун турли тижорат воситалари аста-секинлик билан ташкилот ичида бошқарув ва ахборот билан ишлаш моҳиятини анча ўзгартириб юборади. Живе, ИБМ Cоннеcтионс, Миcрософт Яммер, Гоогле Аппс фор Wорк ва Фаcебоок ат Wорк каби маҳсулотлар инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва унумдорликни ошириш учун қўлланилади. Ижтимоий дастурий таъминот тез орада маҳсулот ишлаб чиқишдан тортиб, кадрлар сиёсати, маркетинг, сервис ва сотувгача бўлган бизнес-операцияларнинг ҳар бир элементи учун ҳаётий муҳҳим воситага –маълум маънодайигирма биринчи аср ташкилоти учун янги операцион тизимга айланади.Бироқ ҳозирдаги техник ва дастурий воситалар тўплами аниқ чекловларга эга, блокчейн эса бу технологияларни янги сифат даражасига кўтаради. Блокчейнда корпоратив ижтимоий тармоқ қандай кўринишга эга бўлиши мумкинлиги масаласини кўриб чиқамиз. Корпоратив Фаcебоокни (ёки бошқа исталган ижтимоий тармоқни)
тасаввур қилинг. Айтиш мумкинки, мобил профил – сизнинг ҳисоб қайдингиз ёки эжектрон шахсдир. Фаcебоок ҳисоб қайдидан фарқли равишда, ҳамён бир қатор функсияларга эга бўлиб, турли хилдаги шахсий ва профессионал ахборотларни, шунингдек, бойликлар, шу жумладан, пулни сақлайди. Бундан ташқари, унга фақат сиз уланиш имконига эга бўласиз ва ўзингиз истаган ахборотни очиб беришингиз мумкин бўлади.Албатта, бу ерда реклама –учинчи томонлар ёки сизнинг ҲР-бўлимининг ижтимоий пакет таркибидаги очиқ тўпламёки ўзгартирилиш ҳақида эълонлар бўлади, лекин сиз уларни кўриб чиққанингиз туфайли, даромад ёки бошқа бир мукофот оласиз. Бу кўпчилик томонидан «еътибор бозори» деб аталади. Сиз рекламани томоша қилиш ёки у билан алоқа қилиш учун,янги реклама кампаниясида иштирок этиш учун, робот эмаслгингизни тасдиқлаш ёки сканер қилинган ҳужжатларни киритиш учун микрокомпенсация оласиз. Янгиликлар оқими, нашрлар тизими ваеътиборбозори ўхшашиб кетади, лекин уларда тўловлар турлича усулда амалга оширилади.Тажрибанинг кўрсатишича, рақамли даврда ғалаба охир-оқибат қиймат (бойлик) ортида қолади. Тақсимланган фойданинг афзалликлари фойдаланувчилар ва компаниялар учун бир талай. Ижтимоий медиа компаниялари ресурсларнинг жуда катта эканлигига қарамай, уларда очиқ муҳитда ишлаб чиқиш мумкин бўлган функсионаллик хилма-хиллигининг чеки йўқ. Ёпиқ форматли операцион тизимлар билан Линух муваффақиятлари ва кучини таққосланг. Блокчейн технологиялари ҳавфсизликни ҳам таъминлайди. Сизнинг ҳаётингиз сиз истаган даражада махфий бўлади. Ҳеч қандай ижтимоий тармоқсизнинг ахборотингизни сизнинг рухсатингизсиз давлатга сота олмайди ёки унинг чиқиб кетишига йўл қўйиши мумкин эмас. Агар сизтоталитар давлатда диссидент бўлсангиз, сизнинг тармоқда ёзаётган ёки ўқиётган нарсаларингизни ҳеч ким кузата олмайди. Сиз ўз ахборотингизга эга эканлигингиз сабабли, эътиборингиз ва ҳаракатларингиз билан бирга уни монетизация қилишингиз ҳам мумкин бўлади. Компаниялар ҳам ўз ходимлариннг бундай платформалардан бизнес учун фойдаланишини
рағбатлантириши лозим. Қимматли кадрларни жалб қилиш учун компания ходимларнинг шахсий маълумотлари ва ҳавфсизликка ҳурматини ва корпоратив одоб-ахлоқни намойиш этиши лозим. Яна ҳам муҳими, тармоқ тузилмасига эга бўлиш ва ташқаридан мутахассислар жалб қилиш билан бирга, ҳар бир фирма ҳамкорлар уларга ишонадиган бир нечта корхоналар биргаликда ишлаши учун платформалар таклиф қилиши ҳам мумкин. Буларни қандай тарзда амалга ошишини эса албатта барча нарсага қодир бўлган вақт кўрсатади. Умуман, тармоқ тузилмасига эга бўлганочиқ компаниялар инновацияларни рағбатлантириш ҳамда аксиядорлар, мижозлар ва бутун жамият учун сифатли бойлик яратиш имкониятларидан фойдаланиш учун катта ва радикал салоҳиятга эга бўлади.Технология бозордаги ҳаражатларни пасайтиришда давом этади, бас шундай экан, корпорация доирасида камида фақат дастурий таъминот ва капитал қолишини тасаввур қилиш мумкин.Биринчидан, «қидириш» ҳаражатлари пасайишда давом этади, янги агентлармавжуд ёки қачонлардир мавжуд бўлган барча тижорат ахборотларини Глобал Регистр бўйича уч ўлчамли қидиришни амалга ошириши мумкин. Шу сабабли корпоратив архивлар, ахборот бўйича мутахассислар, персонал танлаш бўйича мутахассислар ва бизнес учун зарур ахборот харид қилиш билан шуғулланадиган бошқа мутахассисларга зарурат қолмайди.Иккинчидан, смарт-шартномаларшартнома тузиш ҳаражатларини, шартномалар бажарилишини ва тўловлар ўтказилиши устидан назоратни сезиларли даражада пасайтиради. Қоғоз шаклидаги ҳужжатларга эҳтиёж сезмайдиган бу дастурлар шаблонлар тизими орқали шартларни ифодалайди, ташқи манбалардан тўпланган кенг ахборотлар ва қоидалар тўплами асосида ахборотни муҳокама қилади, қабул қилади ёки инкор этади, иш натижаларини бажаришга ва транзаксиялар амалга оширишга талабларнибелгилайди.Учинчидан, ташкилот доирасидан ташқарида бу ресурсларнинг барчасини мувофиқлаштириш ҳаражатлари соф номинал бўлади –корхона дастурий таъминоти бажариладиган серверларда ишлашига электренергияси учун тўловлар керак бўлади, холос. Корхона ёллаган
одамлар, ташкилотлар ва заводларни бошқариш учун бюрократия тизими талаб этилмайди. Янги платформа ёрдамида мижозлар учун қиймат ва мулкдорлар учун бойлик яратишга анъанавий менежмент ёки иерархия умуман ёки деярли талаб қилинмайдиган янги ташкилотларни тасаввур қилиш унчалик қийин эмас. Ва ниҳоят, ишонч асосидаги муносабатлар ўрнатиш ҳаражатларни нолга яқинлаштиради. Ишонч ташкилотга эмас, блокчейн ишини таъминлайдиган кўплаб одамларнинг биргаликдаги оммавий ишларига, дастурий кодни текшириш ва ҳавфсизлик ҳамда функсионалликка боғлиқ бўлиб қолади.
Тақсимланган мустақил корхонани қандай ташкил қилиш мумкин? Бундай компаниякенг функсионалга–олдиндан белгиланган регламент асосида маълум доирадаги вазифаларни ёки кенгроқ бизнес-функсияларни бажарадиган агентларга эга бўлиши лозим. Индивидуал шахслар, потенсиал аксиядорлар ёки фойдаланувчиларнинг жамоалари ёки ташкилотлар қуйидаги кўрсаткичларни белгилаган ҳолда бундай корхоналар очишлари мумкин:


  1. Download 2,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish