Тошкент молия институти с. С


Рақамли иқтисодиёт шароитида молия-банк тизимининг трансформацияси



Download 2,7 Mb.
bet51/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Рақамли иқтисодиёт шароитида молия-банк тизимининг трансформацияси


Ҳозирги кунда жаҳон молия-банк тизимида биринчи навбатда, рақамли иқтисодиётнинг электрон тўлов тизимлари, криптовалюталар ва воситачиларсиз кредитлаш каби элементларнинг бозордаги улуши шиддатли
ўсиши билан боғлиқ бўлган инқилобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Биринчи навбатда, мобил тўловлар (2010 йилдан 2016 йилгача ҳар йили қарийб икки баравар ўсган) ва бир-бирини (пеер-то-пеер – П2П) кредитлаш (охирги 3 йил ичида АҚШда 15 баравар ўсган ва 2015 йил айланмаси $78 млрд долларга этган) ҳажмининг тез ўсиши кузатилади. Маълумки, анъанавий фаолият соҳаларидан фарқли равишда, интернет-компанияларнинг бозор баҳоси ҳеч қанадй моддий асосга эга эмас ва компания қанчалик кўп фойдали маълумотлар тўплаган бўлса, маҳсулот (ёки ҳизмат) ишлаб чиқариш шунчалик арзонлашади.Ҳозирги кунда ўзининг офислари ва банкоматларига эга бўлмаган рақамли банклар ва молиявий муассасалар сонининг жадал суръатлар билан ўсиши кузатилмоқда. Рақамли банкларнинг (дигиталбанкинг) асосий консепсиялари қаторига мижозларга йўналтирилганлик, консорциум консепсиданрақамли банкинг концепциясига ўтиш, CРМ (Cустомер Релатионшип Манагемент) нинг ривожланиши, мижозларга бўлган ишончнинг ўсиши, таклифларни шахсийлаштириш ва ҳаракатчанлик ҳусусияти киради. Рақамли банклар ҳизматлари замонавий инсонлар ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларига, биринчи навбатда, мобил қурилмалар, ижтимоий тармоқлар, ахборот сервислари, электрон тижорат, интернет-савдо ва бошқаларга кириб боришда кузатилади. Рақамли банк ўз мижозларигарақамли каналлардан фойдаланган ҳолда турли хилдаги рақамли кўринишдаги маҳсулот ва ҳизматларни таклиф қилади. Бундай банк инфратузилмаси рақамли коммуникациялар учун оптималлаштирилган бўлиб, ҳозирча рақамли технологияларнинг тез алмашинувига унчалик тайёр эмас. Бундай банкларнинг асосий вазифалари қаторига мижознинг ҳисобрақамлари ҳолати ва амалга ошириган операциялар ҳақида уни тезкорлик билан ҳабардор қилиш, унинг учун энг яқин бўлган банк бўлинмаси, банкомат, алмашинув пункти ёки автокиоск излаб топиш киради. Бундан ташқари, рақамли банк ўз мижозларига шундай онлайн-сервис тақдим этиши лозимки, убарча платформаларда ишлай олсин ва ўз фаолиятини асосанмобил қурилмаларга йўналтирилсин.Банкинг рақамли
моделини такомиллаштиришнинг еттита асосий йўналишини кўрсатишимиз мумкин:

    • омниканаллик ва фойдаланувчилар сервисларини соддалаштириш;

    • ахборотни бошқаришнинг янги усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш;

    • очиқ АПИ тизимидан фойдаланиш;

    • молиявий-техник компаниялари билан ҳамкорлик ва рақобат;

    • мобил тўловларнинг ривожланиши;

    • банкинг соҳасидаги инновацияларни бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

    • фаолиятни инновацион тартибга солишни амалга ошириш.

Рақамли ҳизмат кўрсатишга тўла-тўкис ўтиш нафақат банкларга, балки хилма-хил банк ҳизматларидан тезкор ва қулай тарзда фойдалана оладиган истеъмолчиларга ҳам фойда келтиради (масалан, ҳаражатларнинг пасайиши, мулоқот доирасини қамраб олиш имконияти, мослашувчанлик, мижозни яхшироқ билиш). Республика банк тизимида замонавий АКТ дастурий-техник воситаларига асосланган инновацион технологиялар фаол жорий қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маркабий банк Бошқармасининг банк тизими фаолияти якунлари бўйича кенгайтирилган мажлисида қайд этилишича, молия ҳизматлари структурасида банк ҳизматларининг улуши 88%ни ташкил қилган ва олдинги йиллар билан таққослаганда 1,2 бараварга ўсган. Бундан ташқари, 2019 йил учун банк тизими ҳизматлари сонини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, бу соҳага замонавий ахборот- коммуникация технологияларини жадал жорий қилиш бўйича муайян вазифалар белгилаб берилган.Республикада масофадан туриб кўрсатиладиган банк ҳизматларидан мунтазам фойдаланадиган мижозлар улуши кўплаб қулай омиллар туфайли оғишмай ўсмоқда. Аҳолининг молиявий саводхонлик даражаси пастлиги ва нақдсиз ҳисоб-китобларга ишонмаслик банк ҳизматлари кўрсатишнинг рақамли каналлари тез тарқалишига тўсқинлик
қилайпати. Шунингдек,таъкидлаш жоизки, банкларнинг рақамли ҳизматларга ўтишиузоқ муддатли ва серҳаражат, аксиядорларлар томонидан фаол қўллаб- қувватлашни, катта миқдордапш маблағлар ажратишни талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Ҳозирги кунда банклар ўз мижозларига бир қатор онлайн-ҳизматлар ва масофавий банк ҳизматларини кўрсатмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки ўз мижозларига қуйидаги онлайн-ҳизматлар таклиф қилмоқда:

  1. банк операциялари ҳақида СМС орқали хабардор қилиш;

  2. амалга оширилган амаллар тўғрисида электрон почта (е-маил) орқали хабардор қилиш;

  3. мижозлар учун персонал ИВР-кабинет ташкил қилиш.

Мижозларга масофавий банк ҳизматлари кўрсатиш ва онлайн- ҳизматлар таклиф қилиш амалиётининг кўрсатишича, маҳаллий банкларчекланган турдаги онлайн-ҳизматлартаклиф қилмоқда, шунингдек, банк фаолиятини истеъмолчилар талабларига нисбатан оммалаштириш жараёни жуда секинлик билан рўй бермоқда. Агар маҳаллий банкларрақамли каналлар бўйича хилма-хил молиявий ҳизматлар тақдим этадиган бўлса, истеъмолчиларбанк сервисларидан исталган вақтда ва исталган жойда фойдаланиш имконига эга бўлган бўлар эдилар. Мижозларга масофавий банк ҳизматлари кўрсатиш ва онлайн-ҳизматлар кўрсатишни ривожлантириш мақсадида қуйидаги чоралар кўриш таклиф этилади:

  1. янги технологиялар ёрдамида банклар билан истеъмолчилар ўртасидаги масофани қисқартириш;

  2. мижозлар билан интерфаол усулда ишлаган ҳолда банк сервисларини муназам маслаҳат асосида ташкил қилиш ва ривожлантириш;

  3. анъанавий банклар ва профессионал ташкилотлар ўртасида рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича коллаборатив муносабатлар ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш;

  4. мижозларни банк операциялари ўтказишда янги рақамли технологиялардан фойдаланишга жалб қилиш.

Республикамиз банктизими ресурс салоҳиятини ошириш ва "рақамли банкинг"ни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишда қуйидаги йўналишларда ислоҳотларни фаоллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз:

  • республикамиз банк секторида аста-секинлик биан давлатнинг монополик таъсирини камайтириббориш ва тижорат банкларинингбозор институтлари сифатидаги мустақиллигинитаъминлаш;

  • мамлакатимиз банк тизимига хорижий капитални фаол жалб қилиш, чет эл банкларининг турли кўрунишдаги филиалларини очишни рағбатлантириш;

  • банк тизимида замонавий рақамли ахбороттехнологияларини кенг қўллаш, интернет сифати ва тезлигини ошириб бориш, банк инфратузилмасини янада ривожлантириш;

  • тижорат банклари ўртасида эркин рақобатни таъминлаш, нобанк кредит ташкилотларини ривожлантириш орқали молия бозорида рақобат муҳитини шакллантириш;

  • "рақамли банк" тизимини шакллантиришда муҳим омил бўлган замонавий билимга эга дастурчи-молиячи кадрларни рақамли иқтисодиёт саароитларида ишлашга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.

  1. Download 2,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish