Тошкент молия институти с. С



Download 2,7 Mb.
bet61/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

ёки 2Тор — тижорат асосида фаолият кўрсатадиган компания бўлиб, у 2008йилда замонавий таълим танқидчиси ва таниқли тадбиркор Джон Кацман томонидан ташкил қилинган. Ушбу компания бир неча йилга мўлжалланган тўлиқ он-лайн курслар яратиш бўйича етакчи Америка университетлари билан ҳамкорлик қилади. Компания томонидан интерактив қўлланмалар, планшет ва смартфонлар учун дастурлар, он-лайн маърузалар ва талаба ҳамда профессорларнинг мулоқотини амалга оширувчи
функционал қурилмалар ишлаб чиқарилмоқда. Ҳар бир курснинг платформасини ишлаб чиқиш учун (ёки2Тор) компанияси турли хил венчур фондлер томонидан ажратилган 10 миллион доллар атрофидаги маблағ сарф қилмоқда. Бу лойиҳанинг бошланғч босқичидагина таҳминан 100 миллион доллар маблағ сарф қилинган. Таълим технологиясининг ушбу бўлим сарлавҳасида келтирилган қолган тўртта асосий йўналишлари эса қуйида имконият даражасида тавсиф этилади.
Таълимнинг шахсга йўналтирилганлиги

Замонавий таълим жараёни рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда универсаллаштиришга интилиб, таълим беришда инсонларни бир- бирларига максимал даражада ўхшаш қилиб моделлаштиради (яъни, мосликни талаб қилади). Хозирги замондаги мактаб ва университетлар ўз талаба-ўқувчиларини классик “қора қутилар” кўринишида тасаввур қилиб, уларнинг барчасига бир хил маълумот берадилар ва билим олувчиларнинг индивидуал ҳусусиятларини ҳисобга олмаган ҳолда улардан жавоб реакциясини кутадилар. Бундай ёндошув кўпчилик томонидан аллақачон воз кечилиши керак бўлган индустриал давр анахронизми сифатида тушунилади. Кимлардир бу муаммони ўқув жараёинига кўпроқ ўқитувчларни жалб қилган ҳолда ҳал қилишни таклиф қиладилар. Чунки бунда ҳар бир ўқувчига алоҳида диққат-еътибор қаратилиб, уларнинг талаб-истакларини ва қобилиятларини назарга олган ҳолда ўқув жараёнини оптимал равишда ташкил этиш мумкин. Лекин бу жуда ҳам қимматга тушадиган тадбир бўлгани учун, педагогика бўйича кўпчилик мутаҳассислар таълим жараёнига замонавий компъютерларнинг дастурий-техник воситаларини ва имкониятларини жалб қилиш яхши натижаларга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқдалар. Агарда шу йўлдан борилса, келажакда компъютерлар тегишли дастурий-техник таъминот ёрдамида ҳар бир ўқувчи ёки талабага унинг интеллектуал, эмоционал ва билим даражасига мувофиқ равишда индивидуал ўқув дастурларини тузиб бера олган бўлар эдилар. Мисол сифатида 2008 йилда тижорий кўринишда асос солинган ва Кнеwтон — деб
номланган ўқув тизимини кўрсатишимиз мумкин. Кнеwтон — он-лайн курслар яратувчиларига компания томонидан ишлаб чиқилган усуллардан фойдаланган ҳолда талабанинг конкрет предмет бўйича ўзлаштиришини таҳлил қилиш имконини беради. Ушбу йиғилган маълумотлар асосида Кнеwтон ҳар бир ўқувчи-талаба учун мос келадиган уникал (ноёб) дастур тузиб беради. Талаба билимининг бўш ва саёз жойлари нималарда эканлигини, қандай кўринишдаги ўқув материалларини у яхши ўзлаштиришини (матнми, аудио ёки видеони), энди у қайси мавзуга ўтгани маъқулроқлигини маҳсус дастурлар ёрдамида Кнеwтон аниқлаб бера олади. Ўқув адабиётларини тайёрлаб берадиган дунёдаги энг катта нашриётлардан бири Пеарсон математика бўйича он-лайн курслар яратиш учун Кнеwтондан фойдаланаётганлиги ҳам унинг тўғри йўлданкетаётганлигини кўрсатади. Нашриётнинг мақсади – қўлланмани ўқиш билан бир вақтда талабанинг муваффақиятларига мос равишда қайтадан ташкиллана оладиган интерактив электрон ўқув қўлланмаларни яратиш ва уларни сотишни йўлга қўйишдир. Кнеwтон компанияси ўз ишларини давом эттириш ва кенгайтириш учун Питер Тил ва Рид Хоффман каби венчур инвесторлардан 50 миллион долларга яқин инвестициялар олган.
Компъютер ўйинлари орқали таълим бериш

Фараз қиламиз – ўқувчи уйига келади ва смартфонини очиб, ундаги Фоурсқуаре ўйинини очади ва унда ўйнай бошлайди. Бироз вақтдан сўнг у қандайдир натижаларга эришиб, тегишли очко ва медал олади. Бунга қизиққан ҳолда у ўз ўйинини яна давом эттиради ва диққатқилинг: у бу вақтда ўйинлар орқали бериладиган билимларни эгаллаш имкониятига эга бўлади. Яъни у қизиқиш билан, ўйнаб туриб билим олишим кониятига эга бўлади. Шунга ўхшаш ўйин механикасида нўйин бўлмаган ҳолатларда ҳам фойдаланиш жараёни геймификация деб номланган ва бу атама бир неча йиллардан буён жаҳондаги кўпчилик бизнес жамоаларда ишлатилади. Джейин Макгоналд ўзининг «Реалитй Ис Брокен: Wҳй Гамес Маке ус Беттер анд Ҳоw тҳей Cан Чанге тҳе Wорлд Нега ўйинлар бизни яхшироқ
қила олади ва улар қандай қилиб дунёни ўзгартира олади?»деб номланган китобида яқин йилларда геймификация бозорининг катталиги 25-30 миллиард долларга етиб, у инсон фаолиятининг барча соҳаларига, шу жумладан, таълимга ҳам кириб боришини кўрсатган. Геймификация инсон миясининг қилинган иш учун мукофотланишни жуда яхши кўриши ҳоссасига асосланган. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун ижтимоий сайтлардаги турли хил ўйинларга назар солиш кифоя, чунки уларда турли хилдаги мукофотланишлар ва тақдирлашлар кенг йўлга қўйилган. Зйнга компанияси бу ишни амалга оширган ҳолда миллиардлаб доллар пул ишлаб олганини эслатиш кифоя. Геймификация тарафдорлари ўйин элементларини инсоннинг ҳар кунлик ҳаёт тарзига максимал равишда интеграция қилишни таклиф қиладилар. Шунда уларнинг тегишли соҳаларда билим олишлари ва тарбияланишлари анча осонлашади. Умуман айтганда, таълимни компъютер ёрдамисиз геймификациялаш жараёни аллақачонлар амалга ошган дейиш ҳам мумкин. Чунки агар ўқувчи масалани тўғри ечган бўлса, уни яхши баҳо билан тақдирлайдилар, акс ҳолда эса уни ёмон баҳо билан жазолайдилар. Ҳар ўқув йилининг охирида эса яхши ўқувчилар мақтов ёрлиқлари билан мукофотланадилар, ёмон ўқийдиганлари эса синфда қолдириладилар. Аммо бунда геймификацияни оптимал равишда амалга ошириш учун кўп заҳиралар, маблағ, вақт ва жуда кўп сонли ўқитувчилар талаб қилингани ҳамда у яхши самара бермаётгани туфайли, геймификацияни компъютер дастурий-техник воситалари ва интернет ёрдамида бошқачароқ усулларда, кўринишларда ёки бошқача тартибда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мисол сифатида дастурлаш асосларини ўрганиш бўйича интерактив курсларни ўз ичига қамраб олган Cодеаcадемйни кўрсатишимиз мумкин. Ундаги курслар максимал равишда қисқа топшириқларга бўлинган бўлиб, ўқувчининг энг кичик муваффақиятга эришиши ҳам жуда яхши тақдирланади. Бу эса ўқув материали унинг ёдида қолишига ва яхҳси ўзлаштирилишига олиб келади. Ушбу сайт 2012 йилда ишга туширилиб, йил охирида унда 500 мингдан ортиқ инсон қайд этилган эди. Уларнинг тахминан
чорак қисми курсларнинг охиригача бора олди. Бу тизимнинг яратувчилари Колумбия университетининг битирувчилари бўлиб, улар Унион Сқуаре Вентурес ва Cрунчб Фунд компанияларидан уч миллион доллар атрифодаги инвестицияларни жалб қила олдилар.

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish