Худди шунинг учун ҳам 3Д-принтерларда ясаладиган объектларнинг нархи бошқа усулларга нисбатан бир неча баробар арзон бўлади. Шу туфайли 3Д-принтерлар қуйидаги йўналишларда тобора кенг миқёсда қўлланилаяптилар:
Машинасозликда ва объектларнинг прототипларини яратишда;
Архитектура юмушларида ва дизайнлаштиришда;
Моделлаштиришда ҳамда турли хилдаги машина ва агрегатларни лойиҳалашда;
Тиббиётда ва стоматологияда турли хил органларни яратиш ва уларни синаб кўришда;
Муҳандислик ишларида турли хилдаги ускуна ва объектларнинг нушаларини ҳосил қилишда;
Қурилишда ва унинг учун керакли бўлган турли интеръерлар ҳамда эхтеръерларни яратишда;
Кино ва мулътфилмлар ишлаб чиқаришда персонажлар яратиш ва уларни суратга олишда;
Автомобилсозлик, самолёцозли ва космик саноатда турли хил заҳира қисмларни ишлаб чиқиш ва уларни синаб кўришда;
Турли хилдаги ва кўринишдаги заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришда;
Болалар учун турли ўйинчоқлар ишлаб чиқаришда.
Шунинг учун ҳам 3Д-принтерлар технологиялари йил сайин ривожланиб, қўлланилиш соҳаси тобора кенгайиб бормоқда. Илмий ходимлар турли хил инсон органларини ҳам 3Д-принтерда яратиш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Космик агентлик НАСА эса фазогирлар учун керакли бўлган турли хилдаги эҳтиёт қисмларни ва баъзи
бир озиқ-овқат маҳсулотларини 3Д-принтерда яратиш устида илмий изланишларни жадаллаштирмоқдалар. Бир қанча автомобилсозлик фирма ва самолёцозлик компаниялари ўзлари ишлаб чиқараётган автомобил ва самолётларнинг бир қанча оддийроқ қисмларини хозирдаёқ 3Д-принтерларда ясаяптилар ҳамда бундан катта иқтисодий самара кўраяптилар. Голландияда эса 3Д-технологуя асосида уйлар қуришга тайёргарлик қилинаяпти. Юқорида айтилганлардан келиб чиққан холда, шуни таъкидлаш мумкинки, рақамли3Д- технология ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёнининг самарасини бир неча баробар ошириш имконини яратади ҳамда индивидуал буюртма асосида турли хилдаги саноат маҳсулотларини арзон нархларда ишлаб чиқаришга имкон беради (он-деманд-продуcтион). Худди шунинг учун ҳам бундай технологияларни Ўзбекистон шароитида ишлаб чиқаришга кенг тадбиқ этиш катта иқтисодий самара беради дейиш мумкин. 3Д-принтерларнинг озиқ- овқат саноатида ишлатилишига бир мисол сифатида АҚШ нинг Корнел университети илмий ходимлари томонидан ишлаб чиқилган «СолидФрееформ Фабриcатион» технологиясини келтириш мумкин. Бунда хомашё сифатида озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган гидрофил полимерлар ишлатилиб, улар воситасида сунъий шоколад, печенъе, олма, сир, зефир, нон ва бошқа маҳсулотларни 3Д-принтер ёрдамида хосил қилиш мумкин бўлди. Хозирги пайтда пластикдан, гипсдан, мумдан, фотополимердан ва металлдан турли хилдаги моделлар ясай оладиган 3Д-принтерлар ҳам мавжуд. Агарда сизни 3Д-принтерлар бўйича маълумотлар қизиқтирса ёки 3Д-информацион модел олишни жуда ҳам истасангиз, инфо@векторус.руелектрон манзилига мурожаъат қилишингиз
мумкин. Мисол
сифатида 3Д- принтернинг
тасвирини қуйида
келтирамиз:
212