Инжиниринг фирмалари – бир томондан илмий изланишларни лойиҳалар билан, иккинчи томондан, янгиликларни ишлаб чиқариш билан ўзига хос равишда боғлаб турадиган ташкилотлардир. Инжиниринг фаолияти билан машғул фирмалар турли хил ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш, лойиҳалаштириш, ҳизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптимал равишда ташкил қилиш билан шуғулланадилар.
Рақамли инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлайдиган тузилмалар ичида технопарклар ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улар асосий ва айланма фондларни, инвестицияларни ва интеллектуал заҳираларни инновацион ҳизматларга айлантирадилар. Катта технопарклар технополислар деб аталса, жуда ҳам катталари қандайдир рақамли инновацион йўналишга эга бўлган ва катта худудларни эгаллаган илмий- техникавий худудлар (регионлар) деб номланади. Технопарк тузилмаларини мураккаблиги ошиб бориши кетма-кетлигида жойлаштирсак, қуйидагини оламиз: инкубаторлар, технологик парклар, технополислар, фан ва технология худудлари (регионлари).
Технологик парк – анча мураккаб функционал тузилмага эга бўлган илмий ишлаб чиқариш худудий комплекси бўлиб, унинг асосий вазифаси - кичик ва ривожланиши илм-фан талаб қиладиган мижоз фирмаларга иложи борича қулай бўлган шароитлар яратишдир. Технопаркнинг тузилмавий бирлиги инновациялар маркази ҳисобланади. Энг кенг кўламда тарқалган марказларга илмий изланиш маркази, бизнес-инкубатор, илмий-технологик комплекс (инновацион марказ), ишлаб чиқариш зонаси, маркетинг маркази ва ўқув маркази киради. Ушбу ҳар бир марказ ўзига мос бўлган ҳизматлар турини амалга ошириб беради.
Бизнес-инкубатор кўп функцияли мураккаб комплекс бўлиб, кенг кўламдаги рақамли инновацион ҳизматлар кўрсатади. Инновацион фирма ўз
технологик йўналишига боғлиқ равишда инкубатордан хоналари (ёки ускуналарни) ижарага олиб, унинг инновацион ҳизматларидан фойдаланади. Мижоз фирманинг инкубацион даври 2 йилдан 5 йилгача бўлиши мумкин. Шундан сўнг у инкубаторни тарк этиб, мустақил фаолият кўрсата бошлайди.
Технополис алоҳида шаҳар асосида ташкил қилинган бир бутун илмий ишлаб чиқариш тузилмаси бўлиб, унинг иқтисодиётида технопарк ва инкубаторлар сезиларли ўрин эгаллайди. Илмий марказларда ишлаб чиқилган янги маҳсулот ва технологиялар шаҳарнинг иқтисодий-ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш учун ишлатилади. Технополислар ривожланган рақамли инновацион тузилмалар болган янги ёки қайтадан қурилаётган шаҳарларда ташкил қилинишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |