Илм ва технология худудлари (регионлари) бир бутун маъмурий (административ) ҳудуднинг чегаралари билан тенг келадиган катталикдаги худудларни эгаллаши мумкин. Бундай худуднинг иқтисодиётида технопарк тузилмалари билан қўллаб-қувватланиб туриладиган инновацион фаолият катта аҳамиятга эга бўлади. Бу ерда илмий ишлаб чиқариш комплекслари бир бутун бўлиб ишлайди, шунинг учун ҳам илмий марказларда яратиладиган янги технологиялар дарҳол ишлаб чиқаришга ва амалиётга тадбиқ қилинадилар. Илм-фан ва технология худудида йирик илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатадилар. Бу комплексга яна ишлаб чиқариш ва маиший ҳизмат кўрсатиш инфратузилмалари, кичик ва ўрта бизнес корхоналари, молиявий институтлар ва фондлар, дам олиш зоналари ва маданий ташкилотлар киради. Бундай илм-фан худудининг ривожига табиий шароитлар, маданий-маънавий ҳолат ва унга жалб этилган инсон капиталининг ҳусусиятлари катта таъсир кўрсатади. Фан ва технология худуди ўз таркибига технополисларни, технопаркларни, инкубаторларни олиб, илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб- қувватлайдиган кенг инфратузилмага эга бўлади.
Кичик инновацион фирмалар орасида алоҳида ўринни “таваккалчилик” асосида ишлайдиган венчур фирмалар эгаллайди. Улар жуда мослашувчан
ва самарали кичик корхоналар бўлиб, таваккалчилик билан боғлиқ бўлган рақамли инновацион лойиҳаларни (янги илмий-техник ечимларни) текшириб кўриш, қайта ишлаш ва амалиётга тадбиқ қилиш учун ҳизмат қиладилар. Баъзи ҳолларда эса венчур фирмалар бирор бир аниқ муаммони ҳал қилиш учун тузиладиган вақтинчалик ташкилий тузилмалар ҳам бўлишлари мумкин. Бундай корхоналар жуда фаол ишлайдилар, чунки уларнинг ходимлари ва ҳамкорлари янги ғоя, технология ёки ихтиронинг амалиётга тадбиқ қилинишига шахсан қизиқадилар, яъни улар бунинг натижасида каттагина даромадга эга бўлишлари мумкин. Венчур корхоналар чуқур билим ва илм-фан талаб қиладиган иқтисодиёт тармоқларида (масалан, қуёш, шамол, мини сув ва биоенегетика соҳаларида, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини инновацион усуллар ёрдамида қайта ишлаш, сақлаш ва етиштириш кабиларда) кенг тарқалганлар ва бу ерда улар аниқ йўналишдаги амалий илмий изланишлар ҳамда катта молиявий натижа келтириши мумкин бўлган инженер-техник тадқиқотлар олиб борадилар. Рақамли иқтисодиёт соҳасида венчур бизнеснинг алоҳида аҳамияти қуйидагилардан иборат:
Венчур бизнес янги инновацион ҳаёт тарзига мослашган корхоналар ҳосил бўлишига олиб келиб, анъанавий илмий изланишлар тизимига таъсир қилади ва мамлакатнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги замонавий ижобий ўзгаришларга олиб келади;
Юқори малакали мутаҳассислар, инженер-техник ходимлар ва олимларнинг бандлигини таъминлаб, уларга бўлган талабни оширади;
Иқтисодиёт анъанавий тармоқларининг техник ва технологик жиҳатдан қайтадан жиҳозланишига эришиш имконини беради;
Йирик корхона, ташкилот ва корпорацияларга ўз тузилишини, фаолият йўналишини ва мақсадларини замона талабларига мос равишда ўзгартиришга намуна сифатида ҳизмат қилади;
Венчур бизнеснинг турли ҳил мамлакатлардаги кўп йиллик
тажрибасидан шу маълум бўладики, мамлакатимизнинг узоқ муддатли мақсадларини амалга ошириш учун венчур капитал асосида фаолият
кўрсатадиган махсус молия-кредит тизимини яратиш зарур (масалан, венчур бизнес корхоналари учун банклар томонидан фоизсиз, аммо фойдага шерик бўлинадиган кредитлар берилишини йўлга қўйиш).
Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги венчур фирмалар бир қанча ҳуқуқий ва жисмоний шахслар орасидаги шартнома асосида ёки банк кредитлари асосида, ёҳуд банклар ва йирик компанияларнинг маблағлари асосида ташкил қилинади. Венчур фирмалар ташкил қилиш учун қуйидаги шарт- шароитлар бўлиши керак:
Do'stlaringiz bilan baham: |