Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари
ҳисобидан “Ипотека банк” АТИБ томонидан бериладиган
ипотека кредитлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Кредит мақсади
-
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида бирламчи ва иккиламчи
бозордан яшашга яроқли бўлган уй-жой сотиб олиш учун. (Қўшимча
шартлар: кўп квартирали уй-жойдан
битта квартира; якка тартибдаги
уй-жой битта оилага мўлжалланган бўлиши лозим);
-
Қарз олувчи яшаб турган ўзига тегишли хонадонни таъмирлаш
(ремонт) учун; (таъмирлаш учун ипотека кредити пудрат қурилиш
ташкилотининг ҳисобварағига ёки қурилиш материаллари сотувчи
ҳўжалик юритувчи субъектининг ҳисобварағига пул ўтказиш йўли
билан
амалга оширилади)
Мижоз
Мижоз ариза билан мурожаат этган вақтда ипотека кредити мавжуд
бўлмаган ва доимий даромадга эга бўлган, 18 ёшга тўлган
ва ундан
юқори жисмоний шахс
Кредитнинг
максимал миқдори
-
бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш
учун уй-жой
қийматининг 74 фоизгача
(400 млн. сўмдан ошмаган миқдорда);
-
уй-жойларни таъмирлаш (ремонт) учун
80 млн. сўмгача
Кредит муддати
-
бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун 240 ойгача;
-
уй-жойларни таъмирлаш (ремонт) учун 120 ойгача
Имтиёзли давр
Имтиёзли
даврсиз
Кредит фоизи
-
бошланғич бадал
камида 26% қўйиш
шарти билан бирламчи ва
иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун
йиллик 18%
-
уй-жойларни таъмирлаш (ремонт) учун
йиллик 17%
Биргаликда
қарз олувчи
Доимий даромадга эга бўлган ҳамда қарздор билан
бир жойда
рўйхатдан ўтиб бирга яшайдиган қарздорнинг яқин қариндошлари
Тўлов графиги
Аннуитет усулда
Қарз олувчи/
биргаликда қарз
олувчига кредит
тарихи бўйича
қўйиладиган талаб
Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг охирги 12 ой давомида
кредит тўловлари бўйича 30 кундан ошган муддати ўтган қарздорлиги
бўлмаслиги лозим
Иш стажи
Охирги иш жойида камида 6 ой ишлаган бўлиши шарт
Қарз олувчи/
биргаликда қарз
олувчига
қўйиладиган талаб
Қарз олувчининг (Агар қарз олувчининг ойлик соф даромади етмаган
тақдирда, биргаликда яшовчи яқин қариндошлари, яъни биргаликда қарз
олувчиларни қўшиши мумкин) ўртача ойлик даромади
15 млн. сўмдан
ошмаслиги шарт. Бунда, биргаликда қарз олувчилар қўшилган тақдирда,
жами қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг ўртача ойлик
маошлари
15 млн. сўмдан ошмаслиги лозим.
Кредит олиш учун топшириладиган хужжатлар:
-
ариза;
-
паспорт нусхаси;
-
даромадлари тўғрисида маълумотнома;
-
дастлабки олди-сотди шартномаси;
-
иккиламчи бозордан уй-жой харид қилишда, мустақил баҳоловчи
томонидан
тақдим этилган ҳисобот;
-
иккиламчи бозордан уй-жой харид қилинганда,
сотувчи ва сотиб олувчи
ўртасидаги қариндошлик ҳолатини ўрганиш мақсадида, зарур ҳужжатлар
талаб
этилади;
-
мавжуд уй-жойларни таъмирлаш (ремонт) учун смета.
Таъминот турлари:
Сотиб олинаётган ёки таъмирланаётган уй-жой.