қиймати ибораси ишлатилишининг
сабаби шундаки, товаршунослик фани сотиш
учун мўлжалланган меҳнат маҳсулининг истеъмол қийматинигина ўрганади.
Товаршунослик фанининг ривожланиш тарихини қўйидаги босқичларга
бўлиш мумкин:
1.
Товар ҳақидаги тушунчанинг пайдо бўлиш даври.
Бу давр эрамиздан
аввалги III асрдан бошланади. Хунарманд, деҳқон, чорвадор ва бошқа қуллар
қулдорлар учун маҳсулот ишлаб чиқарганлар. Қулдорлар
эса бозорда товар
сифатида сотганлар. Шу даврдан бошлаб қулдорлар бозордан кўпроқ манфаатдор
бўлиш учун товарлар истеъмол қийматини ўрганишга ҳаракат қилишган. У вақтда
фан ва техника тараккий этмаганлиги сабабли уларнинг товарларни чуқyp
ўрганишлари учун шароит бўлмаган. Шунинг учун қулдорлар ва кейинчалик
феодаллар, капиталистлар ҳам товарларнинг ассортиментинигина ўрганганлар.
2.
Товаршунослик илмининг шаклланиш даври.
Бу давр XVI аср
ўрталарида биринчи капиталистик саноат корхонаси—мануфактура
пайдо
бўлишидан бошланади. Бу давр буюк географик кашфиётлар ва мустамлокаларни
забт этиш натижасида капитализмнинг пайдо бўлиш чоғларига тўғри келади. Бу
пайтда жахон капиталистик бозори вужудга келади.
XVI асрнинг ўрталарида халқ истеъмоли товарлари ва айниқса доривор
ўсимликлар савдоси жахон бозорида кенг ривожланади. Олимлар ва зиёлилар
орасида товарлар истеъмол қийматига қизиқиш кучаяди. Экспорт қилинадиган
товарларни батафсил текшириш ишлари бошланади. Натижада 1549 йилда
Италиядаги Падуя университети қошида жахонда
биринчи товаршунослик
кафедраси очилади. Бу кафедра асосан фармацевтикада ишлатиладиган
ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсидан олинадиган ҳом ашёлар истеъмол қийматини
ўрганиш билан шуғулланар эди.
Товаршунослик илмига қизиқиш бошқа мамлокатларда ҳам бошланади.
Олимлар ўз илмий тадқиқотларини китоб сифатида босиб чиқара бошлайдилар.
Масалан, 1575 йилда Россияда рус олимлари томонидан ёзилган “Савдо китоби”
босилиб чиқди. Бу китобда турли мамлокатлардан Россияга келтирилган мум,
асал, Ёғ, бўғдой ва каноп тола сингари товарларнинг истеъмол қиймати қискача
тавсифлаб берилган эди.
Номаълум муаллифнинг айтишича, бу китоб ёш савдо
ходимларига қулланма сифатида тавсия қилинган экан.
1756 йилда Лейпцигда фалсафа профессори Қ Г. Людовици “Тўлиқ савдо
системаси асослари” деган китобида товаршунослик фанининг мақсади ва
мазмунини таърифлаб беришга биринчи марта уриниб кўрди.
Унинг фикрича,
товаршунослик фани товарларнинг туркумланишини, ишлаб чиқариш
технологиясини, сифатини ва нархни аниқлаш, сақлаш, ишлатиш ва ремонт қилиш
усулларини, товарларни сотиш ва сотиб олиш йўлларини ўрганиши керақ Шу
даврда кўп мамлокатларда савдо билим юртлари очилиб, улардаги ўқувчиларга
ишлаб чиқариш ва савдо сирларини ўргатиш бошланган эди. Шулардан бири 1772
йилда Москвада очилган.