Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

Текширишнинг микробиологик усули.
Бу усул озиқ-овқат маҳсулотларининг 
микроорганизмлар билан ифлосланганлик даражасини аниқлаш учун ишлатилади. 
Озиқ-овқат 
маҳсулотлари 
таркибида 
микроорганизмларнинг 
стандарт 
даражасидан кўплиги ва уларда касаллик келтирувчи бактерияларнинг бўлиши 
маҳсулотларни сақлаш учун белгиланган жойлар ифлос тутилишидан ва уларни 
сақлаш ҳамда ташишда санитария қоидаларига риоя қилинмаслигидан далолат 
беради. Озиқ-овқат маҳсулотлари устидан олиб бориладиган микробиологик 
назорат ахоли пунктларида санитарияга оид ва эпидемияга қарши бутун ишларни 
ташкил қиладиган ва ўтказадиган асосий муассаса санитария-эпидемиология 
станциялари (СЭС) орқали амалга оширилади.
Текширишнинг товаршунослик-технологик усули.
Бу усул билан озиқовқат 
ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг қайта ишлашга ёки узоқ сақлашга яроқли 
ёки яроқсизлиги аниқланади. Масалан, мевалар навларининг мурабболар 
тайёрлашга яроқли ёки яроқсизлигини билиш учун аввало улардан тажрибахонада 
кичик хажмда намуналар тайёрланади ва шу асосда маълум бир ҳулосага 
келинади.
 
 
 
 
5. ОЗИҚ – ОВҚАТ ТОВАРЛАРИНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ВА 
АССОРТИМЕНТИ 
 
Озиқ овқат товарларини гуруҳларга ажратиш деганда товарларни умумий 
ҳарактерли белгиларига, хусусиятларига қараб маълум бир гуруҳларга ажратиш 
тушунилади. Товаршуносликда товарларни туркумлаш жуда катта амалий 
аҳамиятга эга, чунки катта номенклатурадаги озиқ-овқат товарларини маълум бир 
тартибга солмасдан туриб ишлаб чиқаришни илмий планлаштиришда, ҳисоб-
китоб ишларини олиб боришда, товарларнинг ассортименти, сифати ва истеъмол 
қийматини мукаммал ўрганишда катта қийинчиликларга дуч келамиз. Озиқ-овқат 
товарларини туркумлашда уларнинг ҳар ҳил хусусиятлари ҳисобга олинади: 
пайдо бўлиши, кимёвий таркиби, ҳом ашёнинг қайта ишланганлик даражаси, 
фойдаланилишига қараб ва бошқалар. Масалан, келиб чиқишига қараб ҳамма 
озиқ-овқатларни — ўсимлик ёки ҳайвон маҳсулотларига, кимёвий таркиби бўйича 
эса оқсилли, ёғли ёки углеводга бой маҳсулотларга, қайта ишланганлигига қараб 
эса ҳом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотларга, ишлатилишига қараб 
эса сифатли ва сифатсиз маҳсулотларга бўлиш мумкин. Аммо озиқ-овқат 
маҳсулотларини бундай туркумлашда ҳам айрим камчиликлар мавжуддир. 
Масалан, хозирги кунда баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлашда 
- ҳам


ўсимлиқ ҳам ҳайвон маҳсулотлари ишлатилади ёки бўлмаса оқсилга бой 
маҳсулотлар таркибида ёғлар ҳам, углеводлар ҳам
 
маълум даражада учрайди.
Савдо шохобчаларида, озиқ-овқат маҳсулотлари шартли равишда икки турга 
ажратилади: гастрономия ва баққоллик маҳсулотлари. Гастрономия товарларига 
гўшт, балиқ ва сут маҳсулотлари, мойлар, ёғлар, винолар, консервалар ва 
бошқалар киради. Баққоллик маҳсулотлари туркумига эса ёрмалар, ун, макарон 
маҳсулотлари, ҳамиртуруш, чой, туз, қанд, кофе, тамакилар ва бошқалар киради. 
Озиқ-овқат маҳсулотларини бундай туркумлаш ҳам камчиликдан холи эмас, 
чунки нон, сабзавотлар, мевалар, қандолат маҳсулотлари хеч қайси турга 
киритилмаган. Шунинг учун ҳам хозирги кунда озиқ-овқат маҳсулотларини 
туркумлашни ўрганиш, бундай ишларга қаратилган илмий тадқиқотларни йўлга 
қуйиш зарурдир.
Озиқ-овқат маҳсулотлари кимёвий таркиби, келиб чиқиши ва ишлаб 
чиқаришдаги қатнашишига қараб қуйидаги турларга ажратилган: I. Дон, ун ва 
нон маҳсулотлари; II. Мева ва сабзавот ва қайта ишланган маҳсулотлари; III. 
Крахмал, қанд-шакар, қандолат маҳсулотлари; IV.Лаззатли маҳсулотлар; V. 
Овқатга ишлатиладиган ёғлар; VI. Сут ва сут маҳсулотлари; УЙ. Гўшт ва гўшт 
маҳсулотлари; Тухум ва тухум маҳсулотлари; IX. Балиқ ва балиқ маҳсулотлари.
Дон, ун ва нон маҳсулотлар турига дон, ун, ёрма, нон ва макарон 
маҳсулотлари киради. Бу маҳсулотлар углеводларга, яъни крахмалга жуда бойдир.
Мева ва сабзавот ва қайта ишланган маҳсулотлар турига хўл мевалар, 
сабзавотлар, қўзиқоринлар ва уларни қайта ишлашдан ҳосил бўлган маҳсулотлар 
киради. Улар юқори биологик қийматга эга бўлиб, калория бериш даражаси 
бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан анча юқоридир.
Крахмал, қанд-шакар, қандолат маҳсулотлари турига эса крахмал, қандшакар, 
асал, патока, шоколад, карамель ва конфет маҳсулотлари, мева-резавор мевали 
қандолат маҳсулотлари киради.
Лаззатли таомлар турига эса спиртли ичимликлар, винолар, пиволар, 
алкоголсиз ичимликлар, зираворлар, туз, чой, кофе маҳсулотлари киради. Бу 
маҳсулотлар таркибида спирт, кофеин моддалари борлиги билан ажралиб туради.
Сут ва сут маҳсулотлари турига сут, творог, қаймоқ, сметана, ачитилган сут 
маҳсулотлари, сариёғ, пишлоқлар киради. Бу маҳсулотлар ҳам юқори биологик 
қийматга эга бўлиб, одам организмида тез ҳазм бўлади.
Ёғлар турига овқатга ишлатиладиган ўсимлик мойлари, ҳайвон ёғлари ва 
ўсимлик мойлари асосида маргаринлар киради. Бу маҳсулотлар юқори энергия 
бериш кобилияти ва еғда эрувчи витаминларга бойлиги билан ажралиб туради.
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари турига ҳайвон гўштлари, парранда гўштлари ва 
уларни қайта ишлашдан ҳосил бўладиган маҳсулотлар, дудланган гўштлар ва 
гўшт консервалари киради. Бу маҳсулотлар умуман организмни ҳайвон оқсиллари 
билан таъминлайдиган асосий манба ҳисобланади.


Тухум маҳсулотларига эса тухумлар ва тухум маҳсулотлари киради. Бу 
маҳсулотлар ҳам тез ҳазм бўлади
 ва
кимёвий таркиби бўйича юқори биологик 
кўрсаткичга эгадир.
Балиқ ва балиқ маҳсулотлари турига балиқлар ва улардан тайёрланган балиқ 
маҳсулотлари ҳамда бошқа жониворларнинг маҳсулотлари киради. Бу гуруҳга 
кирадиган маҳсулотлар ҳам тўлиқ қийматли оқсилга, ёғларга, витаминларга 
бойлиги билан ажралиб туради.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish