берилган, ўзгармас қатъий бир нарса бўлмай, ишлаб чиқаришнинг яхшиланиши,
ахолининг маҳсулотлар сифати ва ассортиментига талаби оша бориши
натижасида тайёр маҳсулотлар сифатига яна ҳам юқорироқ талаб қўядиган янги
стандартлар билан алмаштириб турилади.
Собиқ СССРда стандартлаш иши 1925 йилда, яъни СССР Халқ
Комиссарлари Совети карори билан Стандартлар бўйича
комитет
тузилгандан кейин бошланган. Бу комитет умумиттифоқ стандартлари -
ОСТларни ишлаб чиқарган ва тасдиклаган.
1940 йилдан бошлаб стандартлаш бўйича барча ишлар собиқ СССР
Министрлар Совети хузурида ташкил этилган стандартлар ва ўлчов асбоблари
бутуниттифоқ комиттига топширилган. Бу комитет ишлаб чиқарган
стандартлар
ГОСТлар (давлат стандартлари) деб аталган.
Хозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида халқ истеъмоли товарларига
стандартлар
Ўзбекистон
Республикаси
стандартлаштириш
давлат
комитети томонидан ишлаб чиқилади.
Стандарт талаби билан белгиланадиган товарларнинг сифат кўрсаткичлари
уларнинг озиқлик қийматини, лаззатлилик хусусиятларини, зарарсизлигини ва
янгилигини,
умуман
маҳсулот
сифатини
кафолатлайди.
Стандартлар
ҳаридорларнинг ҳуқуқларини химоя қилади. Умуман давлат стандарти орқали
халқ истеъмоли товарларининг сифатини фан-техника тараққиёти даражаси, халқ
хўжалиги, ахоли ва жахон бозори талабларига мос холда бошқариш
амалга
оширилади.
Стандартлаштиришнинг асосий мақсади техника ютуқларини тезлаштириш,
ишлаб чиқариш ва меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш,
халқ хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш, четга олий сифатли маҳсулот
сотиш шароитини яхшилаш билан бирга тайёр маҳсулот ва ҳом ашёнинг сифатига
қўйиладиган норматив талабларни ишлаб чиқиш,
товарларнинг сифат
қўрсаткичлари ва уларни назорат қилишнинг ягона тартибини жорий қилиш,
ишлатилиб келанаётган ўлчов бирликларини такомиллаштириш ва янгисини
ишлаб чиқиш, стандартлаштириш ишлари бўйича ҳалқаро ташкилотлар ишида
иштирок этиш ва бошқалардан иборатдир.
Халқ истеъмоли товарларига нисбатан қўлланиладиган стандартни маҳсулот
ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида истеъмол қийматни солиб кўриш учун
эталоннамуна вазифасини ўтайдиган норматив-техник
хужжат деб таърифлаш
мумкин. Мамлокатимизда ишлаб чиқиладиган норматив-техник хужжатлар 3
тоифага бўлинади:
1.
Давлат стандарти. Давлат стандартлари республика миқёсида ҳамма
министрликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва
муассасалар учун
мажбурий хужжат ҳисобланади. Бу стандартлар энг асосий халқ истеъмоли
товарларига ишлаб чиқарилади ва Давлат стандартлаштириш комитети томонидан
тасдиқланади.
2.
Тармоқ стандартлари. Бу стандартлар шу тармоқка қарашли корхоналар
ва ташкилотлар ишлаб чиқарган товарлар учун ҳамда улар қайси идорага қарашли
бўлишидан қатъи назар, шу товарларни ишлаб чиқарадиган ва сотадиган барча
корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга нисбатан қонуний кучга эга бўлган
хужжат ҳисобланади. Тармоқ стандартлари шу тармоқ учун етакчи бўлган
вазирлик томонидан тасдиқланади. Тармоқ стандартлари кўпинча шу тармоқка
қарашли корхоналар ва ташкилотлар фаолиятида ишлатиладиган ҳом ашё, ярим
тайёр маҳсулотлар учун ишлатилади.
Техник шартлар. Бу стандартлар кичик хажмда ишлаб чиқариладиган,
хусусиятлари хали яхши ўрганилмаган халқ истеъмоли товарлари учун яратилади.
Техник шартлар жуда қисқа муддат кучда бўлади.
Техник шартлар шу товарни
ишлаб чиқаришда етакчи бўлган вазирликлар, вилоят ижроия комитетлари, шаҳар
халқ депўтатлари кенгаши ва бошқа ташкилотлар томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: