В2 витамин
(рибофлавин) ферментлар таркибига кириб, у организмда оқсил
ва углеводларнинг нормал алмашинуви учун жуда зарур. Организмда бу витамин
етишмаса бўй ўсиши секинлашади, оқсилларнинг ҳазм бўлиши сусаяди, кўз ва
тери касалликларининг ривожланишига олиб келади. У ўсимликлар ва ҳайвонлар
организмида кенг тарқалган, айниқса ҳамиртуриш, жигар, сут, сут маҳсулотларида
ва гўшт маҳсулотларида кўп бўлади. В2 витамин иссиқликка чидамли, лекин
ёруғлик таъсирида тез парчаланади. Унга бўлган суткалик эхтиёж 2—2,5 мг қилиб
қабул қилинган.
В3 витамин
(пантотенат кислотаси) ҳам ферментлар таркибига кириб ёғлар
алмашинувида ва асаб фаолиятида катта роль ўйнайди. Бу витамин етишмаса
организм ўсишдан тўхтайди, дерматит касаллиги, сочларнинг оқариши ҳамда
ички аъзолар касалликлари пайдо бўлади. Вз витамин ўсимлик ва ҳайвон
маҳсулотларида учрайди. Унинг асосий манбаи жигар, тухум сариғи,
сут,
ўсимликларнинг яшил қисмлари ҳисобланади. Унга бўлган кундалик эхтиёж 5—
10 мг ни ташкил қилади.
В6 витамин
(пиродоқсин) организмда оқсил ҳосил бўлишида иштирок этади.
Кейинги йилларда бу витаминнинг етишмаслиги натижасида организмда
липидлар алмашинуви бузилиши ҳам аниқланган. В6 витамин гўшт, жигар, балиқ,
сут, ҳамиртуриш ва кўпгина ўсимлик маҳсулотларида учрайди. Унга бўлган
кундалик эхтиёж 2—3 мг ни ташкил этади.
В12 витамин
(цианкобаламин) қон яратилиши жараёнида оқсиллар, ёғлар
ҳамда А витаминнинг синтез қилинишида иштирок этади. Организмда бу витамин
етишмаса хавфли кам қонлилик касаллиги пайдо бўлади. В12 витамин фақат
ҳайвонлар маҳсулотларида, яъни жигар, буйрак ва балиқ маҳсулотларида кўп
учрайди. Унга бўлган кундалик эхтиёж 0,002—0,005 мг қилиб белгиланган.
Н витамин
(биотин) — барча микроорганизмларнинг нормал яшаши учун
зарур бўлган моддадир. Бу витамин ёғлар ва оқсилларнинг ҳосил бўлишида
иштирок этади. Агар у организмда етишмаса соч тўқилади, тери касалликлари
дерматит, терининг кипикланиши кузатилади. Н витамин жигар, буйрақ сут,
тухум сариғи, ёнғоқларда кўп учрайди. Унга бўлган кундалик эхтиёж 0,15—0,30
мг қилиб қабул қилинган.
РР'витамин
(никотинамид) организмда биологик оқсидланиш жараёнини
амалга ошириш учун жуда зарур. Бу витаминнинг етишмаслиги терининг
касалланишига, ошқозон-ичақ асаб фаолиятининг бузилишига олиб келади. РР
витамин жигар, буйрақ сут, гўшт, ҳамиртуриш, дуккаклилар, бўғдой нонида кўп
миқдорда бўлади. Унга бўлган кундалик эхтиёж 15—25 мг дир.
Do'stlaringiz bilan baham: