Товаршунослик фанининг ҳалқаро миқёсда танилиши.
Германияда савдо
иқтисоди, сифат товаршунослиги ва савдо жараёнлари ихтисослари бўйича
дипломли иқтисодчилар тайёрланади. Будапешт (ВР) савдо ва озиқ-овқат
маҳсулотлари олий мактабида ўқитиладиган товаршунослик дарсларининг 20
фоизи бозоршунослик фанига оид ма-салаларга бағишланади. Бу институтни
битириб чиқканлар “савдо бошқарувчиси” унвонига эга бўладилар. Варнадаги
(БХР) Халқ хўжалик институти саноат, савдо ва назорат ташкилотларида ишлаш
учун кенг ихтисосли товаршунослар тайёрлайди. Польшадаги 2 та институт—
Краков ва Познань товаршунослик институтлари эса 1980 йилдан бошлаб
“инженертоваршунослар” тайёрлай бошлади.
Шуни қайд қилиб ўтиш керакки, Германия билан Польшада товаршунослик
фани кенг ривож топган. Лейпциг шахрида 1960 йилдан буён ҳар йили
“Товаршунослик янгиликлари” ва Краковда “Товаршунослик” номли илмий
тўпламлар нашр этилади. 1962 йилда Лейпцигда профессор Г. Грундке ташаббуси
олий ўқув юртлари товаршунос ўқитувчиларининг биринчи жахон конференцияси
ўтказилган эди. Польшада Иқтисодий фанлар академияси қошида бир неча
товаршунослик институтлари бор. Жахонда биринчи марта бу ерда
товаршунослик фани бўйича илмий унвонлар бериш таъсис этилган. Польша ва
Венгрияда товаршунослик жамиятлари ҳам ташкил қилинган.
Ривожланган мамлокатлардаги саноат фирмалари товарни чуқур
ўрганганлар. Айрим мамлокатларда (Италия, Германия, Япония, Австрия,
Бельгия, Жанубий Корея) товаршунослик ва технология институтлари очилиб,
уларда саноат товаршунослари тайёрлана бошлади. Италиянинг университетлари
қошида 11 та товаршунослик институтлари бор.
Бу мамлокатларда товаршунослик сохасидаги илмий ишлар ҳам ривож топди.
Японияда 1949 йилдан буен “Товар сохасидаги тадқиқотлар” ва Италияда 1961
йилдан буён “Товаршунослик обзори” номи-билан илмий тўпламлар нашр
этилмоқда. 1976 йилда таъсис этилган Товаршунослик ва технология ҳалқаро
жамияти Венада (Австрия) ҳар йили 4 марта “Товарлар анжумани” номи билан
журнал чиқариб туради.
Мамлокатимизда халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш йилдан-йилга
кўпайиб бораётган бўлса ҳам, лекин уларнинг ассортимента ва сифати, хали ахоли
эхтиёжларини тўла равишда қондира олмаяпти. Айниқса гўшт, сут маҳсулотлари,
сабзавот ва мева етиштириш жуда паст даражададир. Бунинг асосий сабабларидан
бири озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш даражаси ахоли сонининг ўсиш
даражасидан бирмунча пастдир. Иккинчидан, йиғим-терим, ҳосилни ташиш,
сақлаш ва қайта ишлаш пайтида маҳсулотлар нобудгарчилигига йўл
қўйилишидир. Агар шу камчиликлар бартараф этилса истеъмол ресурсларини 20
фоизгача, маҳсулотларнинг айрим турлари бўйича эса 30 фоизгача ошириш
мумкин экан. Бунинг устига нобудгарчиликни бартараф этиш ҳаражатлари худди
шу хажмдаги маҳсулотни қўшимча ишлаб чиқаришга сарфланадиган ҳаражатга
қараганда 2—3 баравар кам бўлади. Шунинг учун ҳам хозирги вақтда маҳсулот
сифатини яхшилаш, ассортиментини кенгайтириш ва янгилаш ҳамда савдо
жараёнида нобудгарчиликларни камайтириш товаршуносларнинг асосий
вазифаларидан биридир.
Маълумки,
озиқ-овқат
маҳсулотларини
ишлаб
чиқаришдан
то
истеъмолчиларга етказиб бергунга қадар маълум вақт ўтади, уларнинг баъзи
бирлари совитилган омборларга, базаларга ва фақат тез бузиладиган озиқ-овқат
маҳсулотларигина тўғридан-тўғри савдо шохобчаларига жўнатилади. Айрим
холларда озиқ-овқат маҳсулотлари омбор ва базаларда бир неча кунлаб сақланиб
колади. Табиийки, бу даврда уларнинг сифати ўзгаради. Шунинг учун ҳам
товаршунослик фанининг асосий муаммоларидан бири — халқ истеъмоли
товарларини сақлашни илмий асосда ташкил этиш, яъни ишлаб чиқаришдан то
истеъмолчиларга етгунча бўладиган жараёнларни атрофлича ўрганиб; ҳар бир
товар учун қулай мухит яратиб, тегишли кўрсатмалар ишлаб чиқишдан
иборатдир.
Шуни қайд қилиш керакки, хозирги кунда озиқ-овқат маҳсулотларининг
сифатини белгилайдиган кўрсаткичлардан бири уларнинг биологик қийматидир.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг биологик қиймати уларнинг таркибидаги
витаминлар, аминокислоталар, минерал элементлар ва бошқа биологик фаол
моддалар миқдори билан ўлчанади.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда кимёвий
ўғитларнинг керагидан ортиқ даражада ишлатилиши, заруркунандаларга ва
ўсимликлар касалликларига қарши кўрашда ҳар ҳил кимёвий бирикмаларнинг
(дефолиант) қулланилиши туфайли маҳсулотлар сифати анча пасайиб кетмоқда.
Бу маҳсулотлардан фойдаланиш оқибатида истеъмолчиларнинг заҳарланиш
холлари учраб турмоқда. Бундай ходисалар айниқса Ўзбекистон мисолида кўпроқ
кузатилди. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда озиқ-овқат товаршунослиги фани
олдида яна бир муаммо пайдо бўлди. Бу муаммо эса озиқ-овқат маҳсулотларининг
таркибида қанчалик даражада заҳарли моддалар, оғир металлар, тузлар борлигини
аниқлашдан иборатдир. Бу эса мўтахассислардан юқори касб ва малока талаб
этади.
Товаршунослик фани илмий фан сифатида ижтимоий ишлаб чиқариш
ҳақидаги, табиий ва бир қанча техник фанлар билан узвий боғланган. Биринчи
навбатда товаршунослик фани физика, кимё, биология фанлари билан узвий
боғлиқдир. Масалан, физика қонунларини билмасдан туриб, маҳсулот
пастерилизация қилинганда ёки музлатилганда унинг хусусиятларида қандай
ўзгаришлар рўй беришини тушуниш қийин. Ёки кимёвий методларни
қўлламасдан туриб озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида оқсил, Ёғ, углевод,
витаминлар миқдорини ва сифатини аниқлаб бўлмайди. Электр асбоблари эса
электр, иссиқлик ва электромагнит ходисалари асосида ишлайди.
Инсон ўзининг амалий фаолиятида ҳилма-ҳил товарлар тайёрлашда, масалан,
турли ҳил ичимликлар тайёрлашда биоқимёвий жараёнлардан фойдаланиб келган.
Хозирги кунда ачитилган сут маҳсулотлари тайёрлашни, нон ишлаб чиқаришни,
чой тайёрлашни, вино ишлаб чиқаришни ва бошқа ҳилма-ҳил маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни биоқимё фанининг ютукларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Органик
кимёнинг берадиган билимлари газлама, чарм, пластмасса ва маиший кимё
товарларини ўрганиш учун пойдевор бўлиб хизмат қилади. Анорганик кимёни
билмасдан туриб металл ва силикат товарларини ўрганиш амримахол.
Товарларнинг кўпчилигида микроорганизмларнинг ривожланиши учун қулай
шароит мавжуддир. Товаршунослик фани маҳсулотларни бузишни кўзғатувчи
микроорганизмлар, бактерияларнинг айрим турлари фаолияти ҳақидаги
маълумотларни микробиология фанидан олади.
Маълумки, озиқ-овқат маҳсулотлари инсоннинг хаёт фаолиятида асосий
роль йўнайди. Шунинг учун ҳам товаршунслик фани овқатланиш гигиенаси ва
физиологияси билан чамбарчас боғлангандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |