Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

Бўғдой уни
.
Ун тортиш саноати 
қуйидаги навлардаги бўғдой уни тайёрлайди:
крупчатка, аъло навли ун, 1-, 2-навлар ва жайдари ун.
Крупчатка.
Қаттиқ ва юмшоқ бўғдойлар аралашмасидан тайёрланади. Бу ун 
бир текис майда зарралардан иборат бўлиб, ҳамир қорилганда яхши кўпчийди, 
унда кўпи билан 0,6% қўл ва ёпишқоқлиги камида 30%, ранги кремсимон оқ, 
бўлиб, кепаги бўлмайди дейиш мумкин.
Олий навли ун
жуда майин тортилган, деярли қобиқ аралашмаган оппоқ ёки 
ҳиёл сарғиш рангли ундир. Бунда кўпи билан 0,55% қўл ва камида 28% хўл елим 
бўлади.
/
- нав ун
юмшоқ ва қаттиқ бўғдойни майин тортиб олинади. Тортилганда 
доннинг ўзак қисмида 2—3% кепаги қолади. 1-нав унда 0,75% қўл ва 
ёпишқоқлиги 30% дан кам бўлмайди.


2
- нав ун
ҳам юмшоқ ва қаттиқ бўғдойнинг аралашмасидан, аммо йирикроқ 
қилиб тортилади, унинг ранги сарғиш-қўл ранг, оқ товланади; 10—12% гача кепақ 
1,4% гача қўл ва ёпишқоқлиги камида 25% бўлади.
Жайдари ун
 
аралашмалардан тозаланган бўғдой донини дағал тортиб 
олинади, кепаги эланмайди. Бу нав унда 20% гача майдаланган кепақ 1,9% гача 
қўл, ёпишқоқлиги эса, камида 20% бўлади.
Уннинг 
сифати
қуйидаги кўрсаткичларига эга бўлиши керак: ранги, таъми, 
ҳиди,
йирик-майда
тортилганлиги, намлиги, қўллилиги, 
ёпишқоқлиги, кислоталилигига қараб белгиланади.
Унинг ранги асосий органолептик кўрсаткичлардан бири бўлиб, унга қараб 
уннинг нави аниқланади. Ранги доннинг сифати, тоза-ифлослиги, намлиги, 
кепакнинг миқдори, майин тортилганлик (зарарларнинг ўлчами) ва бошқа 
сабабларга боғлиқ Масалан, бўғдойнинг шишасимон навидан майин бўғдойга 
қараганда анча сарғимтир оч рангли ун олинади; серкепак ун хирароқ бўлади, 
майин тортилган ун ҳар доим дағал тортилган ундан кўра оқ бўлади ва ҳоқазо. 
Юқори навли ун сарғимтир тиниқ оқ рангли, паст навлари эса қўл ранг бўлади.
Яхши сифатли ун аста чайналса, таъми ширинроқ бўлади. Ноқўлай шароитда 
узоқ сақланган уннинг таъми ёмонлашади: кислоталилиги ортади, ачимлиқ 
димиқиш ва бошқа ёқимсиз таъмлар пайдо бўлади.
Унга хос ҳид сал келиб туриши лозим. Ачимлик бўрсиган ва бошқа ёт ҳидлар 
уннинг сифатсизлигидан далолат беради.
Тортиш усулига қараб, ун аъло даражада тортилган, майин ва дағал 
тортилган бўлиши мумкин. Уннинг энг яхши навлари майин тортилган унлардир, 
чунки жуда майда ва бир ҳил улчамдаги зарралар бир вақтда ва кўпроқ кўпчийди, 
натижада яхши сифатли ҳамир ҳосил бўлади. Крупчатка бундан мустаснодир, бу 
ҳил уннинг заррачалари йириқ бироқ бир текис бўлади ва яхши кўпчийди.
Уннинг қўллилиги навини аниқлашнинг асосий кўрсаткичларидан биридир; у 
кўп жиҳатдан кепак миқдорига боғлиқ чунки кепак ва дон мўртагида серун ядрога 
қараганда минерал модда кўп бўлади. Унда кепак канчалик кўп бўлса, у шунчалик 
серқўл, товарлик нави шунчалик паст бўлади.
Бўғдой унининг сифати унинг ёпишқоқлик даражаси ва сифатига боғлиқ 
Ҳамир қанча ёпишқоқ бўлса, нон шунча кўпчиб, ғовак-ғовак бўлиб чиқади. 
Епишқоқлиги 28—30% дан ортиқ бўлган бўғдой уни яхши ҳисобланади.
Ун қуруқ, ўртача қуруқ, нам ва хўл турларга бўлинади. Қуруқ уннинг 
намлиги 14% дан ошмайди. У узоқ сақланади ва нонбоп ҳисобланади. Ўртача 
қуруқ унда 14,5% дан 15,5% гача нам бўлиб, 0 дан 8°С гача температурада яхши 
сақланади. 15,5 дан 17% гача нами бўлган ун нам, 17% дан ортиқ нами бўлган ун 
эса хўл ун ҳисобланади.
Нам ва хўл ун яхши сақланмайди, тез ёпишиб қолади, қизиб димиқади, 
моғорлайди ва ишдан чиқади.


Чайнаб кўрилганда ғичирлаган (кумли), омбор зараркунандалари теккан, 
моғорлаган, ачимсиқ ёт нарсалар аралашган унлар савдога чиқарилмайди.
Барча навдаги унлар янги ёки аввал ишлатилган, аммо тоза, пишиқ, омбор 
зараркунандалари тегмаган қопларга жойланади. Ун камида III категориядаги ва 
сиғими
70—80 
кг
лик қопларга солиниши лозим.
Ун тоза, қуруқ, ёруғ, яхши шамоллатиладиган омборларда 
сақланади.
Унли қоплар товар қўйгичларда сақланиши лозим. Штабел (тах) ларнинг 
баландлиги, йил фаслига қараб, 8—14 қопдан ошмаслиги керақ Штабеллар ораси 
билан ташқи деворлар орасидаги масофа камида 0,75 
м
келадиган қилиб 
жойлаштирилади, штабеллар орасидаги йўл эса камида 0,5 
м
бўлиши лозим.
Ун 0 дан 10°С ҳароратда ҳам, минус ҳароратда ҳам сақланиши мумкин.
Ун узоқ сақланадиган бинодаги ҳавонинг нисбий намлиги 50-60%, қисқа 
муддат сақланса, 65—75 % бўлиши лозим.
Ун учун табиий камайиш районнинг қаерда жойлашганлиги ва йил фаслига 
қараб 0,25—0,30% ни ташкил этади.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish