Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

 
 
 
2.Дуккакли донлар 

Бу экинларга нўхат, ловия, ясми, соя ва бошқалар киради. Улар оқсилга 
бой (20—30%), крахмали-кўп (50% га якин) ва 2 дан 5% гача ёғ (сояда 22% гача) 
бўлади.


Дуккакли экинлар икки уруғпалла ва уруғлик қобиғи билан қопланган 
ўсимтадан иборат. Нўхат, ловия ва ясмик энг кўп тарқалган дуккакли экинлардир.
Пусти арчилган нўхат
озиқ нўхатдан, унинг дарал, тўйимлилиги кам 
қобиғини олиб ташлаб тайёрланади. Ишлов берилиш усулига қараб, арчилган 
нўхат қуйидаги турларга бўлинади: пардозланиб бутун арчилган нўхат, янчилиб 
ва пардозланиб арчилган нўхат.
Юқорида қайд этилган нўхат турлари сариқ ёки яшил бўлиши мумкин. 
Намлиги кўпи билан 15%.
Ловия
қимматбаҳо дуккакли экинлардан бўлиб, мамлокатимизнинг айниқса 
жанубий районларида кенг тарқалган. Ловия оқсили нўхатдаги оқсилга қараганда 
анча яхши ҳазм бўлади. Ловия оқ, бир ҳил тусли ва олабула рангли бўлади. Оқ 
ловия бир неча турга: бомбасимон, арпа ёрмасимон, овалсимон, илончасимон, 
кўраксимон, қисқичбакасимонларга бўлинади. Бир ҳил тусли ловия яшил, жигар 
ранг, пистоқи, қизил, олабула.
Солод ундирилган жавдар ёки арпа донини ивитиб ва янчиб олинади. Рангли 
ловия эса олабула ва тўқ олабула бўлади. Ловиянинг барча турларида намлик 20% 
дан ошмаслиги лозим.
Ясмик—
энг муҳим дуккакли экинлардан бири. Унда ўрта ҳисобда 30% га 
яқин оқсил бўлиб, таъми ҳушҳур, яхши пишади. Унинг барча турлари ичида 
тарелкасимон ясмик озиқлик аҳамиятига эга. Экилиш жойига қараб, у шимолий ва 
жанубий, рангига қараб, яшил, оч яшил ва ҳилма-ҳил (қорамтир) турларга 
бўлинади.
Яшил ва оч яшил ясмик сифат жиҳатидан энг яхши ҳисобланади.
Ермаларнинг 
сифати
унинг рангига, таъми, ҳиди, намлигига, яхши 
пишишпишмаслиги, аралашма ва унинг бор-йўқлигига, яхши сифатли ядро 
миқдорига, 
бузилган 
ва 
уваланган 
доннинг 
бор-йўқлигига, 
омбор 
зараркунандалари теккантегмаганлиги ва бошқа кўрсаткичларга қараб 
аниқланади.
Сарҳил ёрма
маълум бир тур ва навга хос бир ҳил тусдага тиниқ ранг, нормал 
таъм ва ҳидга эга бўлади. Ет таъм ва ҳид ёрманинг сифатсизлигидан далолат 
беради.
Ёрманинг намлиги 14—15% дан ошмаслиги лозим. Ўта нам бўлса, ёрма 
сақланиш давомида ўз-ўзидан қизиб (бу микроорганизмларнинг ривожланишига 
имкон беради), бўрсиб моғор билан қопланади.
Ёрманинг йирик-майдалиги ҳам муҳим кўрсаткичдир. Баъзи турдаги 
ермаларнинг ядроси бутун, йирик (ёрма), бошқаларники, аксинча, доннинг ўзак 
қисмидан олинган, майда бўлиши лозим (манний ёрмаси, арпа ёрмаси ва 
бошқалар). Баъзи ёрмалар донасининг йирик-майдалигига қараб номерларга 
бўлинади (арпа ёрмаси, арпа, маккажўҳори ёрмаси). Барча холларда бутун ядро 
ёки ёрма доналарининг тахминан бир ҳил ўлчамда бўлиши талаб этилади.


Ёрмадаги аралашмалар (тозаланмаган, уваланган, чириган, моғорлаган, 
қизишдан бузилган, майдаланган ва мучелли донлар, қум, тош, похол, кепақ гул 
парчалари ва х.қ) ёрманинг сифатини пасайтиради. Йўл қуйиладиган ҳар қандай 
аралашмалар миқдори стандарт билан белгиланади.
Кўп ёрмаларнинг товарлик нави яхши сифатли ядро миқдорига қараб 
белгиланади; Яхши сифатли ядро—бу истеъмолга тамомила яроқли, шунга хос 
ҳид, таъм ва яхши ташқи кўринишга эга бўлган ёрма донларидир.
Омбор зараркунандалари (кунғиз, капалақ кана ёки уларнинг личинкалари) 
теккан ёрма савдога чиқарилмайди.
Ёрма сиғими 70—75 
кг
лик янги ёки аввал ишлатилган тоза ва пишиқ 
қопларга солинади. Гуруч, сўк ва манний ёрмаси хеч бўлмаганда II категорияли, 
яъни ямоги
учтадан ошмаган қопларга, бошқа ёрмаларни III категорияли, яъни) 
ямоги бештадан ошмаган қопларга солиш мумкин.
Сули парчаси 250 
г
дан 1 
кг
гача бўлган картон ёки коғоз кутичаларга, 
талқони эса сиғими
250, 300 ва 350 г лик картон кутичаларга солинади.
Ёрма қуруқ, ёруғ, тоза, яхши шамоллатиладиган омборларда 0° дан 8°С гача 
ҳароратда 60—70% нисбий намликдаги ҳавода
сақланади,
ёрмани минус 
температурада ҳам сақлаш мумкин. Аммо температуранинг кескин ўзгариб 
туришига сира йўл кўйилмайди.
Бўғдой, қора бўғдой ва арпа ёрмалари узоқ вақт сақлана олади. Тариқ сули ва 
маккажўҳори ёрмалари эса узоқ сақлана олмайди, чунки уларда тез ачийдиган ёғ 
бор.
Йил фасли ва қаерда жойлашишига қараб ёрма ва дуккакли экинларга табиий 
камайиш нормаси (0,25—0,30%) белгиланган.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish