Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

Қора бўғдой ёрмаси.
Қора бўғдой уч қиррали шаклда, мўртаги йириқ жигар 
ранг ва серпўст дондир. У темир, фосфор, кальций, В
1
,
В
2
, РР витаминларга бой 
бўлиб, ёрма тайёрланадиган энг яхши экинлардан биридир. Қора бўғдойдан ёрма 
ва оқшоқ олинади. Қора бўғдой ёрмасининг барча тури хийла қимматли ёрмалар 
қаторига киради, чунки унинг ўта тўйимлилиги, ажойиб таъми ва яхши ҳазм 
бўлиш хусусиятлари бор.


Ёрма бўғдойнинг мевали кобигидан тозаланган донидир. Сифатига қараб 
ёрма икки навга бўлинади. 1-нав ёрмада камида 99,2%, 2- навида эса 98,3% яхши 
сифатли ядро бўлади.
Қора бўғдой оқшоғи қора бўғдойнинг мевали қобиғидан тозаланган, янчилган 
қора бўғдой ядросидир. У навларга бўлинмайди. Унда камида 98,3% яхши 
сифатли ядро бўлиши лозим.
Кундалик истеъмолга мўлжалланган қора бўғдой ёрмаси намлиги 14% дан, 
узоқ сақланадиган ёрма намлиги эса 13% дан ошмаслиги лозим.
Шоли.
Шоли пўст билан қопланган бўлади. Шоли оқлангандан кейин ҳосил 
бўладиган гуруч эса шишасимон ялтироқ ёки сал ялтироқ ҳамда унли бўлади. 
Ялтироқ ва сал ялтироқ турлари яхши ҳисобланади, чунки у қайнатиладиганда 
елимсимон массага айланмайди.
Ишлов берилишига қараб гуруч силлиқланган, ялтиратилган гуруч ва 
оқшоқка бўлинади.
 Силлиқланган гуруч
 
гул пардалардан, мевали ва урурлик пустлари ҳамда 
кўпинча мўртакларидан тозаланган шоли донидир. Унинг сирти оқ, ғадир-будур 
бўлиб, ун билан қопланган бўлади. Силлиқланган гуруч уч навга бўлинади: олий, 
1ва 2-навлар. Олий навда камида 99,7%, 1-навда 99,2%, 2-нав-да эса 98,7% яхши 
сифатли ядро бўлади.
Ялтиратилган гуруч
силлиқланган гуручга сайқалловчи машинада ишлов 
бериш йўли билан ҳосил қилинади. Унинг сирти текис, силлиқ, ялтироқ бўлади. 
Ялтиратилган гуруч уч навга бўлинади. Олий навда камида 99,7, 1-навда
99,2,
2навда— 98,7% яхши сифатли ядро бўлади.
Оқшоқ барча турдаги гуручларни ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча 
маҳсулот сифатида олинади. У навларга бўлинмайди. Оқшоқда камида 98,2% 
яхши сифатли ядро бўлади.
Барча тур ва навдаги гуруч ёрмасининг намлиги 15,5% дан ошмаслиги лозим.
Гуруч ёрмасида яроқсиз моддалар жуда кам, яхши ҳазм бўладиган озуқа 
маҳсулотидир. Бироқ оқсил ва минерал моддалар ҳамда витаминлар озлиги 
туфайли унинг биологик қиммати камдир.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish