Тошкент фармацевтика институти


Меҳнат шартномасининг ходим ташаббуси билан бекор қилиниши



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Меҳнат шартномасининг ходим ташаббуси билан бекор қилиниши
Ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш учун иш берувчини 2 хафта 
олдин ѐзма ариза тақдим этиш орқали хабардор қилиши, 2 хафта ўтгач 
ишни тўхтатишга ҳақли. Иш берувчи эса шу муддат ўтгач ходимни ишдан 
бўшатиш, у билан хисоб-китоб қилиши ва меҳнат дафтарчасини 
расмийлаштириб бериши шарт. 
Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан 2 хафталик 
огоҳлантириш муддат тугагунга қадар ҳам иш берувчи билан келишувга 
кўра бекор қилиниши мумкин. 
Аризани бериш санаси уни иш берувчи (корхона раҳбари) га 
топширилган кун ҳисобланади, огоҳлантириш муддати эса кейинги кундан 
бошланади ва бу муддатга календар бўйича барча кунлар киради. 
Ходим ишдан бўшаш тўғрисидаги ўз аризасини иш берувчидан у 
ишдан бўшатиш хақида буйруқ чиқаргунига қадар истаган пайтда қайтариб 
олишга ѐки уни бекор қилувчи бошқа ариза беришга ҳақли. 


75 
Меҳнат шартномасининг иш берувчи ташаббуси билан бекор 
қилиниши 
1.
технологиядаги, меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишдаги 
ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ѐки иш хусусиятларининг ўзгаришига 
олиб 
келган 
ишлар 
хажмининг 
қисқарганлиги 
(корхонанинг 
тугатилганлиги). 
2.
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ѐки соғлиғи ҳолатига кўра 
бажараѐтган ишига нолойиқ бўлиб қолиши. 
3.
ходим томонидан ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлик 
4.
ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлик 
5.
ўриндошлик тарзида ишламайдиган бошқа ҳодимнинг ишга қабул 
қилиниши, шунингдек ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар 
билан меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги. 
6.
мулкдорнинг алмашиниши сабабли корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, 
бош бухгалтер билан меҳнат шартномасисининг бекор қилинганлиги. 
Бу ҳолатларда иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилиш ҳақида 
ходимни ѐзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт. 
Огоҳлантириш муддатлари: 
ходимлар сони (штати), иш хусусиятларининг ўзгариши, корхонанинг 
тугатилганлиги, шунингдек, корхона эгасининг ўзгариши муносабати билан 
корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан меҳнат 
шартномасисининг бекор қилинганлиги – камида 2 ой олдин; 
ходимнинг 
бажараѐтган 
ишига 
нолойиқлиги 
оқибатида 
меҳнат 
шартномасисининг бекор қилинганлиги – камида 2 хафта олдин. 
35 соатдан ортиқ бўлмаган иш вақти белгиланади. 
МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ 
Меҳнат интизоми икки ѐқлама хусусиятга эга ва ходим мажбуриятлари 
билан бир вақтда иш берувчининг ҳам ходимга самарали ишлаши учун 
зарур шароит яратиш, унинг меҳнатига ҳақ тўлаши лозимдир. Меҳнат 
қонунчилигида меҳнат интизоми, технология интизоми, хизмат интизоми, 
молия интизоми ва бошқалар хақида сўз юритилади.
Меҳнат 
интизоми 
ҳақидаги 
тартиб 
қоидалар 
қуйидагиларда 
мустаҳкамланган: 
1.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси 
2.
Хўжалик фаолиятига оид қонунларда. 
3.
Тармоқ (соха) хўжалик фаолиятига оид мейѐрий хужжатларда. 
4.
Корхоналарнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, лавозим йўриқномалари. 


76 
5.
Меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги қоидалари. 
6.
Ходим билан иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасида. 
7.
Бошқа шакллардаги мейѐрий хужжатлар.
Меҳнат интизомини таъминлаш мақсадида бошқаришнинг иқтисодий, 
ташкилий-руҳий, хуқуқий усулларидан кенг қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 1999 йил 14 июнда 746-
сон ―Идоравий бўйсуниши, мулкчилик шакли ва хўжалик фаолияти 
йўналишидан қатъий назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун 
ички тартибнинг намунавий қоидалари‖ мавжуд бўлиб, бу қоидаларда 
ходим ва иш берувчининг асосий мажбуриятлари белгиланган. 
Ходим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши, меҳнат 
интизомига риоя қилиши, иш берувчининг қонуний фармоишларини ўз 
вақтида аниқ бажариши, технология интизомига, меҳнат мухофазаси, 
техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига амал 
қилиши, иш берувчининг мол-мулкини авайлаб асраши шарт. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish