Тошкент фармацевтика институти


Фармацевтик ташкилот жамоасида ижтимоий менежмент



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

 
Фармацевтик ташкилот жамоасида ижтимоий менежмент 
асослари 
 
Ижтимоий менежмент ташкилотни бошқаришда юз берадиган 
ижтимоий жараѐнларга маълум мақсадли таъсир ўтказиш қонуниятлари, 
шакллари ва усулларини ўрганувчи бошқарув ва ижтимоий фанлар 
йиғиндисини ўзида мужассам этади. Ижтимоий менежментнинг илмий фан 
сифатида таркиб топиши ташкилотдаги «индивид – гуруҳ – ташкилот» 
тизимида ходимлар орасида юз берадиган муносабатларни ўрганишга 
эътиборни 
қаратадиган 
социология, 
бошқарув 
социологияси 
ва 
психологияси, ижтимоий ѐндошиш каби фанларнинг ривожланиши ва 
жамоатчилик ҳаѐтининг ижтимоий йўналтирилиши билан боғлиқдир. 
Ижтимоий психология ва бошқарув психологиясини билиш асосида 
биргаликда мақсадларни белгилаш, жамоа қарорларини қабул қилиш 
тамойилларини қўллаш ва раҳбарлик усулларидан оқилона фойдаланиш 


85 
имкониятлари яратилади. Касбий фаолият социологияси ташкилотнинг 
ижтимоий (расмий ва норасмий) тузилмасини, ҳамда улардаги жараѐнларни 
ўрганади, бу эса ижтимоий менежмент учун муҳимдир. Ижтимоий 
менежмент 
соҳасига 
меҳнат, 
масъулият, 
ижрочилик 
мезонлари 
муаммоларини ўрганиш киради, чунки улар нафақат шахснинг ижтимоий 
жиҳатларини тавсифлаб беради, балки бошқарув жараѐнида маълум 
ижтимоий муносабатларни шакллантиради.
Шундай қилиб, ижтимоий менежмент ҳам илмий фан сифатида, ҳам 
ишлаб чиқариш жараѐнида ходимларнинг иштирокини фаоллаштириш 
ҳисобига кам харажат билан янада юқорироқ натижаларга эришиш 
имконини берувчи амалий фаолият соҳаси сифатида кўриб чиқилиши 
лозим. Бунда инсонларнинг ўзига ҳос шахсий хусусиятларини, гуруҳлараро 
ва 
шахслараро 
ўзаро 
ҳамжиҳатликни, 
ходимларнинг 
ташкилот 
муаммоларини ҳал этишдаги иштирокини, бошқарув қарорларини жамоа 
томонидан қабул қилинишини ҳисобга олиш кўзда тутилади.
Ҳар бир фармацевтика ташкилотининг раҳбари заминида инсон омили 
турган – низолар, ходимлар қўнимсизлиги, ишдаги узилишлар каби
ҳолатларга тўқнаш келади. Ходимларнинг шахсий, ижтимоий-психологик 
ва мотивацион хусусиятларини тўғри ҳисобга олинш, асосида самарали 
фаолият юритадиган жамоани тузишга эришилса, ортиқча моддий 
харажатлар қилмасдан ҳам, ташкилот фаолиятидаги натижаларнинг 
самарадорлигига эришиш мумкинлиги исботланган. Гуруҳ аъзоларининг 
жипслашиб ишлашлари, гуруҳдаги якдиллик, бирлик ва бошқа ижтимоий-
психологик хусусиятлар асосида кичик гуруҳларни ташкил этиш команда 
бўлиб ишлаш имкониятини яратади. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish