Тошкент фармацевтика институти


Низони ҳал қилиш алгоритми



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Низони ҳал қилиш алгоритми 
1.
Низонинг ўзгариш суръати ва доирасини аниқлаш 
2.
Дастлабки ортиқча маълумотлар ва фикрларни камайтириш учун низонинг 
гувоҳлари сонини чеклаш. Ушбу босқичда сиз вазиятни бошқара 
олишингиз, унинг эгаси бўла олишингиз керак. Низонинг иштирокчилари 
энди қарорни сиз қабул қилишингизни тушунишлари лозим. 
3.
Низо ва унинг тафсилотларининг таҳлили: 

Келишмовчи томонлар ва низо гувоҳларининг алоҳида-алоҳида савол-
жавоб килиш; 

Низонинг иштирокчилари бўлган субъектлар ва гувохларни (уларнинг 
одатлари, касбий жиҳатлари, иш тажрибаси, низода иштирок этиш 
сабаблари, ва келишмаган томонлар ҳаракатини) ўрганиб чиқиш; 
13
Д.Т.Саипова. «Фармацевтик менежмент» фанидан ўқув-услубий кўрсатмалар тўплами. – 
Тошкент-2011. – 187 бет. 


88 

Олинган 
ахборотга, 
жамоанинг 
низонинг 
моҳияти, 
сабаблари, 
иштирокчиларига бўлган муносабатига асосан низони келтириб чиқарган 
сабаблар, турткилар ва унинг давомийлигини аниқлаш; 

Низони ҳал этиш вариантларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш. Низони 
ҳал этишнинг мақбул усули, йўли, шакли, воситалари ва шартларини 
танлаш; 

Танланган ечимни амалга ошириш; 

Низони ҳал этишнинг амалга оширилган ечими натижаларини маълум 
қилиш. 
Агар низони ҳал этиш натижасида томонлардан бири ўзини мағлуб 
деб билса, уни маънавий қўллаб-қувватлаш, жамоада дўстона муҳитни 
тиклаш ѐрдамида ушбу ҳисни йўқотиш лозим.
Тадбиркор этикаси. 
Ҳар қандай фаолият, шу жумладан тадбиркорлик 
фаолияти ҳам аҳлоқий ва ҳуқуқий мезонлар, ҳамда маълум чекловларга эга. 
Жамият давлат томонидан ишлаб чиқиладиган қонунлар асосида 
тадбиркорликнинг маънавий-ахлоқий меъѐрлари ва қоидаларига оид - ўз 
талабларини ҳаѐтга татбиқ этади. Лекин ҳаѐтда ҳар доим ҳам қонунларга
оддий риоя қилиш билан бир вақтда жамиятда қабул қилинган барча этик 
меъѐрларни бажариш имкони бўлмайди. Хамма нарса қонун бўйича 
қилинди дегани, бунинг барчаси этик жиҳатдан тўғри эканлигини 
англатмайди. Агар қонунни бузганлиги учун тадбиркорга нисбатан давлат 
томонидан белгиланган қандайдир жазо чоралари кўзда тутилса, бизнесда 
қандайдир этик ѐки маънавий-ахлоқий меъѐрлардан четга чиқиш агар одам 
виждонли бўлса – виждон азобига; одам диндор бўлса – диний қоидалар 
бузилганлиги ҳақидаги фикрга; агар жамиятда юқори этик мезонларга амал 
қилинса ва анъаналарга риоя этилса – жамоатчилик таъналарига сабаб 
бўлиши мумкин. 
Кўпгина ғарбий мамлакатларда тадбиркорлик этикаси бизнес 
мактаблари, коллежлар, институтлар ва университетлар дастурига 
киритилган. Махсус ишлаб чиқилган дастурлар, ўқув қўлланмалари ва ҳ. 
мавжуд. 
Ривожланган тадбиркорликнинг бир қанча этик мезонлари мавжуд, 
бироқ уларнинг ичида иш бўйича муносабатларда ҳалоллик ва
виждонлилик алоҳида ўрин тутади. Фирмалар, банклар ва алоҳида одамлар 
ўртасидаги 
муносабатларда 
ушбу 
мезонларсиз 
ривожланган 
тадбиркорликни амалга ошириб бўлмас эди. Кўп миллиард долларлик 
товарлар ҳар йили расмийлаштирилмаган битимлар асосида сотилади. 
Кўпгина улгуржи ва чакана савдо фирмалари улар буюртма берадиган 
товарларга илова қилинувчи ҳужжатларни таъминотчиларнинг ўзи 


89 
тўлдиришига ишонч билдирадилар. Замонавий тадбиркорликнинг бундай 
амалиѐти узоқ давом этган бизнес тараққиѐти жараѐнининг натижаси бўлиб, 
унинг давомида энг оқилона этик ва аҳлоқий тамойиллар ишлаб чиқилган. 
Бизнес мактабларида тингловчиларга бериладиган айрим саволлар АҚШ 
бизнесининг этик мезонлари даражаси ҳақида далолат беради. Масалан: 
врач ўзи мулкдорларидан бири бўлган дорихонада сотиладиган қиммат 
дорига рецепт ѐзиб бериши этик жиҳатдан тўғрими? 
 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish