Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1999 йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон 
Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларига импорт 
контрактлари тузиш” Тартиби
да республикамизда импорт 
товарларни биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида, шу жумладан, 
ихтисослаштирилган савдо майдончалари орқали сотувга қўйиш 
билан боғлиқ масалаларнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари 
белгиланган
Бозор иқтисодиётига асосланган ҳар қандай давлатда қимматли 
қоғозларнинг муомаласи муҳим ҳамда аҳамиятлидир. Ўзбекистон 
Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган “Қимматли 
қоғозлар бозори тўғрисида”ги ЎРҚ-163-сонли Қонуни 3 июнда янги 
таҳрирда қабул қилиниб, ушбу Қонуннинг мақсади қимматли 
қоғозлар бозори соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан 
иборат. Мазкур қонун акциялар, облигациялар, ғазна мажбуриятлари, 
депозит сертификатлари, қимматли қоғозларнинг ҳосилалари ва 
векселларга нисбатан амал қилиб, Ўзбекистон Республикасида 
қимматли қоғозларнинг, уларнинг муомалада бўлишининг ҳуқуқий 
асосларини 
белгилаб беради. Тараққиётнинг турли даврларида муомала ва савдо 
воситаси бўлиб келаётган қимматли қоғоз ўзи нима?
Қимматли қоғозлар
бу ҳужжатлар бўлиб, улар мазкур 
ҳужжатларни чиқарган юридик шахс билан уларнинг эгаси 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
270 
ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз муносабатларини 
тасдиқлайди, дивидендлар ёки фоизлар тарзида даромад тўлашни 
ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа 
шахсларга ўтказиш имкониятини назарда тутади. Қимматли қоғозлар 
чиқарилиш шаклига кўра бланкалар тарзида ҳужжатли ва электрон 
шаклдаги ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар тарзида ҳужжатсиз 
бўлиши мумкин. 
Акциялар турли хил ҳуқуқлар билан тақдим этилиши мумкин, 
мисол учун, айримлари овоз бериш ҳуқуқи билан тақдим этилади. 
Дивидендлар эса олдиндан белгилаб қўйилган ёки даромадларнинг 
тақсимланишига қараб тўланадиган дивидендларга бўлинади
16
.
Қимматли қоғозларнинг чиқарилиш шакли қонун ҳужжатларига 
мувофиқ қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарорда 
белгиланади. Қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида жойлаштиришга ва уларнинг муомаласига, агар қонунда 
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, улар давлат рўйхатидан 
ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан 
чиқарилган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари 
томонидан 
чиқарилган 
қимматли 
қоғозларни 
Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлаштириш ҳамда муомалага 
киритиш квоталари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан белгиланади. Айни шу мақсадда Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 августдаги 239-
сонли қарори билан “Қимматли қоғозларни муомалага киритиш 
квоталари ва тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.Аммо шуни 
инобатга олиш лозимки, ушбу низом Ўзбекистон Республикасининг 
16
Keenan and Riches’ Вusiness law. – 9th ed. / Sarah Riches and Vida Allen. Printed by Ashford Colour Press Ltd., 
Gosport, 2013. р.80. 
Акция 
— ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир 
қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини 
бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин 
қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини 
тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган, эгасининг 
номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз. 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
271 
норезидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар давлат 
томонидан олиниши ҳолларига татбиқ этилмайди
Қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга 
доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда 
(қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга 
оширилади. Қимматли қоғозларга доир бошқа битимлар ёзма шаклда 
тузилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан 
ўтказилиши лозим. 
Уюшган бозорларда олди-сотди битимлари тузилганда улар 
юзасидан ҳисоб-китоб қилиш муддатлари қимматли қоғозлар 
савдосини ташкил қилиш қоидалари билан, бошқа ҳолларда эса олди-
сотди шартномалари билан белгиланади. Белгиланган муддатлар 
бузилган тақдирда битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. 
Фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларга доир 
битимлар тузилганда сотувчи (бундан эмитент мустасно) Ўзбекистон 
Республикаси Давлат бюджетига битим суммасининг 0,01 фоизи 
миқдорида йиғим тўлайди. Бунда сотувчининг, шу жумладан 
Ўзбекистон Республикаси норезидентининг тузилган битим бўйича 
даромадларига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва 
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. 
Қимматли қоғозларга доир нархларнинг, талаб ва таклифнинг 
даражасини сақлаб туриш учун биржа битимлари тузилганда маркет-
мейкер биржага, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига, 
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият 
миллий банкига йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлашдан озод 
қилинади. 
Қимматли қоғозлар муомаласи қимматли қоғозлар бозорида 
юридик ва жисмоний шахслар томонидан битимлар тузиш орқали 
амалга оширилади. Бунда акцияларнинг олди-сотди битимлари 
қимматли қоғозларнинг уюшган савдосидагина амалга оширилади, 
акциядорларнинг талабига кўра акцияларнинг акциядорлик жамияти 
томонидан қайтариб сотиб олиниши бундан мустасно. 
Давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш ва уларнинг 
муомаласи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга 
оширилади. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish