IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий
тартибга солиш
263
амалдаги қонунчилигимизда тегишли шарт-шароитлар яратилади.
Жумладан,
клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
агар биржа битими шартларида назарда тутилган бўлса, биржа
товарларини етказиб беришни назорат қилишни ва ҳисобга
олишни
амалга ошириш;
пул маблағларини ва биржа товарларини олдиндан депонентга
қўйишни назарда тутувчи механизмларни белгилаш;
биржа савдоси қоидаларига ва биржа битимлари бўйича
мажбуриятларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Борди-ю, биржа банкрот деб топилган тақдирда, биржа
аъзоларининг ва улар мижозларининг биржа ҳисобварақларидаги
мол-мулки тугатиш массасига киритилмайди ҳамда биржа аъзоларига
ва уларнинг мижозларига уларнинг биржа битими бўйича
мажбуриятлари бажарилганидан кейин қайтарилиши лозим.
Биржанинг
мажбуриятлари
бўйича
ундирувни
биржа
аъзоларининг ва улар мижозларининг мол-мулкига қаратишга йўл
қўйилмайди.
Биржа аъзоларининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда,
биржа битими бўйича мажбуриятларни
бажариш тузилган биржа
битимларининг бажарилишини таъминлаш фондининг пулли ва
қайтариб бериш асосида биржа аъзоларига тақдим этиладиган
маблағлари орқали таъминланиши мумкин.
Давлат активларни сотиш билан боғлиқ муносабатларни
тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2009
йилнинг 29 январида “Давлат активларини биржа савдоларида
сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом қабул қилинган.
Мазкур қарор билан Давлат активларининг рўйхати ва уларни
биржа савдоларига қўйиш муддатлари умумий қоидага кўра сотувчи
томонидан белгиланиши назарда тутилди. Бироқ, бу ўринда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси
муайян бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат
асосида Давлат активларини
биржа савдоларига қўйишнинг бошқа муддатларини белгилаши
мумкин. Сотувчи белгиланган тартибда савдоларга қўйиладиган
давлат активлари тўғрисидаги ахборотни очиш, харидорлар қидириш
ва улар учун сотилиши назарда тутилган давлат активи билан
олдиндан танишиш учун шароитлар
яратиш ишларини ташкил
қилади. Давлат активларини савдоларга қўйиш сотувчининг тасарруф
IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий
тартибга солиш
264
этувчи ҳужжати (буйруғи, фармойиши ёки топшириқномаси) асосида
ва сотувчи билан тузилган шартнома-топшириқномасига мувофиқ
сотувчининг воситачиси томонидан амалга оширилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида
2011 йил 7 январда 2178-сон билан рўйхатдан ўтган “Биржа
савдоларига қуйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш
тартиби тўғрисида”ги Низомга
асосан Ўзбекистон Республикаси
Давлат рақобат қўмитаси қарори билан аниқланган
стратегик ва
монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа
савдоларига қўйиш тасдиқланган графикларга мувофиқ амалга
оширилади. Бу ўринда биржа тасдиқланган графикка мувофиқ биржа
савдоларига қўйиладиган, шу
жумладан, такроран қўйиладиган
стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар
ҳажмлари ҳисобини юритади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июнда қабул қилинган
“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида электрон
харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
Низомга
биноан, бюджетдан маблағ олувчилар ҳисобланмайдиган
буюртмачиларни аккредитация қилиш
учун ариза берувчилар
биржага (кейинчалик биржага бериш учун буюртмачи рўйхатдан
ўтказилган жой бўйича биржанинг минтақавий бўлинмаларига)
қуйидагиларни тақдим этадилар:
белгиланган шаклдаги ариза;
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг
ксеронусхаси (жисмоний шахслар учун - паспортларининг
ксеронусхалари);
буюртмачи - юридик шахс раҳбари ва бош бухгалтерининг
тасдиқланган
имзолари намуналари, шахсий имзонинг тасдиқланган
намунаси
(жисмоний
шахслар
учун)
қўйилган
карточка.
Микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш
функциясини амалга оширувчи шахс имзосининг намунасини тақдим
этиш талаб қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: