Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2004 
йил 31 майда қабул қилинган “Товар-хом ашё биржалари фаолиятини 
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
Қарорига
биноан, товар-хом ашё биржаларида товарларни (ишларни, 
хизматларни) сотиш: 
-муайян турдаги ва сифатдаги товарлар, шу жумладан 
белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйилган товарга стандарт 
контрактлар электрон биржа савдолари натижалари бўйича биржа 
битимлари; 
-товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан ўзига хос 
хусусиятларга эга бўлган товарлар аукцион савдолари (шу жумладан 
давлат харидларини ташкил этиш бўйича электрон савдолар) 
натижалари бўйича аукцион савдолари; 
-харидорларга товарлар (ишлар, хизматлар)нинг намуналари ва 
моделларини кўздан кечириш имкониятини берган, электрон 
каталогларни, 
проспектларни, 
реклама 
бюллетенларини 
ёки 
товарларни 
(ишларни, 
хизматларни) 
тавсифловчи 
бошқа 
ҳужжатларни тақдим этган ҳолда уларнинг электрон кўргазма-
ярмарка савдоси натижалари бўйича кўргазма-ярмарка битимлари 
тузиш воситасида ташкил этилиши мумкинлиги белгиланди. 
Бизга маълумки, биржаларда савдо-сотиқ муносабатлари у ёки бу 
турдаги биржа битимининг тузилиши билан белгиланади. Яъни, 
савдо натижаларига кўра биржа битимлари тузилади ва ушбу 
битимлар томонлар учун муайян ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни 
вужудга келтиради.
Амалдаги қонунчиликда биржа битими биржа томонидан 
рўйхатга олинган, биржа савдосининг биржада қайд этилган 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
 
262 
натижаси бўйича тузилган биржа товарига доир олди-сотди 
шартномаси эканлиги таъкидланади. 
Шунингдек биржаларда қуйидаги битимлар тузилиши назарда 
тутилган: 
-биржа товарларининг уларни кечиктирмасдан етказиб бериш 
шарти билан тузиладиган олди-сотди битимлари (спот); 
-биржа товарларининг уларни кечиктириб етказиб бериш шарти 
билан тузиладиган олди-сотди битимлари (форвардлар); 
-биржа товарини етказиб беришни (етказиб бериш фьючерси) ёки 
биржа товарини етказиб бермаган ҳолда битим тарафлари ўртасида 
пул ҳисоб-китоблари амалга оширилишини (ҳисоб-китоб фьючерси) 
назарда тутадиган, келгусида бажариш мажбурияти билан 
тузиладиган ҳосила молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) 
олди-сотди битимлари (фьючерслар); 
-биржа 
товарларини ёки ҳосила молиявий воситаларни 
(деривативларни) келгусида сотиб олиш ёхуд сотиш ҳуқуқи билан 
тузиладиган ҳосила молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) 
олди-сотди битимлари (опционлар);
-валюталарни бир вақтда олиш-сотишга доир битимлар бўйича 
ҳисоб-китобларни муайян муддат ўтгач, аввалдан белгиланган валюта 
курси бўйича амалга ошириш шарти билан тузиладиган валюталарни 
бир вақтда олиш-сотишга доир битимлар (валюта своплари);
-қимматли 
қоғозларни муайян муддат ўтгач, аввалдан 
белгиланган нарх бўйича қайта сотиб олиш шарти билан тузиладиган 
қимматли қоғозларга доир олди-сотди битимлари (репо) тузилиши 
мумкин. 
Бироқ, юқорида келтирилган биржа битимларининг рўйхати 
қатъий бўлмасдан қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа биржа 
битимлари ҳам тузилиши мумкин.
Умумий қоидага кўра биржа битими тўғрисидаги ахборот 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish